топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+10.63
avatar

Окно в мир

Батафсил

Очередное тестирование состоится 15-16-17 апреля в Государственном центре тестирования

Окно в мир

Очередное тестирование на определение уровня знания иностранного языка с последующей выдачей квалификационного сертификата состоится 15-16-17 апреля 2015 года в Государственном центре тестирования.


15 апреля в 14.00 будут проводиться тестовые испытания по разделам «аудирование», «чтение», «лексическая и грамматическая компетенции», «письмо». 16-17 апреля будет проводиться испытание по разделу «говорение».


Последний день приема документов для участия в тестировании — 8 апреля 2015 года.


 


Источник

Онлайн-абонемент Гёте-института

Окно в мир


 


Сервис открывает доступ к электронным изданиям – электронным книгам, аудиозаписям, электронной прессе, т. е. возможность получать на определенное время файлы по онлайн-абонементу – Onleihe. Возвращать книги в такую библиотеку не нужно: полученный файл по истечении установленного срока недоступен.Онлайн-абонемент Onleihe доставляет издания на дом 24 часа в сутки 7 дней в неделю. Подробнее>>

Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейи

Окно в мир


Сурхондарё вилоят ўлкашунослик музейи — маданий маърифий муассаса. Термиз шаҳрида 1934 й.да (1933 йилда уюштирилган халқ хўжалиги кўргазмаси асосида) ташкил қилинган. Музейда Термиз ва термизий алломалар тарихи, қадимшунослик ва тангашунослик, халқ оғзаки ижоди, этнографияси, халқ, амалий санъати, ўлка табиати, спорти, тасвирий санъат бўлимлари ҳамда 14 минг нусхадан зиёд асарга эга кутубхона бор. Музей фонди 64 мингдан ортиқ (2004). Экспонатлар Сурхондарё вилоятининг энг қадим замонлардан ҳозиргача бўлган тарихи ва маданияти ҳақида ҳикоя қилади: турли даврларга оид заргарлик буюмлари, турли даврларда зарб қилинган тангалар, ҳунармандлик буюм лари, ганч ўймакорлиги, меъморий ёдгорликлар қолдиқлари, сопол буюмлар, ҳайкалчалар, тўқимачилик дастгоҳлари, уй анжомлари, иш қуроллари мавжуд. Музей маданий-маърифий ишларни амалга оширади, кўргазмалар ташкил этади, илмий ишлар нашр қилади, бошқа кўпгина илмий муассасалар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.


 


Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 2004

Сурхандарьинский областной краеведческий музей

Окно в мир


Сурхандарьинский областной краеведческий музей – культурно-просветительское учреждение. Был образован в 1934 году. В музее есть библиотека, в которой представлены свыше 14 тыс. произведений по следующим разделам: история термезских ученных, история древнего времени и изучение старинных монет, устное народное творчество, этнография, народное прикладное искусство, природа края, спорт, изобразительное искусство. Фонд музея составляет 64 тыс. экспонатов (2004 г). Эти экспонаты рассказывают об истории и культуре Сурхандарьинской области, начиная с древних времён и по сей день: ювелирные предметы, чеканые монеты разных лет, предметы искусства, резьба по ганчу, фрагменты архитектурных памятников, глиняные предметы, статуэтки, ткацкие станки, домашние предметы обихода, орудия труда. Музей проводит культурно-просветительскую работу, участвует в выставках, публикует научные работы, осуществляет совместную деятельность с другими научными учреждениями.


 


Перевод. Национальная энциклопедия Узбекистана.

Инсофсиз рақобат

Окно в мир

Ўзбекистон.Ўзбекистон Республикасининг “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги Қонунига биноан :


инсофсиз рақобат — хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятида устунликни қулга киритишга қаратилган, қонун ҳужжатларига ва иш муомаласи одатларига зид бўлган, улар ўртаси¬да мусобақалашувни истисно этадиган ва амалга оширилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектларга тегишли товар бозорида товарлар муомаласининг умумий шарт-шароитларига таъсир кўрсатиш имконини берадиган ҳаракатлари.


