топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+11.60
avatar

Ота-оналар учун

Батафсил

Болалар пойабзалини танлашда адашманг

Қанчалик ғалати бўлиб туюлмасин, болалар тор оёқ кийим кийганида оғриқни ҳис қилмайди. Бу шу билан боғлиқки, уларнинг оёқ кафтида етарли миқдорда ёғ тўқималари бўлиб, улар оғриқни сусайтиради. Аммо ўсаётган оёқ учун пойабзални тўғри танлаш муҳим аҳамиятга эга.
Нотўғри шаклланган оёқ кафти — нафақат косметик нуқсон. Келажакда бу боланинг

Кичик бола билан сафарга нима олиб бориш керак?

Ёз кунлари кўп оилалар дам олиш учун бошқа шаҳар ёки мамалакатларга кетишни режалаштиради. Кичик боланинг саломатлигига ҳам ҳаво алмаштириш фойдали ҳисобланади. Дам олиш мароқли ўтиши учун баъзи сирларни билиш, сафарда кичик бола билан қийналмасликка ёрдам беради.

1. Бола одатда касал бўлганда ичиб юрадиган дори-воситаларини керакли миқдорда

Yangi resurs markazi tashkil etilmoqda

Ота-оналар учун


Xalq ta'limi vazirligi huzurida “Oila-mahalla-ta'lim muassasasi” hamkorligini mustahkamlash resurs markazi tashkil etiladi.


 


Mazkur markaz “Oila-mahalla-ta'lim muassasasi” hamkorligini mustahkamlash, milliy trenerlarning doimiy faoliyatini yo‘lga qo‘yish, hududlar bilan yaqin metodik hamkorlikni o‘rnatish, amaliyotchi trenerlar tayyorlash, ota-onalar, ularning farzandlari va keng jamoatchilik o‘rtasidagi aloqalarni mustahkamlash, qolaversa respublika va hududiy o‘quv seminarlarini tashkil etish va o‘tkazishda amaliy ko‘mak berish maqsadida tashkil etilmoqda.


 


Shuningdek, markaz faoliyati davomida 7-10 yoshdagi bolalar o‘rtasida “Oila va maktab birgalikda”, 10-14 yoshdagi bolalar o‘rtasida “Farzandlar tarbiyasida oilalar bilan hamkorlik” dasturlarini respublika bo‘yicha tatbiq etadi.Farzandlar tarbiyasida ota-onalar yoki ularning o‘rnini bosuvchi shaxslar, mahalla va ta'lim muassasalari faolligini oshirish; ota-onalarning farzandlar tarbiyasidagi o‘rni, majburiyati, mas'uliyati va farzandlar bilan o‘zaro munosabatlarni mustahkamlashga ko‘maklashish markazning asosiy vazifalari hisoblanadi.


Тухум ҳақида рус халқ эртаги

Ота-оналар учун


Бир бор экан, бир йўқ экан, бир кампир билан чол яшаган экан. Уларнинг бир чипор товуқчаси бор экан. Бир куни чипор товуқча пол тагига тухум қўйибди. Тухум ола-була, учли, суякли, жуда ғалати экан. Чол тухумни урибди-урибди аммо синдира олмабди. Кампир ҳам тухумни урибди-урибди, ҳеч синдира олмабди. Шу пайт кичкинагина сичқонча ўтиб кетаётиб, думи тегиб тухумни синдириб юборибди.


Чол йиғлаяпти, кампир йиғлаяпти, товуқча кукулаяпти, дарвоза тақиллаяпти, ҳовлида майда тарашалар учиб ётибди, кулбанинг томи қимирлаяпти. Шунда қишлоқдаги роҳибнинг қизлари сувга ўтиб кетаётиб, чол ва кампирдан сўрабди:


– Нима учун йиғлаяпсизлар?


– Қандай қилиб йиғламаслигимиз мумкин! – деб жавоб берибди чол билан кампир.


Бизнинг чипор товуқчамиз бор, у пол тагига ола-була, учли, суякли, ғалати тухум қўйди. Чол урди синмади, кампир урди синмади, сичқонча ўтиб кетаётиб думи билан тегиб кетиб, эзиб юборди.


