топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Миссионерлар ёки эътиқод овчилари ҳамлалари.

номли блог Maqsud07
Миссионерлар ёки эътиқод овчилари ҳамлалари.
                            .                 
Миссионерларнииг ёшларни алдаш услублари, бунинг аянчли оқибатлари, динда бундайларга бўлган муносабат баён этилади. Шунингдек, интернетдаги эътиқод овчиларнинг найрангига учганларнинг қисмати ва бунинг олдини олиш йўллари баён қилинади.
Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлиги — инсоннинг динга эътиқод қилиши билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқидир. Ушбу қоида инсоннинг эътиқоди билан боғлиқ ҳуқуқи ва эркинликларини кафолатлаши билан бир қаторда унинг танлови давлат томонидан муҳофаза қилинишини ҳам эътироф этади. Бошқача қилиб айганда, ҳар бир инсон динга эътиқод масаласини белгилаётган пайтда ҳамда виждон эркинлиги билан боғлиқ бошқа ҳолларда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди.
Афсуски, “ўргимчак тўри”да ёшларни бошқа динларга даъват қилаётган “эътиқод овчилари” ҳам жуда кўп. Бундай кимсалар миссионерлар деб аталиб, улар кўзлаган ниятига қисман бўлсада эришаётгани кўпчиликни ташвишга солмокда.    
“Facebook” ижтимоий тармоғидаги ғаразли гуруҳлар ёки тўдалар ўзларининг қабиҳ ниятини амалга ошириш учун Ёвуз кучларга тегишли сайт ва саҳифаларда, улар ўзларини “Озодлик курашчиси" деб атаб, тинчлик тарафдоридек кўрсатадилар. Ҳали онги шаклланиб улгурмаган ёшларни ақидаларидан адаштириш учун туну кун тинмай харакат килади.
Маълумки, миссионерлик муайян бир диндаги кишилар ўртасида бошқа бир динни тарғиб этиш мақсадида амалга ошириладиган харакат бўлиб, унинг жамият ҳаётига аянчли таъсир кўрсатишига тарихдан кўп мисоллар келтириш мумкин.
Миссионерлар таълим ва хайрия жамиятлари, ташвиқот муассасалари орқали кишиларни тузоққа илинтириш пайида бўлишади.
Бугунги кунда ана шу хатарли кучлар ёшлар онги ва қалбини эгаллаш учун астойдил уриняпти. Дунёнинг бошқа жойлари каби юртимизда ҳам ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширишга интилмокда.
Воқеий ҳикоя.
Миссионерлар тузоғига илинган Нодир исмли йигит кириш имтиҳонларидан ўтолмай, одамови бўлиб қолган кунларнинг бирида бекатда нотаниш киши учраб қолганини ҳикоя қилади. “Асабийлигимни пайқади шекилли, хушмуомалалик билан мени гапга солди”, — дейди у. “Унга ўқишга киролмаётганимни айтдим. У менга кулиб қараб, сўзларимни тинглар, ниҳоятда босиқлекин жуда синчков эди. Автобусга чиқаётиб интернет орқали суҳбатимизни давом эттиришга келишдик. “Сиз бахтли бўлишни истайсизми?” — унинг менга йўллаган биринчи саволи шундай эди. “Бахтли бўлишга ҳақлиман деб ўйлайсизми?” Ҳар икки саволга ҳам жавоб бераётиб беихтиёр унга тобе бўлиб қолаётганимни сезмабман.
Чунки у ва унинг маслакдошлари бир жумлани кўп такрорлашарди:   “Биз бахтга элтувчи йўлларни кўрсатамиз. Биз билан юринг...”.
Яширин йиғилишларда қатнашиб юрдим.
Бир сафар турли адабиётлар тарқатишди. Уларнинг яширин фаолияти мени шубҳалантира бошлади. Саволларимга тайинли жавоб ололмай, фикрим ўзгара бошлади. “Сен,-деди мендаги ўзгаришни сезган раҳнамолардан бири, -агар қоидаларга риоя этмасанг, четлаштириласан. Кейин эса сенга орамизда асло ўрин бўлмайди!” Унинг сўзларидан кейин мен нотўғри йўлда эканимни рўйи-рост тушундим. Аслида бир-бировга меҳрли бўлиш, диндошларни ҳурматлаш, тушунмаган масалаларига ойдинлик киритиш ҳар бир динга хос муҳим тамойиллардан. Улар эса бундай анъаналардан йироқэди”.
Афсуски, бундай ёшлар виртуал оламга бўлган қизиқишлари оқибатида ота-боболаримиз эътиқод қилиб келган динидан осонгина воз кечиб, ботил йўлни танламокда.
   Миссионерлар, маълум халқлар ўртасида ўз эътиқодига нисбатан шубҳа пойдо қилиб, аста-секин, уларда ўз ота-онаси, миллати, Ватанига нафрат уйғотишни мақсад қилганлар.
   Миссионерларнинг асосий мақсади қайсидир динни тарғиб қилиш ёки қайсидир динни кучсизлантириш эмас, балки сиз-у биз яшаб турган юртнинг тинчлигига рахна солиш ва тараққиётини барбод қилишдир.
 
    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир инсон бу каби муаммоларга бепарво, лоқайд бўлмаслиги лозим. Тинчлигимизга таҳдид солиб турган миссионерлик ҳаракатига қарши курашмоқ шу мўътабар заминда яшаётган ҳар-бир фуқаронинг бурчидир. Агар ёшлар бунга эътиборсиз бўлса, бу жуда улкан салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Доимо огоҳ бўлиб, дўстларимизнинг бундай тузоқларга тушиб қолишларининг олдини олсак, бу билан Ватанимизда тинчлик, барқарорлик бўлишига ҳисса қўшган бўламиз. Зеро, Ватанни севиш, унинг тинчлиги учун жон куйдириш ҳам иймондандир. 
 
Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя китобидан.               Гулистон масжиди
 имом-хатиби                                   А.Усмонов
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.