топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+40.46
avatar

Me'moriy yodgorliklar

Батафсил

Buxoroning kecha va bugunini e’tirof etib, buni yoshlar ongida shakllantirish

Me'moriy yodgorliklar
Маданият ва маърифат
 
         Tarixi uzoq ming yilliklarga tutash qadimiy shahar Buxoro jahon tamadduniga beqiyos hissa qo`shgan shaharlardan biri. Qadimdan ilmu ma`rifat, madaniyat maskani bo`lgan bu go`sha ta`rifi butun olamga yoyilgan.
         Buxoro o`lkamizning ming yillar

«Круглый стол» в Ташкенте: памятники архитектуры заговорили!

Маданият ва маърифат
17 октября, в Ташкенте состоялся «круглый стол», на котором прошла презентация проекта «Архитектурная эпиграфика Узбекистана». Он  посвящен 25-летию государственной независимости Узбекистана и 10-летию со дня основания информационного агентства Uzbekistan Today.


ТАТУ талабалари САМАРҚАНД зиёратида

Гўзал ва маҳобатли САМАРҚАНД!!! Ушбу маскан кимларни лол қолдирмаган? Ушбу шаҳардаги мавжуд тарихий ёдгорликлар ҳамиша ҳар бир шахснинг маънавиятини оширишга хизмат қилган. Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжиниринги факультети 228-14 гурух талабалари ҳам тарихий обидаларни зиёрат қилиш билан бирга, аждодларимизнинг ҳаёти
Барча 3та расмни кўрсатиш →

O`quvchilarning Toshkent islom universitetiga tashrifi haqida

Маданият ва маърифат

2016-yil 28-yanvar kuni Toshkent shahri Shayхontohur tumanidagi 102-sonli umumta`lim maktabining 9-sinf o`quvchilari o`qituvchi D.Rahmatjonova rahbarligida Toshkent islom universitetiga tashrif buyurdilar. Toshkent islom universiteti o`qituvchilaridan N.Nasrullaev va S.Jamolov o`quvchilarni Manbalar хazinasi, Yunusхon va Shayх Хovant Tohur

Khorezm - The Land of Thousand Castles

Me'moriy yodgorliklar
Khorezm is one of the most ancient historical and cultural regions of Central Asia. In written sources of the Arab conquest period, Khorezm is called a country of «tens of thousands of fortresses». In fact, today in the Khorezm region archaeologists have found dozens of ancient cities, ruins of former powerful castles and royal palaces. The most famous of them are Toprak-KalaJanbas-KalaKoy-Krylgan-kala,Kyzyl-Kala and Ayaz-Kala (“Kala” is translated as a fortress.) Even today, the colossal sizes of the ruins impress with its magnificence and power. Thousands of fortresses spread over vast arid steppes and as gigantic statues keep the secrets of Ancient Khorezm.

Pixland internet-jurnali o‘zbek tilidagi talqinini ishga tushirdi

Me'moriy yodgorliklar
Yangi formatdagi sayt – Pixland, 20-may kuni o‘zbek tilidagi talqinini ishga tushirdi.
Foto: Pixland
Foto: Pixland

