Рейтинг
+57.73
Овозлар сони:
5
avatar

Мустаҳкам оила - юрт таянчи  

Фарзанд учун оила ҳамма нарсадан устун.

Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини ишклпантириш ва юксалтиришда. ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсонинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашиини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар — яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андииш каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир.
Шунинг учун ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва — оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади.

И. А. Каримов


( Давомини ўқиш )

Масъулият туфайли ҳаётимиз бахтга айланади.

Ҳувайдо, ҳар ишеки, бемашаққат бўлмагай ҳосил,
Машаққат тортмагунча ёр васлига етиб бўлмас.
Ҳувайдо

Бир замонлар барча моддий имкониятларга эга бўлишига карамай, кўп сикиладиган, нукул ҳаётнинг яшашга арзимас, бир пулга қиммат нарса эканлигини таъкидлайдиган бир шаҳзода бўлган экан. Ака-укалари ва дўстлари ишлашар, сайр килишар, овга чиқишар, суҳбатлашишар ва китоб ўқишар экан. Шаҳзода эса кун бўйи хонасида қамалиб олиб, хаёл суриш билан овора экан.
Подшоҳ ўғлининг бундай аҳволидан безовта бўлиб, бир кун мамлакатнинг энг донишманд зотини ҳузурига чақиртириб, унга шаҳзоданинг аҳволини тушунтирибди ва бу мушкулотга бир чора топишини сўрабди. Бунинг учун донишмандга бир ҳафта муддат берибди.
Кекса донишманд уч-тўрт кун тинмай ўйлабди, лекин мушкулотга бирорта ечим топа олмабди. Шу боис бироз қўрқиб, бироз хижолат чекиб, ниҳоят мамлакатни тарк этишга қарор қилибди.

( Давомини ўқиш )

Бола ва оила муҳити

Қисқача айтганда. хонадондаги ҳар бир нарса — дарахт ва ўсимликлар бўладими, турли ўйинчоқлар, уй ҳайвонлари бўладими — буларнинг барчаси боланинг кўзига гўёки оламнинг беқиёс мўьжизаси бўлиб кўринади ва шу тариқа у ёруғ дунёни ўзи учун кашф қилади.

И.А. Каримов

Бола учун энг зарурий озуқа унга бериладиган меҳрдир. Ҳар кандай шароитда ҳам, болага гапирилган сўз чин кўнгилдан ифода этилмаса, ҳеч қандай оила муҳити ва ҳеч қандай таълим-тарбия ижобий натижа бермайди. Фарзандлар маълум бир ёшга киргунча қилинган амаллари учун вақти- соати келиб ҳисоб бермасликлари ва қўрқув ҳиссининг уларга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги уқтириб борилса, исталган натижага эришиш мумкин бўлади. Биз эса, аксинча, фарзандларимизни ёшлигиданок турли хил «олабўжи» каби воситалар билан қўрқита бошлаймиз. Бутун ҳаётимизни қўрқув пойдевори устига бино қилишга ҳаракат қиламиз. Қўрқув пойдевори узра бино этилган бундай таълим-тарбия ва англаш тарзи меҳр-муҳаббат пайдо қила олмайди. Бундай англаш тарзи бола шахсияти ривожлана бошлаган 4-5 ёшдан то мактабгача, яъни у 7 ёшга киргунга кадар оилада берилган тарбия воситасида ҳаётини тўкис тарзда давом эттира олмаслигини якқол кўрсатиб туради.


( Давомини ўқиш )

Оиланинг масъулияти ва ваколатлари


«Аҳё» ва «Кимё» китобларида фарзанд ҳақида қуйидаги гаплар битилган: «Фарзанд — ота-она қўлидаги омонатдир, унинг дили эса нафис гавҳарга ўхшайди. Гавҳарга ҳар хил нақшлар солиш мумкин бўлгани каби, бола дилига ҳам турли фикрлар нақшини солиш мумкин. Бола тоза ер кабидир, унга қандай уруг сепсанг, ўша уруг унади. Шунинг учун ота-она ва мусишим бу ишда ўзаро ҳамкор бўлиб, унинг дилига яхшилик уругини сепмоқлари лозим. » ("Ҳикмат бўстони«дан)


