топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Мужоҳид ёшлар ҳаракати.

номли блог Maqsud07
Мужоҳид ёшлар ҳаракати.
 
Бу ташкилот «ал-Қоида» ташкилоти билан мунтазам хамкорликда ишлайди. Мужоҳид ёшлар харакати тахминан 3000 кишини ташкил этади. Ҳаракат аъзолари харбий куроллар билан таъминланган. Мазкур оқимнинг Абу Анас лақабли рахбари АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналарини портлатган, асл исми Нозих ал-Накирийдир. У 2013 йилдаги аксилтеррор операциялари натижасида қўлга олинган. Абу Анасга террористик ҳаракатларни ташкил этиш ва амалга оширганлик айблари кўйилган. Абу Анас 1964 йилда туғилган, унинг хунрезликлари оқибатида 224 киши қурбон бўлган. У «Жангари Ислом жамияти аъзоси»дир. У илгари имомлик қилган вақтида ҳам кишиларни бузгунчилик ҳаракатларини содир этишга даъват этган. Ушбу ҳаракат томонидан содир этилган 2011 йил 4 октябрь Магодишдаги кўпорувчилик оқибатида 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
2011 йил 16 октябрда Мужоҳид ёшлар ҳаракатини йўқ қилиш операцияси ўтказилган. Бундан мақсад мужоҳидлар ҳаракатини тугатиш, Кения худудини мужоҳидлардан тозалаш бўлган. 2012 йил 28 сентябрда Кения ва Сомали хукумат харбийлари Мужоҳид ёшлар ҳаракати назоратида бўлган Кисмайо шахрини мужоҳидлардан тозалашга киришади.
    Хулоса қилиб шуни айтиш керакки ёшларимизни Ватанга бўлган мухаббатини юксалтиришимиз ҳамда уларни экстремистик ғоёларидан сақлашимиз лозим. Оқим рахнамоларининг жиход борасидаги тузоқларига илинмаслик керак.Чунки инсон туғулиб ўсган юртига хиёнат қилиш, бегунох инсонларни қонини тўкиш,ўз жонига қасд қилиш улкан гунохдир.Жиход бу инсоннинг гунох ишлардан сақланиши,ўз хулқини чиройли қилиши,ўзини бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатишидир.
 
 
 
Айдарбек Тулеповнинг Ислом ва ақидапараст оқимлар китобидан.
 
 Кўфа жомеъ масжиди
 
имом-хатиби                                                                  З.Зияидинов

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.