топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ПАЙАРИҚ ТУМАНИДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Mehnat huquqi
Қонунчилик
2017 йил 22 ноябр куни Пайариқ туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши, Мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги Иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.


Ярмаркага тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан иш билан банд бўлмаган фуқаролар, аёллар, Қуролли Кучлардан заҳирага бўшатилган фуқаролар, коллеж битирувчилари, хориждан қайтган шахслар, жазони ўташ муассасасидан қайтганлар ҳамда ишсиз ёшлар таклиф этилдилар.

Ўтказилган меҳнат ярмакасида тумандаги 94 та корхона, ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлари ўзларидаги мавжуд 160 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Мазкур меҳнат ярмаркасида 123 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашдилар. Шундан 42 нафари аёллар ва 52 нафарини ёшлар ташкил этди.

Ўтказилган тадбир давомида 62 нафар ишсиз фуқароларга иқтисодиётнинг турли соҳаларига ишлаш учун йўлланмалар берилиб, касб мутахассислиги бўйича мос иш ўринларга жойлаштирилди. Ишга жойлашганлардан 15 нафари аёллар, 22 нафари ёшлар, 4 нафари коллеж битирувчилари, 1 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар ёки ахлоқ тузатиш ишларига хукум қилинганлар фуқароларни ташкил этади.

Шунингдек, ярмаркада фаол иштирок этган «Меҳрибон трае стар» масъулияти чекланган жамиятига 2 нафар, «Фаровон олтини» масъулияти чекланган жамияти 2 нафар, «Агро экспорт Пайариқ» масъулияти чекланган жамияти 2 нафар  ишсиз фуқароларни ишга қабул қилиб, меҳнат шартномалари расмийлаштирилди.
 
 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.