топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Нима учун Қуёш тунда кўринмайди?

Почемучка
Илм-фан
Тонгда уйғонишимиз билан мовий осмонимизда чарақлаб, нур таратиб турган қуёшга тушади. Аммо қоронғу тушиб, тун яқинлашгани сари қуёш заррин нурларини беркитиб уйқуга кириб кетади. Аслидачи?

Аслида, бизнинг Ер сайёрамиз доимий ҳаракатда. Ҳар 24 соатда у ўз ўқи атрофида айланиб чиқишга улгуради. Шу сабабли ҳам, Ер юзининг ярим қисми қуёш томонга қараб айланганида -кун, қолган қисми эса қуёшга қарама-қарши томонга юзланганида –тун кириб келаверади.
Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши ва Қуёш атрофида айланиши астрономик қонунларга асосланади. Агар Ер сайёрасининг Қуёш атрофида айланиши –фасллар алмашинувини келтириб чиқарса. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши кун билан туннинг алмашишига олиб келади. Бир сутка давомида Ер ўз ўқи атрофида бир маротаба айланиб чиқишга улгуради. Бу жараён давомида Ер сайёрасининг Қуёшга қараган қисмида –кун, тескари тарафида эса, сояда қолган қисмида –тун кузатилади. Бу жараёнда кўриниб турибдики, Қуёш ўз жойлашиш жойини ўзгартирмайди.
 

 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.