Butunlay yangi ko‘rinish olgan Pixlandresursi elektron jurnal formatida faoliyat ko‘rsata boshladi. Endi unda katta hajmdagi va sifatli fotosuratlar, mazmunli qisqa matnlar va izohlar mavjud. Saytda mahalliy va xorijiy reportajlar, maxsus loyihalar, fotojamlanmalar, mahalliy dizaynerlar va ustalarning ishlari chop etilmoqda.
Pixland.uz sayti olti mavzuga ega bo‘lib, “Voqealar”, “Moda”, “Dizayn”, “Texno”, “Hayot” va foydalanuvchilarning “Klub” bo‘limlariga ajratilgan. “Klub” qoidalariga ko‘ra har bir foydalanuvchi o‘z fotomaterialini saytga yuklashi va bu material tahririyat tomonidan tekshirilgandan so‘ng saytda chop etilishi mumkin. Foydalanuvchilarning ba’zi materiallari “Klub” bo‘limini chetlab o‘tgan holda, saytning asosiy sahifasiga ham chiqishi mumkin.
“Biz materiallarni va ularni taqdim etish usullarini tajriba qilishda davom etmoqdamiz, − deydi jurnal tahririyati. – Saytning asosi – bu, ma’lumotni vizual ko‘rinishda taqdim etish.  Biz foydalanuvchilarga voqea-hodisalarni so‘z bilan emas fotosuratlar va ularga bo‘lgan izohlar bilan taqdim etamiz.  O‘zbek  tilidagi talqinni ishga tushirib, biz rus tilidagi tahririyatdan qisman, balki butunlay farq qiladigan o‘zbek tilidagi avtonom tahririyat faoliyatini yo‘lga qo‘ymoqchimiz. Umid qilamizki, bizning qatorimizga fototasvirlarni sevuvchi, o‘z ijod namunalarini “Klub” va “Kun fotosi” bo‘limlariga joylashtirishga tayyor ijodkorlar kelib qo‘shiladilar”.
Loyiha tahririyati, dunyoning turli chekkasida suratga olingan qiziqarli, ba’zan esa takrorlanmas bo‘lgan kadrlar har kuni chop etiladigan “Kun fotosi” bo‘limiga qattiq e’tibor qaratadi. Har bir material “teg” bilan chop etilib, ularning yordamida ushbu mavzuga tegishli barcha materiallarni ko‘rish imkoniyati yaratilgan.
Foto: Pixland
Foto: Pixland

Smartfon egalari uchun saytning mobil talqini mavjud. Shuningdek, iPhone egalari App Store’ga kirib maxsusdasturni yuklab olishlari mumkin. Saytning Android platformasi uchun mobil dasturning ishga tushirilishi, sayt ma’muriyatining aytishicha shu yil yoz faslining o‘rtalarida mo‘ljallanmoqda.
Saytning mashhur mualliflar va materiallar ko‘rsatilgan “Reyting” sahifasi, bir qarashda  hali yakuniga yetmagandek tuyuladi. “Hozircha reytingda barcha foydalanuvchilar – sayt muharrirlari, mualliflar  va suratkashlar qatnashmoqdalar, − deb izoh beradi ma’muriyat – bu qisman aralash-quralash ko‘rinsa-da, o‘ziga xos musobaqa ruhini hosil qiladi. Foydalanuvchilar soni ko‘paygandan so‘ng, tahririyat xodimlarini bu ro‘yxatdan olib tashlaymiz”.
O‘zbek tilidagi Pixland’da hozircha materiallar uncha ko‘p emas, lekin tahririyatning xabar berishicha, rus tilidagi mashhur arxiv materiallari o'zbek tiliga tarjima qilinadi.


 






Сукутдаги эртакчи...

