топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига 2018-2019 ўқув йили учун қабул бошланди

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан

 Қабул жараёнларининг илк куниданоқ кенг ёритиш учун ЎзМУга ташриф буюрган “Uzreport TV” телеканали ижодкорлари, хусусан, ўзбек ва рус тилларида равон сўзлаб, ранг-баранг кўрсатувлар тайёрлаётган журналист Дилбар Абибуллаевага самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.

 
Айни пайтда ЎзМУнинг Биология, География ва табий ресурслар, Геология ва геоинформацион тизимлар, Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Таэквондо ва спорт фаолияти, Тарих, Хорижий филология, Физика факультетларига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Ўтган йиллар мобайнида бу ўқув масканида таҳсил олган атоқли олимлардан 107 нафари академик даражасига эришганлар. Улардан 23 нафари Ўзбекистон Фанлар академияси президенти ва вице-президентлари бўлганлар.
Олима аёллардан 130 дан ортиғи фан доктори ва профессор илмий унвонларини олганлар.
Университетда таҳсил олган зиёлилардан Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповлар Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига, шунингдек, кўплаб профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, “Буюк хизматлари учун” ордени ва бошқа унвонларга сазовор бўлганлар.
Шу кунга қадар ЎзМУ талабаларидан 30 нафардан ортиғи Президент стипендианти, 25 нафардан зиёди Мирзо Улуғбек номидаги ва 30 нафардан зиёди Алишер Навоий номидаги давлат стипендиялари соҳиби бўлганлар.
Шу билан бир қаторда ўнлаб иқтидорли талабалар халқаро фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ғолиблари сифатида дунёга донг таратдилар!
Ҳақиқий олимнинг сабоғини олган ёшлар илм чўққиларини забт этишларига умид қилса бўлади. Бугунги кунда ЎзМУда 29 нафар академик, 150 дан ортиқ фан доктори ва профессорлар, 400 дан зиёд фан номзоди, фалсафа доктори ва доцентлар фаолият кўрсатишаётган бўлса, 200 дан ортиқ ёш олимлар ва 500 дан зиёд иқтидорли талабалар илмий тадқиқотлар олиб боришмоқда.
Жаҳонга бўй кўрсатаётган ЎзМУ АҚШ, Англия, Германия, Япония, Франция, Жанубий Корея, Хитой, Россия, Исроил, Туркия каби 30 дан ортиқ ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилмоқда. Талабаларимиз ўқиш давомида ана шу хориж университетларида ҳам билим ва малакаларини ошириш имконига эга бўладилар!
Ана шундай улуғ масканда камол топишни истаган абитуриентларга ажойиб хушхабаримиз бор. Бу йил қабул квоталари ЎзМУда ўтган йилгига нисбатан 1000 та ўринга оширилган! Бу ўқишга кириш учун имкониятингиз қарийб икки баробар ортди, дегани!
Пойтахтимиз Тошкентнинг энг сўлим гўшаси – “Ёшлик” шаҳарчаси кўркига кўрк қўшиб турган ЎзМУда таҳсил олиш энг эзгу ниятли ёшларимизга насиб этсин!
Омад ёр бўлсин, азиз абитуриентлар!
Айни пайтда ЎзМУнинг қуйидаги йўналишларига ҳужжат қабул қилинмоқда:
 
Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда
Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими
Филология ва тилларни ўқитиш:
инглиз тили
немис тили
француз тили
рус тили
Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)
Археология
Фалсафа
Математика
Амалий математика ва информатика
Биология (турлари бўйича)
Физика
Механика
Астрономия
Кимё
География
Гидрометеорология
Геология
Геофизика
Тупроқшунослик
Гидрология (тармоқлар бўйича)
Геокимё
Социология
Психология (фаолият турлари бўйича)
Архившунослик
Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
Кадрлар менежменти
Геодезия, картография ва кадастр (функциялари бўйича)
Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти
Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича)
Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)
Спорт фаолияти (Таеквондо WТФ)
Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
Нефт ва газ кимёси
Полимер ва композицион материаллар кимёси
Эконометрика
Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш
Фойдали қазилма конларини баҳолаш ва геомоделлаштириш
Биотиббиёт физикаси
 
 
ЎзМУ Ахборот хизмати 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.