топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёшлар ҳаёт кушандаларига қарши

O'zbekiston Milliy universiteti
Илм-фан
 
 
Ҳаёт нақадар гўзал, тотли, лаззатли!

 
Ана шу бебаҳо ҳаётимизга рахна солиб турадиган иллатлар ҳам кам эмас… Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган “Гиёҳвандлик, фоҳишабозлик ва ичкиликбозликка қарши кураш – давр тақозоси” мавзусидаги маънавий-маърифий суҳбатда бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.


Фото Тулкина Эшбека.
Фото Тулкина Эшбека.





ЎзМУ проректори Давлатбой Жумабоев, Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Олмазор туман Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходимлари майор Олимжон Ғофуров, майор Хайрулла Бойманов, Олмазор туман прокурори катта ёрдамчиси Бахтиёр Абдувоҳидов ва бошқалар бугунги кунда ана шундай иллатларга қарши кураш, турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш – энг долзарб вазифа эканлиги, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар муҳим ҳуқуқий асос ҳисобланишини таъкидладилар.
Давра суҳбатида айтилганидек, жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ керак. Яъни, бадиий, илмий-оммабоп китобларни кўп мутолаа қилган инсондан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди, уни ҳеч ким эгри йўлларга бошлай олмайди. Китобхон инсон – комиллик сари одимлайверади ва албатта бахту иқболга эришаверади.
Талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Турмон Соҳибов,
Геология ва география факультети Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари









0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.