Ушбу таъриф халқаро амалиётда ишлатиладиган инсофсиз рақобат тушунчасига унчалик мос келмайди. Хусусан, “улар ўртаси¬да мусобақалашувни истисно этадиган ва амалга оширилиши натижасида хўжалик юритувчи субъектларга тегишли товар бозорида товарлар муомаласининг умумий шарт-шароитларига таъсир кўрсатиш имконини берадиган ҳаракатлар” устун мавқега эга бўлган корхоналарни ўз мавқеини суиистеъмол қилиши тоифасига ҳам кириши мумкин. Бироқ, инсофсиз рақобат деганда (юридик маънода) хўжалик юритувчи субъектни тўғри, инсофли хатти-ҳаракатлар нормаларига зид бўлган, рақибнинг обрўсига асоссиз тарзда зарар етказадиган ҳаракатлари тушунилади. Агарда келтирилган таърифлар устунлик мавқеини суиистеъмол қилиш ва рақобатга қарши битимлар ва келишиб қилинган ҳаракатлар ҳисобланмайдиган рақобат ҳаракатлари чегараларини аниқ тарзда кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўларди.



Рақобат-сиёсатнинг олий мақсади

Окно в мир

Рақобат сиёсатининг олий мақсади – ресурсларни янада самарали тақсимлашга эришиш учун самарали рақобат жараёнини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир»


ЎзбекистонЎзбекистон Республикасининг “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги Қонунини 1 моддаси қуйидагидан иборат:Ушбу Қонун товар бозорларида монополистик фаолият ва инсофсиз рақобатнинг олдини олиш, уни чеклаш, тўхтатишнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилаб беради, рақобат муносабатларининг шаклланиши ва самарали амал қилиши учун шароитлар таъ¬минлашга қаратилган.


Шундай қилиб, рақобат муносабатлари, шунингдек уларни шакллантириш шартлари ва самарали ҳаракатланиши ушбу қонуннинг объекти ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришишнинг асосий вазифаси1) монополистик фаолият ва2) инсофсиз рақобатнинг олдини олиш, уни чеклаш ва тўхтатишдан иборат.


Монополистик фаолият тушунчасини ҳар хил таърифлаш мумкин. Қонуннинг 3 моддасида (Асосий тушунчалар) келтирилган таърифларни ҳисобга олмаган ҳолда, шубҳасиз, ушбу атама монополиялардан кутилиши мумкин бўлган барча хатти-ҳаракатларни назарда тутади. Шу вақтни ўзида, қонун руҳи монополистик фаолиятни батамом тақиқлашга қаратилмаган, бунда фақатгина мазкур қонун нормаларига зид бўлган ҳаракатларгина ман этилган. Бунда ушбу ҳаракатлар нафақат монополиялардан ( иқтисодиётда уларни соф кўриниши кам учрайди), балки у ёки бу бозорда устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳам содир этилиши мумкин. Устун мавқе тўғрисида қуйида қайд этиб ўтилган.


Менделеевнинг башоратлари

Окно в мир

Рус халқининг буюк фарзанди Дмитрий Иванович Менделеев фанда янги илмий дунёқарашларнинг яратувчиси сифатида майдонга чиқди. Менделеевнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ўрганарканмиз, унинг илмга содиқлигини, фан ва амалиётнинг бир-бири билан қатъий ва узлуксиз боғлиқлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини кузатамиз. Менделеев ўзига хос табиий-илмий қонуниятларни кашф қилдики, уларнинг амалиётда қўлланилиши майда заррачалардан инсоннинг эҳтиёжи учун зарур бўлган жуда катта миқдордаги энергияларни олиш имкониятини берди. Унинг номи яна шу билан ўчмаски, олим даврий қонунн


Фаолият таҳлил қилиниб, вазифалар белгиланди

Окно в мир

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг I чорак якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди.


Йиғилишда Президентимизнинг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органларида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.


Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2014 йил 11 мартдаги 15а-сонли баёнида кўрсатилган аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлашда инсон аралашувини камайтириш мақсадида ушбу жараёнларга интерактив хизматларни жорий этиш, бу борадаги тадбирларнинг самарадорлигини таъминлашда давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш йўлидаги вазифалар ижроси бўйича ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.


Жорий йил I чораги учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижроси танқидий кўриб чиқилди. Бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тушумларни таъминлашда камчиликларга йўл қўйган Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Андижон вилоятлари давлат солиқ органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, уларнинг мазкур йўналишдаги фаолияти қониқарсиз деб топилди ҳамда II чорак прогноз кўрсаткичларини сўзсиз бажаришга доир чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Шу билан бирга, солиқ тўловчи жисмоний шахслардан 2013 йилги жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияларни қабул қилиш натижалари сарҳисоб қилиниб, Фарғона ва Жиззах вилоятларида бу борадаги тадбирлар тўлиқ якунланмагани учун мутасадди раҳбарларнинг масъулияти кўриб чиқилди.


Давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан жамлаш, кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг билим савияси ва касбий маҳоратини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Йиғилиш иштирокчиларига ўтган даврда зиммасидаги вазифаларни виждонан бажармасдан, таъмагирлик каби салбий ҳолатлар содир этган солиқ ходимлари тўғрисида тайёрланган махсус видеолавҳалар намойиш этилди.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига ташрифи чоғида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш, шарт-шароитларни яхшилаш борасидаги камчиликларни бартараф этиш, уларнинг ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш самарадорлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.


Муҳокамада марказий аппарат таркибий тузилмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 3 нафар раҳбар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 32 нафарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди. Бундан ташқари, давлат солиқ хизмати органлари зиммасига юклатилган долзарб вазифаларни сифатли бажариш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Йиғилишдан сўнг ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари учун амалий семинарлар ташкил этилди.


Унда иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, Қибрай, Яккасарой, Чилонзор туманлари ҳамда Чирчиқ шаҳрида хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, бош ҳисобчиларининг молиявий ва солиқ ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этиш учун яратилган шарт-шароитлар, мазкур йўналишда уларга техник ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Ахборот-ресурс шохобчалари” фаолияти, шунингдек, “Фарҳод” ва “Эски жўва” бозорларида савдо маданиятини ошириш, нақд пул тушумини таъминлаш борасидаги иш тажрибаси билан бевосита жойига чиқиб танишдилар.


 


 


Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати

Болалигим гулбаҳор

Окно в мир


 


Боғимда гуллар чаман,


Мен гулларни қучаман.


Завқ-ла очиб қучоғим,


Яйраб қушдай учаман.


 


Болалигим гулбаҳор,


Унда баҳор ҳусни бор.


Қуёш уни эркалаб,


Кулиб боқар ҳар наҳор.


 


 


Ҳур гўзаллик ўртоғим,


Очиб унга қучоғим,


Ўтар доим хушчақчақ


Менинг болалик чоғим.


 


 


Баҳор менгта ўхшайди,


У мен билан яшайди.


Қани энди йил бўйи


У кетмасдан турсайди.


 

VI–XI asrlarda Yevropa madaniyati

Окно в мир

Franklar  imperiyasi madaniyati


Buyuk Karl o‘z davlatida yangi marif tizimini yaratib, Qirol  tomonidan 789- yilda xalq maktablari joriy  etiladi. Binobarin, qonunga binoan maktablar ibodatxona qoshida tashkil  etilib, ruhoniylarga oddiy xalq farzandlarini o’qitish   buyurilgan. Sariy shahrida ham maktab tashkil etilib, unda Karlning yaqin do‘stlari olimlar – «Sarioy akademiyasi»  a’zolari dars berishgan. Saroy akademiyasi antik davr mualliflari asarlarini o’rganish va she’rlar  bitish bilan mashg‘ul bo‘lishgàn. Ulardan biri tarixchi-roxib Eyngard bo'lib, uning asari orqali biz Buyuk Karl hayoti va faoliyati  haqidagi ma’lumotlarni bilishimiz mumkin.  Eyngardni ilmga chanqoqligi va tirishqiqligi tufayli zamondoshlari uni “mehnatsevar chumoli” deb ataganlàr. “Sariy akademiyasi”ning yana bir a’zosi Alkuin shogirdlari bilan maorifni  keng targ'ib qilishda katta xizmat qilgan. Aytishlaricha, Karlning o‘zi ham lotin  hamda yunon tillarini mukammal bilgan.



В Маскате организуют курсы изучения арабского языка для будущих дипломатов Узбекистана

Окно в мир


 


  Будущие дипломаты Узбекистана пройдут курсы изучения арабского языка в Маскате.Об этом заявил Чрезвычайный и Полномочный Посол Султаната Оман в Узбекистане Мухаммад бин Саид бин Мухаммад аль-Лавати.  


  По его словам, еще одним пунктом узбекско-оманских связей является область культуры.«Это культурно-гуманитарная программа, согласно которой в Маскате будут проведены курсы для будущих дипломатов, им также будет предоставлена возможность изучения арабского языка», — цитирует UT слова посла.   


  Напомним, что в настоящее время посольства и консульства Узбекистана функционирует в таких странах арабского мира как Египет (посольство в Каире), Кувейт (посольство в Кувейте), Саудовская Аравия (посольство в Эр-Рияде, генконсульство в Джидде) и Объединенные Арабские Эмираты (посольство в Абу-Даби, генконсульство в Дубае).