Буни роҳибнинг қизлари эшитибоқ, қаттиқ қайғуриб, челакларини отиб юборибдилар. Обкашни эса синдириб ташлаб, уйларига қуруқ қўл билан қайтиб кетишибди.


Бир тишлам олманинг зиёни

Ота-оналар учун

  


         Менимча, ҳар бир инсоннинг болаликда бирга уйнаб катта бўлган, кадрдон дўстлари бўлади, бу дўстларни инсон ҳеч қачон унутмайди. Менинг ҳам болаликда бирга ўсган дўстларим бор, уларни ҳар куни ёдга оламан.  Остонов Тошқувват, Кенжаев Чори, Кенжаев Панжи, Кенжаев Элмурод, Тошбоев Мусурмон, Қобилов Элмурод ва бошқа дўстларим – болаликнинг ширин хотиралари, ажойиб дамлар, эҳ-ҳе, уларнинг қайси бирини унутиб бўлади.


        Чорибой дўстим бир ажойиб инсонда, нима десанг, хўп дейди. Йўқ дейишни билмайди. Дунёнинг нариги чаккасига бошласанг, эргашиб кетаверади. Ёз ойларида  қишлоғимиз ёнидаги анҳорга бориб, қорин сўрнай чалгунча тепаликдан калла тошлаб чўмилардик.


Фарзанд билан муомалада қайси сўзларни ишлатмаслик керак

Ота-оналар учун

Баъзан фарзандларимизга ўзимиз билмаган ҳолда одат бўлиб қолган ибораларни айтиб юборамиз. Бу иборалар оғиздан жуда осон отилиб чиқади ва кўпинча фарзанд камолотига жиддий зарар етказади. Бир қараганда, ибора қўпол эмасдек кўриниши мумкин, лекин уни айтмаган маъқул.


 


 “Мени тинч қўй!”


 


Бу ибора турли кўринишларда айтилиши мумкин: “бор, йўқол”, “халақит берма”, “ҳозир вақтим йўқ”, “қоч, ишимни қилиб олай” ва шу каби. Бу сўзлар тез-тез ишлатилиши оқибатида бола онгида “ота-она ва бола муносабатларида бола энг охирги ўринда” деган тушунча шаклланади. “Қоч, халақит берма” ибораси “бола халал берувчи, унинг қадри йўқ, бола уларнинг жонига тегади” деган маънода қабул қилинади. Бу кейинчалик бола ўсмир ёшига етганда ота-онаси билан муносабатда салбий томондан ўзини кўрсатади.  


Болани мутолаага қандай ўргатиш мумкин?

Ота-оналар учун


Ахборотлашган даврда болаларнинг ўқишга иштиёқи пасаётгани сир эмас. Кўпчилик уларнинг нутқий қобилияти яхши ривожланмаган, ҳатто тўғри ёза олишмайди, деган фикрда. Бунга қисман замонавий телевизор ва кўнгилочар компьютер ўйинлари айбдор қилиб кўрсатилмоқда. Аммо болаларнинг китобхон эмаслиги ҳақида сўз кетганда, ҳамма айбни телевизор ва компьютерга тўнкаб бўлмайди. Кўп ҳолларда хатолик биз катталардан ҳам ўтади. Қуйида мана шу жиддий камчиликни тузатиш борасидаги бир неча тавсияларни бериб ўтамиз.


 


Ўқинг ва ўқиганларингиз ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг


 


Бола ҳали ҳарфларни танимасданоқ, унда китобга бўлган муҳаббатни шакллантиришни бошланг. Қизиқарли эртак ва ривоятларни овоз чиқариб ўқинг, бола билан бош қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилинг, қизиқарли жойларини қайта эсланг, воқеалар ривожини ўзингиз яратинг.


“Бола ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида” мавзусида савол-жавоблар (давоми)

Ота-оналар учун

7-савол: Ёшлар ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида сўз юритганимизда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган эртамиз эгалари иштирокидаги тадбирларга кўпроқ эътибор қаратамиз. Лекин уюшмаган ёшлар қатлами ҳам борки, улар билан ишлаш бугунги куннинг асосий талабларидан ҳисобланади. Лойиҳа доирасида бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?


