топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қорақалпоқ филологияси факультетида 14-январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган «Жасорат дарси» ўтказилди 12.01.2018 karsu.uz

Блог им. qqdu-manaviyat

Юртимизди Янги йил арафасида ўзига ҳос байрамлардан бири бўлган Ватан ҳимоячилари кунини кенг турда нишонлаш анъанага айланган. Ушбу байрамни юқори кайфиятда  ўтказиш мақсадида университет томонидан белгиланган тартибди режа тузилиб, мазкур режа асосида жойларда турли учрашув ва байрам кечалари ўтказилмоқда. 12-январь куни Қорақалпоқ филологияси факультетида 533 СЧР баталион командири ўринбосари Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 20 йиллиги кўкрак нишони ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 25 йиллигига бағишланган кўкрак нишони соҳиби маёр Дилмурат Исройлов ва университет маънавият ва марифат бўлими бошлиғи Икрам Жуманиязовлар билиан бирга учрашув ташкил этилди.
Унда факультет маънавият ва марифат ишлари бўйича декан ўринбосари З.Жуманов иштирокчиларни «14-январь Ватан ҳимоячилари куни» байрами билан самимий табриклаб, ўз сўзида  юртимиз ҳозирга вақтда Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан давлатимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича  кенг кўламли стратегик вазифаларни самарали ҳал қилишга муносиб, замонавий, ҳар томонлама яхши қуролланган миллий армиямизни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар босқичма-босқич амалга оширилаётгани ва шунинг натижасида юртимизда тинчлик ҳукм сураётгани ва халқимиз фаравон ҳаёт кечираётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбирда И.Жуманиязов ҳарбий хизматнинг ёшлар тарбиясидаги роли, ёшларнинг ватанпарварлик ва мардликка бошловчи фикрларини келтириб ўтди. Кейин маёр Д.Исроилов сўзга чиқиб, соҳадаги ўзгаришлар бўйича иштирокчиларга кенг турда маълумот бериб ўтди.

Тадбирда ўз навбатида талаба-ёшлар ҳам байрам табрикларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Меҳмонларга эсталик учун совғалар топширилиб, шоирлар қаламига мансуб байрамона шеърлар ўқилиб тадбирга байрамона шукуҳ бахшида этди. 




Декан ўринбосари З.Жуманов
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.