Болага тарбия бериш вазифаси онага қараганда, кўпроқ, ота зиммасида бўлади. Бу оилада тарбиянинг асосини ташкил этувчи олтин қоидадир. Отанинг оилани моддий таъминлаш учун меҳнат қилиши унинг фарзанди билан мулоқотда бўли- шини чегаралаб қўйиш билан бирга, чегараланган вақтини оила эҳтиёжлари билан боғлиқ ишларга сарф қилиб, оиласи ва фарзандларига бериши керак бўлган тарбияни тўлақонли амалга ошира олмаслигига сабаб бўлади. Натижада тарбияда бўшлиқ пайдо бўлади ва бу бўшлиқни тўлдириш онанинг зиммасига тушади.


( Давомини ўқиш )

Бола тарбияси ва оила

Хотинни яхши кўрсатган қўлидаги боласи, Дарахтни яхши кўрсатган шохидаги меваси
Мақол

Катталарнинг баъзи нарсаларни болалардан ўрганишлари ҳеч кимга сир эмас. Яқинда бир ўртоғим уч ёшга кирган қизчасини бир ўрам тилла рангли қоплама қоғозини исроф килгани учун жазолаганди.
Оиласининг моддий аҳволи унча яхши эмасди. Отаси қизчасининг қоғозни дарахт ниҳоли тагига қўядиган бир қутичани бсзаш учун ишлатганидан жуда асабийлашганди. Шунга қарамасдан, эртасига эрталаб қизча совғани отасига олиб келиб: «Дадажон, бу сизга» — деди.


( Давомини ўқиш )

Ота-она ва фарзанд

Бу ёруг дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фар- занд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди.
И. А. Каримов
Ота гайратли бўлса, Бола ибратли бўлар.
Макол

Болаиииг ҳар томонлама ривожланиши учун оиланинг энг яхши муҳит эканлиги, боланинг меҳр, шафқат ва эътиборни факатгина оила шароитида кўриши ва ҳис қила олиши рад этиб бўлмас ҳақиқатдир.


( Давомини ўқиш )

Меҳрнинг уч кўриниши

Бўлмаса ишқ икки жаҳон бўлмасин, Икки жаҳон демаким, жон бўлмасин. Ишқсиз ул танки, онинг жони йўқ, Ҳуснни нетсун кишиким, они йўқ.
Алишер Навоий

«Дунёда меҳрга эҳтиёжи бўлмаган инсон борми?»- деб гап бошлайди Масуми Тойотомэ ва шундай давом этади: «Меҳр ўзи нима, уни қаердан излаш керак, биласизми?» Шундан кейин ўз саволига қуйидагича жавоб беради:
Севги (меҳр)нинг уч хил тури бор: «Агар ...» тури, «Чунки… » тури ва "… га қарамай " тури.
«Агар ...» туридаги севги инсоннинг бир нарса эвазига эга бўладиган севгиси, меҳридир. Бундай севги, одатда, инсонлар томонидан қуйидагича ифода этилади: «Агар яхши бола бўлсанг, ота-онанг ҳам сени яхши кўради; агар омадли, машҳур инсон бўлсанг, сени яхши кўраман; агар турмуш ўртогим сифатида сендан кутганларшши бера олсанг сени севаман!» каби. Ҳаётда меҳр ва севгининг энг кўп учрайдиган шарти ана шундай. Бундай меҳр ва инсон севгиси муайян бир шарт устида қурилади, бирор нарса эвазига берилади. Бундай меҳр ва севги ҳам сабаби, ҳам шакли нуқгаи назаридан худбинлик асосига қурилган меҳр ва севгидир. Мақсади меҳрни восита сифатида қўллаган ҳолда бир нарсага эришмокдир. Бундай меҳр мақсад эмас, бир воситадир.


( Давомини ўқиш )

Оиланинг аҳамияти


Ҳаммамизга аён бўлиши табиийки, оила соглом экан — жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан — мамлакат барқарордир.

