топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Талабаларга психологик хизматлар кўрсатилмоқда

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан
Ёшлар руҳий олами нақадар ранг-барангдир. 


Ҳар бир йигит қиз қалбига тўғри йўл топиш, уларнинг руҳий кечинмалари, ўйлантираётган баъзи муаммолари ечимини ҳал этиш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошида ташкил этилган (14-Талабалар турар-жойи биносида жойлашган) “Психологик хизмат маркази”да бу борада қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Яқинда мазкур марказда ўтказилган давра суҳбатида ЎзМУ проректори Давлатбой Жумабоев, Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек, психология фанлари доктори Дилбар Муҳамедова ва бошқалар ёшлар руҳий оламини ўрганиш ва уларнинг ҳаётда муносиб ўрниларини топишда руҳшунослар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритдилар. 
– Ҳар бир талаба руҳий-маънавий оламини ўрганиш масалаларига биз аввало илмий ёндашишга ҳаракат қиламиз,– дейди марказ раҳбари, психолог олима Гулчеҳра Тўлаганова.– Муҳими, биз билан суҳбатда бўлган ёшлар ўзлари учун фойдали маслаҳатлар олмоқдалар. Бу уларнинг келгусида орзу-умидларига эришишларида албатта асқотади. 

Тадбир давомида талабалар қатор машғулотларда фаол иштирок этдилар. 
 
Моҳичеҳра Жумаева, 
ЎзМУ газетаси мухбири

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.