Me'moriy yodgorliklar

                     Бола кезларим дарё буйлаб мол бокардим. Сурхондарёнинг гохи сокин, гохи тошкин сувлари кумчил сохилларга сув сепиб окарди. Бир замонлар кенг узанда яйраган дарё энди анчагина чекинган. Эски сохилларда уйчан, муйсафид, халк «Чори гумбаз» дея атайдиган тарихий обида кунглидаги энг улкан сирни айтолмай увадаланиб бормокда гуё. Унинг ёшини ота-онам хам, юздан ошган момом хам билмайди. Чори гумбаз ораси унча узок булмаган 4 та бинодан иборат иморатлар мажмуи. Демак, туртта мухташам гумбазлар хам булган. Асл холидан асар хам колмаган бу обиданинг бетакрор меъморий ечимга эга булганлиги унинг жойлашиши ва хозирги махобатидан сезилади. Таассуфки, У хакда хеч бир энциклопедияю тарихий обидаларга оид манбадан  маълумот топа олмадим. Билганим ва менга маълум булгани унинг номи холос. Чори гумбаз. Хар йулим тушганда зимдан кузатиб утаман. Хали хануз болалар теграсида мол бокишади. Шу ерда истикомат килгучилар эса атрофини супуриб сидиришади, покиза тутишади, авайлашади. У эса кута-кута кади чуккан инсон янглиг кундан кунга заминга тиз чукиб бормокда. Бухоро ва Тожикистоннинг Сугд вилоятида Чори гумбаз номи билан боглик обидалар мавжуд. Эхтимол, бизнинг осори атикамиз хам ушбу обидалар билан тенгдош, балки улардан кексарок. Мен эса болалигим утган, уша тарихга кизикиш уйготган Чори гумбазнинг асроридан вокиф булишни истайман. Эхтимол у дарё буйидаги шахар дарвозасидир, бандаргохдир эхтимол. Бу уйларга ким ва качон ойдинлик киритади билмадим. Аммо, унинг асрлардан катта ёшга эгалиги аник. Ер билан коришиб кетмасидан тарихчиларимиз уни урганишни бошлашса, нур балкирмиди унинг куйнида. Янги хакикатлар ёруг ажун юзини курармиди?! Термиз яна бир тарих иштиёкмандларини узига жалб этган тарихий обидага бойирмиди?! Курилганига 20 йил булган биносини шунчалик гузал таъриф этаётган дунёнинг айрим шахарлари Термизнинг кадим хикояларини тинглашга муяссар булармиди?! Кувонч ва жушкинлик шахри, мардлар шахри Термиз хали уз мозий сирлари билан уртоклашмагани Чори гумбаз мисолида равшан булади. Тарихимздан миллий гурур туйиб, осори атикаларимизни куз корачигимиздай асраб авайлаб келажак авлодга етказмогимиз жоиз.


                                               Афгон шамоллари кузларига кум сочган, ёмгирлари юзларин ювган, кор остида мунгайиб колган, офтоб нурларида тани ёришиб кунгли ёришмаётган Чори гумбаз хали-хануз сукутда, уз тингловчисин кутаётган эртакчи мисол сукутда…

Қутб минор

Me'moriy yodgorliklar

 


Ҳиндистондаги энг баланд минора ҳисобланади. Баландлги 72 метрлик бу иншоотнинг биринчи қаватини манбаларга кўра 1191 йили ражпут рожаси Притхриваж Чаухан қурдирган. Орадан саккиз йил ўтиб Ғурийлар ҳарбий саркардаси Қутбиддин Ойбек минорани қайтадан қурдирган ва шундан сўнг унинг номи билан атала бошлаган. Миноранинг уч қавати қизил тошлардан қурилган.


Кейинчалик 1370 – йилда Ферузшоҳ Тўғлоқ тўртинчи ва бешинчи қаватларни қурдирган. Бу сафар қизил тошлар билан бирга мармар ҳам ишлатилган. 1803 – йили зилзила оқибатида миноранинг гумбази қулаб тушган.


 


Қутб минор ёнидаги майдончада ўрнатилган темир устун маълумотларга қараганда эрамиздан аввлги II-асрда бунёд этилган. Ажабки йигирма уч асрдан буён қанча ёмғир ва шунча муддат қуёшнинг нурлари тиғи остида қолган бўлишига қарамай ҳеч қандай занг босмаган. Ривоятларга қараганда шу устунга елкасини тираб иккала қўли билан уни тескари қучоқлаб бармоқларини бир- бирига теккизган одам бахтли бўлармш. Шу сабабдан бахтини синаб кўришни хоҳловчиларнинг сон- саноғи йўқ.


Бобур Панипат жангида ғолиб чиққанидан сўнг, Деҳли тахтига ўтиришидан олдин Қутб минорни ва Султон Аловуддин Хилжий мақбарасини зиёрат қилганини ёзган. 