И. А. Каримов

Оила — бола тарбиясида воз кечилмас, ўта муҳим ижтимоий муассасадир. Бундай муҳим аҳамият фарзанд учун жуда зарур. Оила-ҳис-туйғуларга бой бўлган муҳитдир. Болага нисбатан пайдо бўлган меҳр бу муҳитни янада мураккаблаштиради ва бола бундай шароитда меҳр, ҳурмат ва шафқат нима эканлигини ўрганади.


( Давомини ўқиш )

Бола оила кўмаги ва меҳрига муҳтож

Муҳаббат аҳлининг туғёни бўлгил, Ўшалким учради, қурбони бўлгил.
Муҳаббатсизки бўлди ҳар қаю зот, Агар фарзанди шириндур эрур ёт.
Сўфи Оллоёр

Бола ота-она севгисини ҳис этмасдан яшай «олмайди. Чунки бола улғаядиган ягона муҳит, асосий макон — унинг оиласидир. Бола ҳар доим, ҳар қандай шароитда оила кўмаги ва меҳрига муҳтож бўлади. Бу меҳрдан маҳрум бўлмаслик учун у бор кучи билан ҳаракат қилади, вакг ўтиши билан ўзини бошқаришни, атрофдаги кишилар билан муносабатлар қандай бўлиши кераклигини ўрганади. Шу асосда боланинг дунёқараши шаклланади.


( Давомини ўқиш )

Фарзанд меҳр ила улғаяр


Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойпигидир.

И.А.Каримов
Дунёга келган ҳар бнр инсонда мужассам бўлган меҳрни кимдир фарзандни севишда, кимдир уни ўпиб-эркалашда, кимдир эса болани бағрига босишда деб билади.
Меҳр дегани фарзандни қандай бўлса шундай қабул қилиб, у билан бир тан бир жон бўлиш, баъзи юмушларни у билан ҳамкорликда бажариш ва болани тушунишга ҳаракат қилиш, атрофдаги нарсаларни унинг кўзи билан кўриш демакдир.


( Давомини ўқиш )

Суюнчи


… Ойимхон эна мана бугун Аллоҳга шукрона айтади ва ўша азобли кунлари кўз олдидан ғир-ғир ўтади: Оталаридан эрта етим қолган уч боласини Ойимхон эна ҳам ота ҳам она бўлиб, меҳр билан парвариш қилди. У ниҳоятда чидам ва бардошли шижоатли мард ва чўрткесар аёл бўлиб, қанчалик қийин давр бўлмасин, ўз болаларини бошқа бегона эркак қўлига топшириб қўйишни ор билди. У иккинчи жаҳон уруши олди ва уруш даври ва ундан кейинги барча оғир дамларни бошидан ўтказди. Тоғ келса кемирди, сув келса симирди, аммо болаларини хор-зор қилиб қўймай, бутун аламини меҳнатдан олди. Мақсадини бир нарсага: шу уч боласини яхши тарбиялаб, ўқитишга, оиласига ва асосийси жамиятга фойдаси тегадиган керакли инсонлар қилиб етиштиришга қаратди.


( Давомини ўқиш )

Ота-оналар учун фойдали маслаҳатлар

— Фарзандингизнинг қизиқиши, ижодкорлигини, фикрлар оригиналлигини қўллаб-қувватланг;
— болани ҳеч қачон бирор бир нарсани нотўғри бажардинг деб койиманг;
— боланинг ўз севимли машғулот ёки ўйин турини танлашига ва ўз фикрини баён этишига имкон беринг;
— бола сизга эмас Сиз унга мослашишингиз кераклигини унутманг;
— тенгдошлари ва катталар билан муносабатлардаги муаммоларни бартараф этишда ёрдам беринг;
— ўзи каби ҳар томонлама ривожланган дўстлари бўлишига аҳамият беринг;
— болангизнинг ҳар доим ҳам ғолиб бўлишига ортиқча интилманг, акс ҳолда бошқа болалар, тенгдошлари уни ёмон кўриб қолишлари мумкин;
— уни ҳаддан ташқари мақтаманг, иқтидорли эканлигини ўзининг олдида гапирманг;
— боладан ҳар доим ва ҳамма соҳада биринчи бўлишини, мактабда эса аълочи бўлиши кераклигини талаб қилманг (чунки мактабда аъло баҳоларга ўқиш ҳар доим ҳам иқтидорли бўлишга боғлиқ эмаслиги исботланган).