 


Жавоб: Юқорида таъкидланганидек, “Ёшлар қа қонун” тарғибот лойиҳаси концепциясида тарғибот тадбирларини кенг қамровли тарзда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади.


 


Бугунги кунда тарғибот Лойиҳасини амалга оширишга масъул бўлган гуруҳлар томонидан республикамизнинг барча худудларини, айниқса чекка худудларида ҳам тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.


“Бола ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида” мавзусида савол-жавоблар (давоми)

Ота-оналар учун

3-савол: “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари қай даражада бўляпти?


 


Жавоб: Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия томонидан 2014 йил 19 февралда масъул ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди.


 


2014 йил 14 мартда Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди. Унда ишчи гуруҳи аъзолари ўртасида қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Шунга мувофиқ, 2014 йил 17 мартда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.


 


Адлия вазирлиги томонидан янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги хорижий мамлакатларнинг қонунчилик тажрибаси ўрганилиб, шу асосда таҳлилий маълумот ҳамда қиёсий жадвал тайёрланди.


“Бола ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида” мавзусида савол-жавоблар

Ота-оналар учун

 1-савол: Мамлакатимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга. Келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қандай ҳуқуқий асослар яратилган?


 


 Жавоб: Мустақиллик йилларида Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида ёшлар камолотига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратила бошланди. Барча соҳалар каби таълим тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Хусусан, халқимизнинг бой интеллектуал мероси ҳамда умумбашарий қадриятлари асосида замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларига асосланган кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизими яратилди.


 


 Бугунги кунда юртимизда болаларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли ҳуқуқий база шаклланган десак ҳеч муболаға бўлмайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила кодекси, Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси, Жиноят кодекси ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар ўз ифодасини топган.


Гиёҳвандлик иллатлари

Ота-оналар учун

  Шунингдек, организмга қабул қилинганда, инсон бош миясига таъсир кўрсатиб,  руҳий ҳолатни кескин ўзгартириши мумкин бўлган баъзи бир кимёвий моддалар, бундай моддалардан медицинада вақтинчалик оғриқни қолдириш, уйқусизликдан, хавотирликдан, тушкунликдан қутилишга, бироз бўлсада  руҳий хотиржамлик топишга ёрдам берганлиги учунгина  қўллаланилиши; уларнинг айримларидан ҳозирги кунда тиббиётда дори воситаси сифатида  Қонунда белгиланган тартибда фойдаланилиши;


 Бундай моддалар соғлом кишида ўзи билмаган ҳолда эйфория, яъни-ниҳоятда кўтаринки хотиржамлик, ўзига жуда юқори баҳо бериш ҳолатини келтириб чиқариши; қатор кимёвий моддалар куч кўпайиши, ғайрат, ижодий фаоллик ёки ёрқин фантастик, ҳаёлий кўринишни келтириб чиқарадиган онгни ўзгаришига олиб келиши мумкинлиги, лекин бу ҳолат вақтинчалик (маърузачидан бундай ҳолатлар ҳақида мисоллар келтириб, медицина тарихидан, аниқроқ маълумот бериши талаб этилади) эканлиги; унга ружу қўйиш охир-оқибатда фожеага, моддий ва маънавий қашшоқликка ва баъзан ҳатто ўлимга олиб келиши; Одатланишни келтириб чиқарадиган, кучли таъсирга эга бундай моддалар гиёҳванд моддалар, деб ҳисобланиб, гиёҳвандлик воситалар рўйхатига киритилганлиги ҳақида батафсил маълумот бериб ўтади.


Гиёҳвандлик иллатига қарши кураш услублари

Ота-оналар учун

Нотиқ (гуруҳ раҳбари) ўз маърузасида:  Мустақиллик йилларида халқимиз ўзлигига қайтганлиги, у миллий зийнатимизга мос равишда турмуш кечира бошлаганлигини ва бу жараённинг таркиб топишида Юртбошимизнинг миллий давлат сиёсати асосий омил бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. У ўз маърузасида «Соғлом ҳаёт», «Соғлом турмуш тарзи», «Соғлом авлод», «Соғлом эътиқод», «Соғлом онг», деган тушунчалар халқимиз турмуш фаолиятининг асосига айлана бошлаганлиги хақида гапириб,  Юртбошимиз томонидан 2005 йилнинг “Сиҳат – саломатлик йили” деб номланганлигининг ўзи ҳам бу борада олиб борилаётган ишларнинг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини ва бу ҳақда алоҳида Давлат Дастури қабул қилинганлигини эслатиб ўтади.


        Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  12 йиллиги тантанасида Президентимиз «Соғлом халқ, соғлом миллатгина- буюк ишларга қодир бўлиши» ҳақидаги маърузаси мазмун-моҳияти ва унда кўтарилган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтади.


        Шунингдек, яна, Президентимиз таъбири билан айтганда “Соғлом одамгина чинакам бахтлибўлади, чунки фақатгина соғлом халқ, соғлом миллат буюк ишларга қодир бўлади.Нотиқ ёки ўқитувчи бу жойда инсон саломатлиги бу энг буюк бахт эканлиги, инсон ўз саломатлигининг қадрига афсуски кўпроқ холларда ундан айрилганида етиши, шунинг ўз соғлиғимизнинг қадрига ўзимиз етишимиз кераклиги, уни эҳтиёт қилишимиз зарурлиги  хақида жонли мисоллар келтириб сўзлаб беради.


Инсонлардаги очиқ юзлилик ва раҳм-шафқат хислатлари ҳақида Амир Темур "Тузуклари"да

Ота-оналар учун

Абу Наср Форобий «Афлотун қонунларининг моҳияти» асарида гўдак болалар тарбиясига алоҳида диққат қилади, гўдакларда ҳунар ўрганишга иштиёқ кучли бўлгани туфайли, уларга ҳунарни ўйин орасида ўргатишни маъқуллайди,  болаларнинг ўйин орасида эшик ва уйларнинг қандай ясалишини билиб олишини ва кейинчалик шу ҳунарни ўрганиб олишини таъкидлаб, бунинг учун болалар нарса, воқеа- ҳодисаларни кўриши, кузатиши, машқ қилиши, такрорлашлари лозим, деб билади.


 


Абу Али Ибн Сино тарбияни ақлий, ахлоқий, жисмоний, меҳнат, нафосат, тарбияси нутқий баркамолликнинг мажмуаси деб билади, бола тарбиясига алоҳида диққат қилади, У ўзининг «Тиб қонуни» асарида боланинг соғлиғини сақлашнинг асосий омили жисмоний машқ эканлигини айтади. Жисмоний ва руҳий ҳаракатларни етарли бажариш, айниқса, нутқий нафас олиш, овозни йўқотмаслик, ёмон хулқли бўлмаслик зарур деб билади: «Агар ёмон хулқ одатга кириб қолса, у мижоз бузилишини келтириб чиқаради», «Хулқнинг мўътадиллиги натижасида нафс ҳам, бадан ҳам соғлом бўлади», «Шунинг учун салбий ҳислатларни тузатиш лозим, бунинг учун болани ҳар томонлама ўрганиш, жисмоний машқларга кенг ўрин бериш,-» зарур деб билади.


 


Унинг фикрича,«Тарбиядан мақсад- боланинг ақлий ва жисмоний қувватини оширишдир».


Ибн Сино «Тадбири манозил» асарида болаларнинг мактабда гуруҳ бўлиб, биргаликда ўқишини маъқуллайди, бунинг уларда ўқишга қизиқиш уйғотиши, фанни эгаллашга ёрдам беришини таъкидлайди: “Гуруҳ бўлиб ўқитиш жамиятга катта фойда келтиради", "Ўзаро суҳбатда ўқувчилар бир-бирига китобдан ўқиб олганларини, катталардан эшитганларини ҳикоя қиладилар, бахслашадилар, бир-бирларини ҳурмат қиладилар, дўстлашадилар"… «Яхши одобларни қабул қиладилар[1].


Ибн Сино, айниқса, оилада бола тарбиясига эътибор беради:  „Агар оилада тарбиянинг яхши усулларидан тўғри фойдаланилса, оила бахтли бўлади“. „Сиз гаплашганда, фикрлашувда хайриҳохлик талабларига риоя қилган ҳолда иш кўрсангиз, йўлдан адашмайсиз, тўсиқларга дуч келмайсиз“-, деб таьлим-тарбия усулларини тавсия этади.


