топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

"ЁШЛАР - КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ", "ХАЛҚИМИЗ ХИЗМАТИДА БЎЛИШ ВА ЮРТИМИЗ РИВОЖИГА ҲИССА ҚЎШИШ - КАТТА БАХТ" МАВЗУЛАРИДА ЧИМБОЙ ТУМАНИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

Mehnat huquqi
Қонунчилик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил
7-февральдаги ПФ-4947-сонли Фармонида ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида аҳолини бандлиги ва реал даромодларини изчил ошириб борилиши лозимлиги кўрсатилган.
Шу муносабат билан, меҳнат билан банд бўлмаган фуқароларни, шунингдек касб-хунар коллеж битирувчиларини ва уюшмаган ёшларни, мақбул иш билан таъминлаш мақсадида Чимбой тумани хокимияти, туман мудофаа ишлар бўлими, прокуратураси, Ёшлар иттифоки ва Чимбой тумани Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ташкиллаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси 2018-йил 12-апрель куни Чимбой Иқтисодиёт касб-хунар коллежида ўтказилди. Бу ярмаркага Чимбой туманида жойлашган 27 корхона, фермер хўжалиги ва ташкилотлардан жами 80 бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Тадбирга 74 нафар иш қидирувчи жалб қилиниб, жумладан ёшлар, коллеж битирувчилари ва хотин-қизлар қатнашди. Ярмарканинг якуни билан жами 21 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, шундан 13 нафари ёшлар, 6 нафари хотин-қизлар ва 2 нафари коллеж битирувчилардан ташкил топган.
Шунингдек, ярмаркада 16 нафар фуқароларга хақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.
 




0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.