источник

О, қишлоқ ҳаёти соғиндим сени!

Окно в мир


Томни чертиб ёққан ёмғир «чак-чак»ларни,


Момом менга ёпиб берган «бичак»ларни,


Бобом айтган ўшал ростгўй чўпчакларни


Соғиндим мен қишлоқдаги чечакларни.


 


Осмонўпар ўша баланд тоғларини,


Қирмиз олма, аччиқ олма боғларини,


Булбул, какку ҳатто чумчуқ, зоғларини


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!


 


Қизғалдоқлар ўсган лойли томларини,


Хазонрезги куннинг сахар шомларини,


Ҳар  бир адир ҳар бир кўча номларини


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!


 


Дилим қўмсар қишлоқи қиз орларини,


Кетма деган ул йигитнинг зорларини,


Шаҳарда йўқ, қишлоқдаги «борлари»ни


Соғинганман қишлоғимни соғинганман!!..


(С)

Ўзбекистон Президенти Бишкекка ташриф буюрди

Окно в мир

И.Каримов ва Қирғизистон бош вазири Жанторо Сатибалдиев © gov.kg



12 сентябрь, пайшанба куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати расмий сайти хабар бермоқда.


Расмий хабарга кўра, Ислом Каримовни «Манас» халқаро аэропортида самолёт трапидан Қирғизистон бош вазири Жанторо Сатибалдиев кутиб олган.


 


давомини манбадан ўқиш

Мечтайте правильно

Окно в мир


Прожил мужичок свою жизнь спокойно, достойно и «правильно». Умер. Попал в рай. Заводит его Бог в ворота и показывает ему новую жизнь: — вот твоя вилла на море, вот твой белоснежный лимузин, вот твои богатства и комфорт…Спрашивает мужичок с изумлением: — Господи, почему ты не дал мне все это тогда, когда я жил на земле?И ответил ему Бог: — Ну ты же сам просил «Господи, дай мне хотя бы „копейку“, обо всем этом ты даже НЕ МЕЧТАЛ!Мечтайте правильно!

Ўзбекистон ва Хитой ўн беш миллиард долларлик шартномани имзолади

Окно в мир


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва ХХР раиси Си Цзиньпин иқтисодиётнинг бир қатор соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича умумий қиймати 15 миллиард долларга тенг бўлган шартнома имзолашди. Agence France-Presse хабарига кўра, келишувлар нефть, газ ва уран конлари разведкаси ва уларни қазиб олишни кўзда тутади.


Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари бир неча йил аввал имзоланган Ўзбекистон – Хитой газ қувури тўғрисидаги шартнома ўзгартиришга қарор қилишган. Бунда гап Туркманистондан бошланиб, Ўзбекистон ва Қозоғистондан ўтувчи газ қувурининг тўртинчи бўғини ҳақида бормоқда.


2002 йлидан бери Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига 6 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритган, айни вақтда, икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама савдо ҳажми 3,4 миллиард долларга етган. Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, 2017 йилга бориб ушбу рақамни 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.



Жаҳон олий ўқув юртларининг рейтинги эълон қилинди

Окно в мир


Шанхай университетининг Цзяо Тун тадқиқот маркази Шанхай рейтинги номи остида таниқли бўлган Жаҳон университетларининг академик рейтингини (ARWU) чоп этди.


Ҳар бир олий ўқув юртига бериладиган баллар миқдорини ва унинг рейтингдаги ўрнини аниқлашда олий ўқув юртининг ўлчами, унинг битирувчилари ёки ходимлари орасидаги Нобель ёки Филдс мукофоти соҳибларининг сони, унда ишлайдиган тадқиқотчиларнинг сўзларидан келтириладиган иқтибослар миқдори ҳамда “Nature” ва “Science” журналларида чоп этилган мақолаларининг сони ҳисобга олинади. Одатдагидай бу сафар ҳам Шанхай рейтингида АҚШдаги олий ўқув юртлар етакчиликни эгаллади, уларнинг бирданига саккизтаси топ-10 таликдан жой олди. Булар Гарвард университети, Стэнфорд университети, Беркли университети, Массачусетс технология институти, Калифорния технология институти, Принстон университети, Колумбия университети ва Чикаго университети. Шунингдек, ўнталикка Британиянинг иккита энг яхши олий ўқув юрти — Кембридж (5-ўрин) ва Оксфорд (10-ўрин) университетлари ҳам кирди.