топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ИШ БИЛАН БАНД БЎЛМАГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗ ДИҚҚАТИГА!!!

Mehnat huquqi
Қонунчилик
“Ўзстандарт” агентлиги, техник йўналишда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини тугатиб, иш билан банд бўлмаган мутахассисларни касбга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида БЕПУЛ 4 КУНЛИК махсус ўқув курсларига (кейинги ўринларда “Махсус ўқув курси” деб юритилади) таклиф этади.

Ташкил қилинаётган Махсус ўқув курсларида иштирок этиш истагини билдирган юртдошлармиз 2017 йил 28 ноябрига қадар “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирилигининг ҳудудий бўлинмаларига, фуқаролик паспорти, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва 1 дона 3х4 ўлчамдаги расм (ёки электрон шакли) билан мурожаат этишлари талаб этилади.
Махсус ўқув курси давомида қуйидаги йўналишлар бўйича малака оширилади.
1. Хусусий тадбиркорлик субъектларида сифат менежмент тизимини жорий қилиш ва унинг самаралари;
2. Ташкилотни халқро стандартлар талаблари асосида бошқариш;
3. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги;
4. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар устидан жамоатчилик назорати ва буларнинг пировардида эса экспортбоп рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
Махсус ўқув курси якунида, фаол ва намунали иштирок этган юртдошларимизга махсус сертификатлар топширилади ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан бевосита фаолият олиб борадиган синов ва ўлчов лабораторияларининг бўш иш ўринларига номзод сифатида тавсия этилади.
Ишонч телефони (0371) 150-23-00
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.