топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Олам гўзаллигининг бадиий тасвири

Маънавият
Маданият ва маърифат

                        


 


Ғоя деганда нима тушунилади? Тасвирий санъатда ғоя қанақа шаклланади?


 Ғояинсон тафаккурида вужудга келадиган, жамият ва одамларни мақсад сари етаклайдиган фикр. Бадиий фикр эса санъат асарлари замирида ётган эмоционал образли фикр. Ҳаётда рўй берган ёки рўй бериши эҳтимол тутилган ҳар бир воқеа ва ходиса санъат асарларида ўз ифодасини топиши мумкин. Санъаткор томонидан тасвир этилган шундай воқеа ва ҳодиса бадиий ғоянинг предмети ҳисобланади. Бадиий ғоянинг эмоционал тасвир кучи воқеа ва ҳодисаларнинг муҳимлилиги ҳамда уни тасвирлаган мусаввирнинг маҳорати билан белгиланади. Бадиий ғоя тасвир этилган воқеа ва ходисанинг оддий инъикоси ёки шу воқеа ва ҳодисадан ҳосил бўлувчи тасаввур, маъно ва мазмунига эмас, балки шу ҳаётий воқеа ва ҳодисани муаян нуқтаи назардан идрок ва талқин этиш натижасида юзага келган эмоционал образли фикрдир.


Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедовнинг ижоди кўпчиликни ўзига жалб қилади. Асарларининг ичида айниқса “Тонг, Оналик” асари шох асарларидан биридир. Асарда тонгнинг мўжизакор  отиши, ширин уйқуда бўлган она боласини иссиқ бағрида эмизаётган ўзбек аёли акс эттирилган (1-     расм). Жаннатмакон диёримизда тонгнинг отиши чоғидаги манзаранинг бетакрорлиги, майин шабоданинг эсиши-ю, қушларнинг сайраши, осмоннинг беғуборлиги, улуғ тоғларни гўзал табиати инсонга руҳий озиқа беради,  яшашга, Ватанга, табиатга бўлган мухаббати ошади. Асарда инсон ва табиат уйғунлигини зеб-зийнату безакларсиз, яшил кўйлак кийган, рўмоли бошидан сирғалиб тушган, икки ўрам сочи елкасига ташланган  аёл томошабинни ўзига тортади. Ватан тинч, аёлнинг рухий холатида шундай хотиржамлик, бахтиёр она, у оила она табиат бағрида. Раҳим Аҳмедовнинг “Тонг, Оналик” асаридаги ғоя нимадан иборат? 2–расмда Раҳим Аҳмедовнинг “Тонг, Оналик” асаридаги хаёт чархпалагида табиатнинг ҳам инсонларнинг ҳам ўз қонунига эга. Табиат ва инсон ўртасидаги уйғунлик ҳамда хаёт гўзаллиги акс эттирилган. Тасвирдаги асосий ғоя элементлари табиат, она, тонг ва гўдак бола ташкил этади. Тонг отиши билан гўдак болани, табиат билан она ўртасидаги уйғунликни таранум этирилган. Ушбу умумий уйғунлик битта ғояни ташкил этади. Яъни табиат, бола она ва тонг гўзаллиги жами олам гўзаллигини англатади. Олам доимий харакатда экан ғоялар хам харакатда бўлади. (3-расм)


                     


         2 – расм. Рахим Аҳмедовнинг  “Тонг, Оналик” асаридаги хаёт чархпалаги. Хаёт чархпалаги орқали олам доимий ҳаракати ва унинг йўналиши акс эттирилган. 


        


Асарда Оилани статик ҳамда динамик акс эттирилиши орқали онанинг ва она Ватан ниҳоятда гўзаллигини ҳеч нимага тенглаштириб бўлмаслигига алоҳида урғу берилган. “Ақли расо ҳар қайси инсон яхши англайдики, бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди”1Болани яъни фарзанднинг она ва жаннатмакон она Ватан гўзаллиги асосий ғояни ташкил этсада, асар чексиз ғоялар занжиридан иборат эканлигини инсон қалби билан ҳис қилади.


 


Ушбу ғоя оламдаги ҳар бир инсон, оила ва ватани абадий гўзал бўлишини инсон орзу қилади. Ватан ва оила гўзаллиги инсон учун чексиз бойликдир. Хулоса қилиб айтганда фоний дунёда яшаётган ҳар қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий ўзбекона миллий анъанамизни, тарихимизни, бой маданиятимизни улуғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириш, бугунги тез згараётган ҳаёт воқеалигига қалбдан қараб, мустақил фикрлаши ва Ватанимиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур.  Табиат ва она, тонг ва бола ўртасидаги уйғунлик ғояси орқали олам гўзаллиги тасвирланган. Олам доимий харакатда экан ғоялар ҳам харакатда бўлади. (3-4-расм). Муқаддас китобимизда Қуръони каримда “Оллох гўзалликни яхши кўради, у гўзалдир” деб бежиз айтмаган. Шундай экан Ватан ҳам, инсон қалби ҳам гўзал бўлиши рекак.    


 


 


 


                                                            Низомий номидаги ТДПУ


                                                         пед.фан.док., профессор


                                                                     Булатов Саидахбор Собитович


                                                                      пед.фан.ном. доцент У.Нуртаев


                                                                       катта ўқитувчи П.П.Шабаратов


 


      


/>

1 И.Каримов. “Юксак маънавият–енгилмас куч”  Тошкент:,   “Маънавият” 2008 – 56 б.



0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.