топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Алишер Навоий асарлари –ёшлар учун кони тарбия

"mumtoz_so'z" nashriyoti
«Кеча келгумдир дебон ул сарви гулруғ келмади,
Кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмади...»
Буюк мутафаккир, адабиётимизнинг буюк намоёндаси Алишер Навоий таваллудининг бу йил 573 йиллиги экан унинг ўчмас мероси ҳануз барҳаётдир.
Менинг эсимни билганимдан бери буюк шахс сифатида акс этиб келган, онажоним ҳикоя этиб берган достонларни, эртакларни муаллифи Навоий бобомизнинг ижодиёти боқийдир. Унинг бешта достонни ўз ичига олувчи Ҳамса асари ҳозир ҳам гўзал, мазмундор, долзарб,  тарбиявий ҳусусиятга эга асаплар сарасидир.
Алишер Навоийнинг ёзган ғазаллари ҳамон мумтоз куй ва  қўшиқларимизда янграйди. Менинг ўзим ҳәм Навоий ғазалларини ҳиргойи этиб айтганимда, ёки талабаларимга вокал ижрочилиги дарсида Навоий ғазалларига романс жанрида куйлашни ўргатганимда вужудимда мақтанч, ғурур ҳислари чулғаб олади. Наҳотки бу бизнинг бобомиз, наҳотки ўтган қийинчилик замонида яшаган инсон бундай ўлмас лирик, тарихий асарлар яратган, тарихда буюк ишлари билан из қолдирган. Ўша золим замонда у яратган ғазаллари насиҳатли лирик ғазаллари ўз жумлалари билан ўша замонни эслатади, биз ҳам у замонга унинг асарлари орқали тарихий  сайр этамиз.
«Вафо излаганга вафодир дунё,
Жафо излаганга жафодир дунё...» шунингдек насиҳатли жумлалари ёшларни инсонийлик сифатларини шаклланишида хизмат этади ва долзарбдир. У яратган Фарход образи йигитлар учун мардлик, хақиқий эркак, бир сўзли, кучли инсон сифатида гавдаланиб тарбиявий аҳамиятга эга. Лайли образи эса, қизларимизни яхши уй бекаси, вафодор ёр, иболи бўлишга чақиради. Алишер Навоий яратган асарларидаги  образлар жамият учун кони тарбия бўлиб хизмат қилар экан, унинг ўлмас образлари орқали ёшларни инсонийлик фазилатларини тарбиялаймиз. Бу восита ҳар бир шахс ўз инсонийлик вазифаси сифатида ҳис этмоғи кераклигини тушиниши керак.
 НДПИ Мусиқий таълим кафедраси доценти,
педагогика фанлари номзоди  Санобар Е.Романова
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.