( Давомини ўқиш )

"Ватан равнақи оиладан бошланади" мавзусидаги давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги ПҚ- 1717-сонли «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури тўгрисида«ги қарори, Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 2 мартдаги 61-сонли буйруғи ҳамда, „Баркамол авлод“ Республика болалар бадиий ижодиёт марказининг 2012 йилги иш режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида „Баркамол авлод“ Республика болалар бадиий ижодиёт маркази педагог жамоаси ва тўгарак аъзолари учун жорий йилнинг 19 апрель куни „Ватан равнақи оиладан бошланади“ мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон „Маҳалла“ хайрия жамоат фонди Шайхонтоҳур туман ходимлари, Шайҳонтоҳур тумани фуқаролик ҳолатини далолатномаларини ёзиш (ФХДЁ) органи, „Оила“ илмий-амалий маркази „РНОL РНАRМА“ ташкилоти вакиллари иштирок этди.

( Давомини ўқиш )

“Mustahkam oila yili” Davlat dasturi Nyu-Yorkda taqdim etildi

Nyu-York shahrida “Globallashuv davrida oila va an'anaviy qadriyatlarni asrash: O’zbekiston tajribasi” mavzuiga bag’ishlangan davra suhbati bo’lib o’tdi.  O’zbekiston Respublikasining Birlashgan Millatlar Tashkilotidagi doimiy vakolatxonasi, mamlakatimizning Nyu-Yorkdagi Bosh konsulligi hamda “O’zbekiston madaniyati va san'ati forumi” jamg’armasi tomonidan hamkorlikda tashkil etilgan ushbu tadbirda “Mustahkam oila yili” Davlat dasturining asosiy mazmuni, maqsad va vazifalari bilan bog’liq masalalarga e'tibor qaratildi.

Birlashgan Millatlar Tashkilotining binosida bo’lib o’tgan mazkur tadbirda Amerikaning ekspert va olimlari, jamoatchilik doiralari va BMT huzurida akkreditatsiyadan o’tgan diplomitiya korpusi hamda boshqa xalqaro tashkilotlarning vakillari hozir bo’ldilar.

( Давомини ўқиш )

Har bir oila - davlat himoyasida


Shuningdek, «Vasiylik va ho­miylik to'g'risida» qonun loyihasini ishlab chiqish, unda vasiylik va homiylikni davlat tomonidan qo'llab-quvvatlashni kuchaytirish, vasiylik va homiylik idoralarining huquq hamda majburiyatlarini belgilash, yetim bolalar va ota-ona qaramog'idan mahrum bo'lgan bolalarning hu­quqlari hamda qonuniy manfa­atlarini himoya qilish mexanizmini takomillashtirish ko'zda tutilmoqda.

( Давомини ўқиш )

Oilada ma'naviy tarbiya

Oila va uning jamiyatda tutgan o'rni haqida ko'plab mulohazalar, fikrlar aytilgan. Haqiqatan ham bu shunday muhitki, unda vatanni suymoq, odamlarni, tabiatni qadrlamoq, ota-onaga hurmat va ehtiromda bo'lmoq darslari o'qitiladi. Oila qo'rg'onini qo'riqlay olgan yigit, vatan qo'rg'oni uchun jonini ham qurbon qiladi. Onalarimiz, opa-singillarimiz va qizlarimizga bo'lgan, mehr-muhabbati gulga kiradi, barg yozadi. Millat oilada shakllanadi.

Vatan ostonadan boshlanadi.

Hindistonning mashhur davlat va jamoat arbobi Javoharlal Neru qadimiy hind kitobidan shunday fikrlarni keltiradi: «Oila baxti uchun birgina odam qurbon, umum manfaati uchun — oila, vatan iqboli uchun — omma, yurak uchun — butun dunyo qurbon...»

