топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” Акцияси - биргаликда танлаймиз!

Акция "Семь чудес Узбекистана" / “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” Акцияси
Жамият
Юртимизнинг турли ҳудудларидаги археологик мажмуалар, шаҳристонлар, қадимий ёдгорликлардан топилган нодир ашёлар, металл ва сопол буюмлар, либос ва зийнатлар, деворий безаклар, уй-рўзғор анжомлари, меҳнат қуроллари, тарихий материаллар муайян даврга оид манзараларни, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос тарихи, этнографик хусусиятларини кўз ўнгимизда яққол тасвирлайди. Қадимий қўлёзма китоблар, нодир нашрлар бу табаррук заминда илм-фан, адабиёт, санъат гуллаб-яшнаганидан ҳикоя қилса, нақшинкор ўйма устунлар, меъморлик ашёлари, безакдор бош кийимлари, либослар, турли зийнатлар миллий анъана ва қадриятларимиз, юртимиздаги ҳунармандлик мактабларининг чуқур ва мустаҳкам асосга таянишидан дарак беради. Буларни англаган ҳар бир юртдошимиз қалбида жонажон Ватанимизга, бунёдкор, танти ва саховатли халқимизга бўлган меҳр янада ортади. Шу юрт фарзанди эканидан қалби чексиз фахр-ифтихорга тўлади. Шу муносабат билан “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” Акциясини эълон қиламиз. Ўзбекистоннинг бой маданий меросини бутун дунёга кўз-кўз қилиш ва уларни асраб-авайлашда ўз ҳиссасини қўшишни хоҳлаган барча иштирокчиларни акцияда фаол иштирок этишга таклиф этамиз! Акцияни ўтказиш манзили — ZiyoNET таълим тармоғининг “Ўзбекистоннинг маданий мероси” бўлими. Акцияда порталда рўйхатдан ўтган барча фаол фойдаланувчилар иштирок этиши мумкин. “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” Акцияси уч босқичда ўтказилади: 1 босқич – 1 босқич – рўйхатга қандай объектларни қўшиш ҳақида фойдаланувчилардан таклифлар йиғиш 2 босқич – “Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган етти мўъжиза”ни аниқлаш ва овоз бериш 3 босқич – “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси”га овоз бериш ва аниқлаш Овоз бериш натижаларига кўра, энг кўп овоз олган еттита объект расмий равишда “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” сифатида танлаб олинади. “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” сифатида танланган объектлар Акция сўнггида ўтказиладиган тантанали маросимда эълон қилинади. Танлов ташкилотчилари Акцияни ўтказиш билан боғлиқ ҳамкорлик масалалари бўйича барча таклифларни қўллаб-қувватлайди ва муҳокама қилади. Акция ҳақидаги фикрлар ZiyoNET портали, uForum, Facebook, Fikr (#merosziyonet ва #7mujizaziyonet хэштэглари остида) интернет саҳифаларида муҳокама қилиб борилади. Акция координатори ZiyoNET Ресурс маркази.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.