 

Лаълбоғ

Me'moriy yodgorliklar
Маданият ва маърифат

ЛАЪЛБОҒ ҚАЛЪАСИ (Қизилбоғ қалъа, Аурангобод Форти) – Бангладеш пойтахти Дакканинг эски шаҳар қисмида, Буриганга дарёси ёқасида жойлашган обида. Асосан уч қисмдан иборат: Масжид, Пари Биби мақбараси ва Девони Ом. 1678 й. бенгал субадори Муҳаммад Аъзамшоҳ (Аурунгзебнинг учинчи ўғли) томонидан қурила бошланган. 15 ойдан сўнг Муҳаммадшоҳ Аъзамнинг бошқа вазифага ўтказилиши сабаб қурилиш ишлари тўхтаб қолган. 1684 й. янги субадор Шоҳистахоннинг қизи Пари Биби вафот этгач отаси унинг шарафига катта мақбара қурдирган. Қалъага учта дарвоза орқали кирилади.


Б.Ж.


 

Чор Минор

Me'moriy yodgorliklar

Бухора шаҳрига ташриф буюрган сайёҳ ва меҳмонлар Лаби ҳовуз яқинидаги маҳаллада жойлашган чор минор меъморий ёдгорлигини ҳам албатта зиёрат қилади. Худди ана шундай чор минор Ҳиндистоннинг жануб штатларидан бири Андҳра-Прадеш маркази Ҳайдаробод шаҳрида ҳам мавжуд.


1591 йили Голконда султони Муҳаммад Қули Хон пойтахтни Ҳайдаробод шаҳрига кўчиради ва янги-янги бинолар, мачит ва мадрасалар қуришга киришади. Бугунги кунда Ҳайдарободнинг рамзи саналадиган Чор минор меъморий ёдгорлиги тўртбурчак шаклга эга бўлиб унинг ҳар бир томони 20 метр масофага тенг. Ҳар бир бурчакда 48, 7 метр (Бухородаги Минораи калон 46 метр, Хивадаги Исломхўжа минораси 57 метр) баландликка эга минора қурилган. Минораларнинг ичида эса айлана тарзда юқорига чиқиш учун 149 та пиллапоя бор. Ана шу миноралардан шаҳарнинг бугунги манзарасини тамоша қилиш мумкин.


 


Ботирали Йўлдошевthe gate of Hyderabad

Пешовар музейи

Me'moriy yodgorliklar

ПЕШОВАР МУЗЕЙИ – Покистоннинг Пешовар шаҳрида 1907 й. қиролича Виктория шарафига бунёд этилган музей. Музей биноси ҳинд, мусулмон ва инглизча архитектурасидан иборат аралаш дизайн асосида қурилган. Пешовар музейида 14156 тарихий осори-атиқа ва ашёлар сақланади. Улар орасида ўрта асрларда бобурийлар давлати тангалари, ҳарбий қуроллари, кийимлар, сарой ашёлари ва миниатюралар ҳам бор.


Б.Й. 

МАТОНАТ

Me'moriy yodgorliklar

Ватанимиз пойтахти Тошкент шаҳрининг марказида “Жасорат” ёдгорлик мажмуаси ўрнатилган. Бундан роппа-роса 47 йил илгари, яъни 1966 йилнинг 26-апрель куни рўй берган кучли ер қимирлаши шаҳарга жиддий зарар етказиб уни қайтадан тиклашга ҳисса қўшган инсонлар жасоратига атаб бунёд этилган бу ёдгорлик қошига ҳар куни гуллар қўйилади. Янги оила қураётган ёш келин-куёвлар, мактаб ўқувчилари, талабалар ва бошқа инсонлар мазкур ёдгорлик пойига гул қўяр экан албатта бугунги Тошкентнинг янада обод ва кўркам эканидан мамнун, шаҳарнинг кундан-кун чирой очаётганидан хурсанд йўлида давом этади.


