топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЭЛЛИКҚАЛЪАДА 40 ДАН ОРТИҚ ҚИЗЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАГАН ЦЕХГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Mehnat huquqi
Қонунчилик
O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан жорий йилнинг 16 ноябрь куни тумандаги “Гулдирсин-Нафосат” масъулияти чекланган жамиятига саёҳат уюштирилди. Бу ҳақда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “KRuz.uz”га хабар бермоқда.
Унда партиянинг туман кенгаши ходимлари, туман кенгаши депутатлари, маҳалла аёллари ва ОАВ вакиллари жами 45 нафар аёл иштирок этди.  
Мақсад эса ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишиш, партиянинг ғоявий дастурларини бугунги кундаги фаолияти қолаверса маҳалладаги хотин-қизларни ҳам ушбу соҳага йўналтириш уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ишбилармон аёллар билан мулоқот қилиш, уларнинг тажрибалари билан ўртоқлашиш мақсадида ташкил этилди. Айни пайтда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган учинчи йўналишида ҳам хусусий мулкни ривожлантириш кераклиги қайд этилган деди – O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши аппарат раҳбари Д.Шарипова.
«Бугунги тадбирда ҳам айнан ушбу корхонада фаолият юритаётган қизларимизга партиянинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш, партиявий лойиҳаларга кенгроқ жалб этиш, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги кўникмаларини янада ошириш, тадбиркор аёллар билан мулоқот қилиш, ишбилармон аёллар сафини янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. Корхонага 2013 йилдан буён раҳбарлик қилиб келмоқдаман», деди Элликқалъа тумани “Гулдирсин-Нафосат” МЧЖ раҳбари Манзура Джуматова.
«Асосан аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб тикувчилик, нон цехи ва  аҳолига маишии хизмат кўрсатиш бўйича иш олиб борилмоқда. “Асака банк” туман филиалидан 60 млн сўм миқдорида кредит олиб, янги тикув машиналарини харид қилдим. Тикувчилик цехимда асосан болалар учун футболка, шапкалар, қолаверса буюртмалар асосида корхона кийимларини ҳам қизларимиз тикиб туришибди», — деди Манзура опа ўз сўзида.
Ишчиларимнинг босим кўпчилигини хотин-қизларимиз ташкил этади. Бугунги кунда цехда 40 нафар қизларимиз иш юритишмоқда. Мақсадим эса корхонамни янада кенгайтириб, иссиқхоналар ташкил этишни режалаштираётганини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида корхонадаги қизларимизнинг партияга бўлган қизиқиши ортиб, уларни партия сафига аъзоликка қабул қилиниб, партия гувоҳномалари топширилди. 
Манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.