( Давомини ўқиш )

Giyohvandlik girdobi



undan bolalarimizni qanday asrab qolamiz?

Oila sha'ni hamisha muqaddas. Ota-onam bir umr biz farzandlari uchun yashadi. O'z navbatida bugun men ham bolalarimni o'ylayman. Ularning sog'lig'i, o'qishi, tarbiyasi hayotimdagi eng muhim masalaga aylangan.

Men oilamning mustah­kamligi, farzandlarimning baxtu iqboli, kelajagi uchun bugun qayg'urishim va bu yo'lda uchrash ehtimoli bo'lgan tahdidlarni bartaraf etishim, oilamni, farzandlarimni himoya qilishim, asrashim zarur.

Samarqandni aylanib Bibixonim majmuasi yonida Siyob bozoridan chiqib kelgan keksa ayol bilan suhbatlashib qoldim. U dardi-dunyosini to'kib soldi.

— O'zim bilmagan holda yolg'iz qizimni baxtsiz qildim, — de­di u. — Unga yetti mahalladan sovchilar kelishgan. Men ko'z o'ngimda bo'lsin deb uni yon qo'sh­nimning o'g'liga uzatdim. Bilmagan, surishtirmagan ekanman, kuyovim giyohvand ekan. Ku­yib ketganimdan bitta bolasi bilan qizimni ajratib oldim… Oradan ko'p o'tmay eri shu balo-qazodan nobud bo'ldi.

( Давомини ўқиш )

Oila - jamiyat tayanchi

Konstitutsiyamizning 63-moddasida «Oila jamiyatning asosiy bo'g'inidir hamda jamiyat va davlat muhofazasida bo'lish huquqiga ega», deb belgilab qo'yilgan. E'tiborli tomoni, huquqiy me'yorlar orasida ota-onalarning farzandlar oldidagi burchlari (64-modda) va boshqa davlatlardagidan farqli ravishda voyaga yetgan, mehnatga layoqatli farzandlar o'z ota-onalari haqida g'amxo'rlik qilishga majburligi to'g'risidagi (66-modda) g'oyalar qonunan mustahkamlab qo'yilgan. Bu esa milliy qadriyatlarimizning umuminsoniy ahamiyatidan dalolat beradi.

Millat tarbiyasi — bola tarbiyasidan boshlanadi. Tarbiya esa, avvalo, oilada shakllanadi. Davlatimiz rahbari joriy yilni Mustahkam oila yili deb e'lon qilishi zamirida juda katta maqsadlar yotibdi. Oila jamiyatning, davlatning tayanch tog'idir.

( Давомини ўқиш )

"Соғлом она - соғлом бола - мустаҳкам оила пойдевори" давра суҳбати

2012 йил 12 апрель куни  Халқаро бизнес марказида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚФ) ҳамда "Ҳаёт учун!" кўкрак бези саратони миллий уюшмаси БМТ Аҳолишунослик фонди (UNFPA), Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда «Соғлом она — соғлом бола — мустаҳкам оила пойдеворидир» мавзуида давра суҳбати ўтказади. Давра суҳбатидан кўзланган мақсад лойиҳа ҳамкорларининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолияти билан яқиндан танишиш, соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама этиш ҳамда 2012 йилги Давлат дастурини амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишдир.

Иштирокчилар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, халқаро ташкилотлар, юртимиздаги нодавлат ташкилотлар ва ОАВ вакиллари.  

( Давомини ўқиш )

Оилада соғлом авлодни тарбиялашнинг восита ва услублари

Соғлом авлодни вояга етказиш мураккаб вазифа. Бу вазифани бажаришга жамғармаларига жалб этиб қолмасдан, балки диний ташкилотларни, шунингдек, турли мамлакатларнинг ушбу соҳадаги мутахассис ва олимлари жалб этилмоқда. Уларнинг тавсиялари, илмий тадқиқот натижалари ўрганилмоқда. Хорижий давлатлар мутахассислари ҳамкорлигида бу соҳада ҳам турли илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган «Соғлом авлод учун» жамғармасининг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:

( Давомини ўқиш )