Б.Й.     

Баланд дарвоза

Me'moriy yodgorliklar

БАЛАНД (БУЛАНД) ДАРВОЗА-Маълум муддат бобурийлар давлати пойтахти вазифасини ўтаган Фотиҳпур Секрий шаҳридаги сарой масжидининг дарвозаси. Акбар подшоҳ Гужорат вилоятини фатҳ этиши шарафига Б. Д.ни ўрнаттирган. Б. Д. кенглиги 43 метр, баландлиги 46 метр. Пештоқ устига нафис гумбазчалар, деворлар араб ёзувида калималар, ўйма нақшлар берилган. Б. Д. бобурийлар меъморчилик санъатининг юксак намуналаридан бири саналади.       


Ботир ЙЎЛДОШЕВ

Бибика мақбара

Me'moriy yodgorliklar

        


Уч асрдан зиёд Ҳинд ярим оролида ҳукмронлик қилган бобурйилар подшоҳлиги маҳаллий халқлар ҳаётининг барча жабҳаларида ўчмас из қолдирган. Айниқса Мовароуннаҳрдан Ҳиндистон диёрига олиб кирилган боғдорчилик, ободончилик каби яратувчанлик соҳалари алоҳида таҳсинга сазовардир. Бобурийлар даврида яратилган улкан меъморий ёдгорликлар бугунги кунда ҳам ўз салобатини дунё аҳлига кўз кўз қилмоқда. Деҳлидаги Қизил Қалъа ва Жомъе масжид, Аградаги Тож Маҳал, Фотиҳпур Секридаги Панч Маҳал, Лоҳурдаги Жаҳонгир мақбараси ва Шалимар боғи  ҳар куни неча юз минг сайёҳларнинг қадам ранжида қиладиган диққатга сазовар иншоатлардир.


Ана шундай ажойиб меъморий ёдгорликлардан бири Ҳиндистоннинг жанубидаги Аурангобод шаҳрида жойлашган Бибика мақбарасидир. Чинданда Аградаги буюк Тож Маҳал мақбарасининг айнан нусхаси бу иншоат фақат ҳажми ва унга ишлатилган қимматбаҳо тошларнинг камлиги билан фарқ қилади.


 


<cut>


Унинг яратилиши Шоҳ Жаҳоннинг учинчи ўғли  бобурийзода Аурангзеб (тахт безаги маънсини беради) номи билан боғлиқ. 1658 йили отасини тахтдан ағдариб бошига тож кийган Аурангзеб ўзига Оламгир нисбасини қабул қилади. Гоҳ шимолий Кобул, Балх ва Бадахшон, гоҳ жанубий Дакҳин ўлкаларида бобурийларга қарашли ҳудудларда субадорлик қилиб, ҳарбий маҳоратга эга шаҳзода отаси касалга чалинганини эшитиб пойтахт Агра томон шошилади. Ўзаро тўқнашувларда икки акаси ва укасини мағлуб этганида отаси касалликдан тузалиб кетган эди. Шунда Аурангзеб тарафдорлари подшоҳни давлат ғазнасини совуришда айблайдилар. Ваҳоланки, Тож Маҳал мақбараси Аурангзебнинг туққан онаси малика Аржуманд Бону шарафига бунёд этилган эди. Шоҳ Жаҳоннинг Ганга дарёсининг ўнг қирғоғида ўзи учун қора мармардан худди шундай мақбара яратиш ва дарё устидан икки мақбарани бириктирувчи кўприк солиш орзуси армонга айланади. Агра қалъасининг тош хоналаридан бирига назарбанд қилинган собиқ ҳукмдорга ҳар куни тонг пайти гўё оппоқ ҳарир либосга ўралган гўзал малика каби  узоқда товланиб турган Тож Маҳални тамоша қилишига рухсат берилган. Ташқи дунёдан ажратиб қўйилган Шоҳ Жаҳоннинг ёнига фақат бир киши, унинг севимли қизи Жаҳоноро овқат бериш учунгина кириш ҳуқуқига эга бўлган.      


