топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Нима учун осмон мовий рангда?

Почемучка
Илм-фан
Биз яшайдиган Ер сайёраси, атмосферани ташкил этган ҳаводан иборат. Биз нафас олаётган ҳаво эса кислород, азот, карбонат ангидрид газлари, ҳамда сув ва микроскопик чанглардан иборат. Қуёш нури атмосферани кесиб ўтиши натижасида, ҳаво таркибини ташкил этувчи газлар, оқ рангни қизил, тўқ сариқ, сариқ, яшил, мовий, кўк, сиёх рангларга айлантиради. Шундай ранглар ичида мовий ва кўк ранг кўпроқ, шу сабабли ҳам осмонимиз бизга мовий ранг бўлиб кўринади. Ойда эса атмосфера йўқлиги сабабли, осмон қора рангда кўринади.
Қуёш оқ рангни таратади. Атмосфера спектридаги ранглар 7та: қизил, тўқ сариқ, яшил, мовий, кўк ва сиёх ранглари ташкил этади. Ҳар бир ранг учун рангли тўлқиннинг алоҳида узунлиги ҳам мавжуд: энг узуни қизил ва энг қисқаси сиёҳ ранг.
Инглиз физик олими  Жон Рэлея тадқиқоти шуни кўрсатадики, молекула билан газнинг тўқнашуви натижасида, оқ рангнинг еттита компонентлариан ҳар бири тарқаб кетади. Бунинг натижасида қисқа тўлқинли рангларнинг тарқалиб кетишига қараганда, узун тўлқинли ранглар (қизил, тўқ сариқ ва сариқ ранглар) тарқаб кетиши қийин. Шу сабабли ҳам ҳавода қизил қизил ранглар спектирига қараганда, кўк ранг спектри ранглари 8 маротаба кўпроқ.  
Энг қисқа тўлқин сиёҳ ранг бўлса ҳам, осмоннинг мовий рангда кўринишига сабаб эса, сиёҳ ва яшил рангларнинг қўшилиб кетишида. Айнан шу фактларга асосланиб: осмонимиз мовий-кўк рангли нурлар билан тўлганлигини кўришимиз мумкин.

 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.