Жалолиддин Румийдан Ҳикматлар

Ота-оналар учун
Ул қизил гулдир очилган, хун дема,Ул ақлдин маст эрур, мажнун дема.Кимки тўкса бир мусулмон қонини,Кофир ўлгум, тилга олсам номини.Ларза солгай Аршга ҳам мадҳи шақий ,Бадгумон бўлгай бу сўздин муттақий .Шоҳ бўлса, юртга огоҳ бўлсин ул,Хос бўлсин, хоси Оллоҳ бўлсин ул...
* * *

Бир ой муддат беринг

Ота-оналар учун


Уйга қайтганимда, аёлим кечки овқатга дастурхон тузаётган экан. Уни қўлидан тутиб ёнимга ўтказдим ва жиддий гапим борлигини айтдим. У жим ўтириб мени тингларди. Нафасимни ростлаб кейинги кунларда ичимда ўйлаб юрганимни шарт айтдим қўйдим. Сен биланажрашмоқчиман?


Уни бу сўзларим ҳайратга солмади ва у сокинлик билан, нега, деб сабабини сўради. Жавобдан ўзимни олиб қочдим, унга бу ҳаракатим ёқмади. Нима деб айтишим керак эди? Хотинимни севмай қўйганимга анча бўлган. Ҳозир кўнглим буткул Дилрабога тегишли. Эртаси куни ишдан қайтганимда, хотиним нималарнидир ёзиб ўтирган эди. Индамай кириб ётдим, Дилрабо билан ўтган куним таассуротларини ўйлаб, ширин уйқуга кетибман. Эрталаб аёлим қўлимга бир парча қоғоз тутқазди.


Донолар дейди-ки...

Ота-оналар учун

Маҳмуд Ғазнавийнинг Аёз деган қули бўлиб, подшоҳ уни яхши кўрар, вазирларининг гапини олмаган ҳолда, Аёз нима деса, шунга кўнарди. Бунга вазирларнинг ҳасади келиб, подшоҳдан бунинг сабабини сўрашибди.Шунда Маҳмуд Ғазнавий ўзининг жудаям қимматбаҳо олмосини бош вазирининг қўлига бериб, сўрабди:— Шу олмос ҳақида нима дейсан?— Ҳазрат, бу олмоснинг дунёда назири йўқ, жуда қимматбаҳо. Бу дунёда ундан фақат сизда бор холос.— Яхши, энди уни ерга уриб синдир.— Йўқ, ҳазрат, бундай қимматбаҳо олмосни синдиролмайман.Подшоҳ бошқа вазирлардан ҳам юқоридаги сўровни талаб қилибди. Барча вазирлар олмосни синдиришдан қўрқишибди.Шунда Маҳмуд Ғазнавий Аёзни чақириб, шу олмосни синдириши кераклигини айтибди. Олмоснинг тенгсиз эканлигини билган ҳолда, қул уни ерга уриб, парча-парча қилибди.— Эй, Аёз, қаршингда ўтирган вазирларнинг ҳар бири дунёга тенг илму камолотга эга. Улар шундай қимматбаҳо олмосни синдирмагани ҳолда, сен нега уриб, парча-парча қилдинг? Сенинг улардан кўра ақлинг зиёдами? Ёки улар аҳмоқми?— Подшоҳим, дунёда нимаики қимматбаҳо бўлса, майли, синиб кетсин. Лекин, сизнинг сўзингиз синмасин! Менга олмосдан кўра сизнинг гапингиз қимматлироқдир.


..Тақий Усмоний айтадилар: «Кўрдингизми, бизнинг мисолимиз ҳам подшоҳ билан қулнинг ушбу мисоли кабидир. Биз ҳам Аллоҳ таолонинг ҳукмини синдиришдан қўрқмаяпмиз-ку, лекин нафсимизнинг ҳукми олдида бошимизни эгяпмиз».
 