Пойтахт Аграда бир муддат турган Аурангзеб ўзи севган жанубга йўл олишдан аввал онаси мақбарасини зиёрат қилади. Ажабки, орадан кўп ўтмай унинг ўзи Аурангобод шаҳрида худди шундай мақбара қурилишига ҳомийлик қилади. Севимли маликаси Дилрас Бону бегим (машҳур шоира Зебуннисо бегимнинг онаси) вафотидан сўнг унинг мақбараси учун ўғли шаҳзода Аъзам Шоҳга етти юз минг рупий пул беради.


Албатта у Аградаги онаси мақбарасига отаси сарфлаган 32 миллион рупий бериш имкониятига ҳам эга эди. Аммо у тахт учун курашганида мамлакат ғазнасидан пуллар беҳуда кетаётганини баҳона қилган эдида. Шу сабабдандир, энди у жанубдаги мақбарани ўғлининг қўли билан қурдиради.


Тож Маҳалнинг асосий меъмори Устод Аҳмаднинг ўғли Отаулло исмли меъмор ва Ҳанспат Рай исмли моҳир усталар раҳбарлигидаги янги мақбара ўн йил ичида (1651-1661 йй) ниҳоясига етказилади. Унинг қурилиши учун мармар тошлар Жайпур яқинидаги конлардан ташиб келтирилган. Мақбаранинг ҳажми 485 х 275 метрга тенг. Худди Тож Маҳал саҳнидаги каби Дилрас Боун бегим мақбараси саҳнининг тўрт томонида тўртта минора жойлашган. Бу миноралар рамзий маънода марум маликанинг тўртта канизагини ифодалайди. Дилрас Бонуни кўпинча Биби деб ҳам аташганлар. Шу туфайли Аурангободдаги бу меъморий ёдгорлик Бибика (ҳиндий тилида “ка” сўзи “нинг” қаратқич келишигини билдиради) мақбара номи билан машҳур.


Самарқанддаги чор боғ услубидаги анъанавий темурийлар услубидаги боғ ва худди Аградаги Тож Маҳал олдидаги каби ҳовуз ҳам қурилган. Мақбарага жануб томондаги улкан дарвоза орқали кирилади. Ғарб томонда эса масжид қурилган.


         Бу ерга ҳам ҳар куни минг-минглаб сайёҳлар зиёратга келади.  Бибика мақбарасини кўпинча иккинчи Тож Маҳал ва Камбағаллар Тож Маҳали деб ҳам аташади. Аграга бориш учун моддий имконияти кам жанубий Ҳиндистонликлар назарда тутилган ва яна ҳақиқий Тож Маҳалга нисбатан қимматбаҳо тошлар кам ишлатилгани учун шундай ном олган.


Ботирали Йўлдошев


 


   

Sharq gavhari

Me'moriy yodgorliklar
Маданият ва маърифат
Yurtimizdagi boy tarix va madaniyatga ega shaharlar orasida Samarqandning alohida o'rni bor. Qadimiy va hamisha navqiron, yer yuzining sayqali, Sharq gavhari degan ta'rifu tavsiflarga sazovor bo'lgan bu shahar azaldan ilm-fan, savdo va hunarmandchilik markazi bo'lib kelgan. Bu yerda xalqimizning yuksak aql-zakovati, bunyodkorlik salohiyatini butun dunyoga tarannum etgan buyuk siymolar kamol topgan. Sohibqiron Amir Temur Samarqandni o'zi barpo etgan markazlashgan qudratli davlatning poytaxti sifatida yetti iqlimga mashhur qilgan, Sharqning eng go'zal shahriga aylantirgan. Mirzo Ulug'bek asos solgan astronomiya maktabi tufayli bu maskan yirik ilm-fan o'chog'i darajasiga ko'tarilgan. Jahon mumtoz adabiyotining yirik namoyandalari Abdurahmon Jomiy va Alisher Navoiy Samarqandda ta'lim olib, uni o'z asarlarida eng go'zal sifatlar bilan ta'riflaganlar. Zahiriddin Muhammad Bobur esa «Boburnoma»da «Rub'i maskunda Samarqandcha latif shahar kamroqdur. Samarqand shahri ajab orasta shahredur...» deb yozgan.

