топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Нима учун Қуёш нур сочади?

Почемучка
Илм-фан
Қуёш юзи Ер юзига ўхшаб қаттиқ ва мустаҳкам эмас. Бунинг исботи оддий: Қуёш юзининг ҳарорати 6000°С ни ташкил этади. Бундай ҳароратда ҳар қандай метал ва тош ҳам газга айланади, шу сабабли Қуёшни газ шари дейиш мумкин. Аслида Қуёш 75% водород гази ва 25% гелийдан ташкил топган.
Ўтмишда олимлар Қуёшнинг нури ва иссиғини ёниш ҳисобига деб ўйлашган. Аммо Қуёш сатхи миллион йиллар давомида қизиб турибди, ҳеч нарса шунчалик узоқ муддат давомида қизиб туриши мумкин эмас. Бугун олимлар Қуёшдаги иссиқлик атом бомбасига ўхшаш айрим жараёнлар натижаси бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Қуёш материяни энергияга айлантиради. Қуёшдаги шу энергия водороднинг гелийга айланиш термоядер реакциялар асосида вужудга келади.
Аммо Қуёш иссиқлиги барҳаёт эмас. Қуёшда водороднинг қизишига мувофиқ, унинг ташқи сирти кенгайиб, ядроси-қисқариб ва қизиб бораверади. Ушбу жараён олимларнинг баҳолашларига қараганда 4-5 миллиард йиллардан сўнг содир бўлади. Кенгайиш фазаси тугаганидан сўнг, Қуёш совийди ва туманга айланади. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.