Манба

Китоблардан топган дурларим

Ота-оналар учун

Ўсмирлик пайтлари ўқиган китобларимизнинг жасур ва мард, тўғрисўз, одамларга яхшилик қиладиган қаҳрамонларига ҳавас қилиб, кечалари уйқумиз қочиб, эртак қаҳрамонларига тақлидан, бало-қазоларни даф қилишга, одамхўр девларга, йўлтўсар алвастиларга қарши ҳаёлий жангга отланардик. Бугун фан-техника олами бениҳоя ривожланган бир пайтда, таассуфки, болаларни эртаклар оламига бошлаш урф бўлмай қолди. Бу гапга кимдадир иштибоҳ туғилса, эринмай болалар давраларига кириб, улардан сўраб кўрсин-чи, “Алпомиш”ни, “Равшан ва Зулхумор”ни, “Гўрўғли”ни, “Ёзи билан Зебо”ни, Авазхонни, ўиркўкни, Бойчиборни билишадими?


 


Болангизга китоб ўқиб беринг.

Ота-оналар учун
Китоб-шахс шакилланишида жуда муҳим ҳисобланади. Кўпгина ота-оналар боласига ўқиб берадиган китоблар учун  кун аро вақт ажратишар экан.  Бу болакайлар учун нима яхши-ю, нима ёмонлиги ҳақида тушунчага эга бўлиш билан бирга китобнинг мақсади нима эканлиги тўғрисида хулоса қилишга имкон беради.   Иложи борича, болага доимо бир вақитда  китоб ўқиб бериш лозим, шундагина улар шу пайтни  интиқлик билан кутишади.   Ўқитиш эса интизом талаб қилади. Агар бола буни хотиржамлик билан қабул қилса, демак бу яхши фойда беради. Китоб уларнинг тафаккур доирасини кенгайтиради, тассавур қилиш қобилиятини ўстиради, иқтидорини ривожлантиради.

Болангизнинг иқтидорли бўлиши сизга боғлиқ?

Ота-оналар учун
Болалар психологлари ўртасида “Бола иқтидорли бўлиши нимага боғлиқ?” деган савол  бахсга сабаб бўлмоқда. Кўпгина олиб борилган тадқиқотларга кўра, боланинг қобилиятли бўлиши ҳам тарбияга, ёшлигидан ўқитишга, эътиборга, ҳам  табиат берган иқтидорга, ирсий имкониятларга боғлиқ экан. Эрта болалик даврида қабул қилинган  ҳар бир маълумот миянинг ривожланиши учун асос бўлади. Айрим ота-оналар, болаларининг бошқлардан кўра ақлли бўлишини хоҳлаб, энг яхши махсус боғчаларга беришади, имкон қадар унга кўпроқ нарса ўргатишга, репетитор ёллаб ўқитишга ҳаракат қилишади.

Тирикликдаги бурч

Ота-оналар учун
Бир куни мавлоно Алишер Навоий мулозимлари билан отда узоқ тоғ сайридан қайтиб келаётган экан. Йўл қабристон оралаб ўтар экан, қабристонга юз қадам чамаси  қолганда, отдан тушиб, бошини қўйи солиб йўлида давом этибди. Мулозимлари ҳам отларидан  тушиб, унинг орқасидан эргашибдилар.

      Қабристондан анча узоқлашгандан кейин яна отларига  миниб, юриб кетишибди.Бир оз юришгандан сўнг мулозимлар шоирнинг қабристонга яқинлашганда отдан тушиши сабабини сўрабдилар.Алишер Навоий анча вақт сукут сақлаб турибди-да, кейин мулозимларидан норози оҳангда шундай деб жавоб берибди:

     — Бу ерда халқимизнинг жигар гўшалари, табаррук падари бузрукворлари мангу уйқуга кетганлар. Булар ёнидан от чоптириб, чангитиб ўтиш инсонлик шаънига исноддир,  наҳотки шуни ҳам билмасаларингиз? Буни билмаслик — тирикликдаги ўликдир. Ота-боболар ҳокини, хотирасини эъзозламоқ ҳар бир кишининг шарафли бурчидир.

Мулозимлар отаси олдида айб иш қилиб қўйган болалардек то Ҳиротнинг қораси кўрингунча тилларини тишлаб, ақлни пешлаб борибдилар