Пайкенд қадимги шаҳар

Me'moriy yodgorliklar
Давлатчилигимизнинг тамал тошларидан бири, қадимги сўғд меъморчилигининг юксак намуналаридан ҳисобланган Пайкенд шаҳри-шаҳарсозлик санъатининг юксак намунаси ҳисобланади. Пайкенд шаҳри лойиҳасига кўра бир нечта турли даврларда қурилган қисмлардан иборат. Унинг энг қадимги қисми, шубҳасиз, квадрат шаклидаги 90х90 метрлик Арк қўрғонидир. Ушбу куҳандиз шаҳарнинг шимолий-шарқий бурчагида жойлашган. Ушбу қўрғон ўрнида милоддан аввалги V-IV асрларда турар жойлар барпо этилган бўлиб, Аркнинг қад кўтариши эллин даврига тўғри келади. Авваламбор, Арк мустақил иншоот сифатида-қўрғон — истеҳком тарзида табиий тепалик, қаттиқ грунтли қир устига жойлаштирилган. Унинг хом ғишт (девғишт) ўлчами 50х20х15 сантиметр ва пахса деворининг қалинлиги ташқи томондан айрим жойларда 30 метр­га етади.

Pahlavon Mahmud maqbarasi

Me'moriy yodgorliklar
Pahlavon Mahmud maqbarasi Xivadagi me’moriy yodgorliklardan biridir. Ushbu maqbara 1810 – 1835 – yillarda Palavon Mahmud dahmasi ustiga 1664 – yili qurilgan kichik sinch imorat o’rnida bunyod etilgan. Pahlavon Mahmud maqbarasi qurilishi 1810 – yilda Muhammad Rahimxon I davrida boshlanadi. Uning vafotidan so’ng maqbara qurilishini o’g’li Olloqulixon 1835 – yilda nihoyasiga yetkazadi.

 Maqbara pishiq g’ishtdan tiklangan bo’lib, ziyoratxona va moziy gumbazli xonaqohdan iborat. Maqbaraning uzunligi 70 metr, eni esa 50 metrni tashkil etadi. Maqbara ichkarisi koshin bilan ziynatlangan. Maqbaraga 1817 – yilda maxsus qandil o’rnatilgan.

Kalta Minor

Me'moriy yodgorliklar
Xivaning me’moray qiyofasi asosan XVIII asr oxirlaridan XX asrning boshlarigacha shakllanib borgan. Qadimiy Xivadagi mana Shunday me’moriy yodgorliklardan yana biri Kalta Minordir. Kalta Minor Xivadagi minoralarning eng mashhurlaridan biri hisoblanadi.
Kalta Minor Ichan qal’ada Muhammad Aminxon madrasasi yonida 1853 – yilda Muhammad Aminxon davrida qurila boshlangan. Xonning fikricha minora Markaziy Osiyodagi barcha minoralardan eng go’zali, eng balandi va eng kattasi bo’lishi lozim bo’lgan. Ammo, xonning 1855 – yilda shimoliy Eronga yurish paytida o’ldirilishi tufayli mnora qurilshi nihoyasiga yetmay qoladi. Shu boisdan minora «Kalta Minor» nomi bilan ataladi.
 

Kalta Minornng hozirgi kundagi balandligi 26 metr bo’lib, asosining diametri14, 2 metrni tashkil etadi.