топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ДУМА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРНИ РОССИЯДА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ҲАҚИДА БИТИМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Mehnat huquqi
Қонунчилик
 


Битим 2017 йилнинг 5 апрелида Москвада имзоланган. Ҳужжат Ўзбекистон фуқароларини Россияда мақсадли ишга жойлаштириш ва уларни Россияга жўнатишдан олдин тайёргарлик чора-тадбирларни тартибга солишга қаратилган
Россия Давлат думаси Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш масалаларни тартибга солишга қаратилган битимни ратификация қилиш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди.
«Ушбу битим Ўзбекистон-Россия ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ва давлатлараро дўстликни мустаҳкамлаш, ишчиларни малакасини ошириш, шунингдек, Россия ҳудудида Ўзбекистон фуқароларини ишга ноқонуний жалб қилинишини олдини олишга қаратилган», — дейилган қонун лойиҳаси тушунтириш хатида.
Битим асосий қоидалари икки давлатнинг ваколатли органлари Ўзбекистон фуқароларини Россияга меҳнат қилиш учун тизимли саралаш, ноқонуний меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган.
Ҳужжат Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинча меҳнат қилиш учун юборишга тайёрлаш, хавфли юқумли касалликларни аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш масалаларини тартибга солади.
«Ушбу битим иш берувчига Россия ваколатли органларига ва Ўзбекистон ташқи миграцияси агентлигига меҳнат муҳожири билан меҳнат шартномаси тугатилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш талабини юклайди», — дейилган қонун лойиҳаси тушунтириш хатида.
Бундан ташқари, битимда Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон фуқароларининг асосий ҳуқуқлари белгилаб берилган. Жумладан, битимда меҳнат қилиш ҳуқуқи, дам олиш ва ижтимоий суғурта (мажбурий тиббий суғуртадан ташқари), Россия қонунчилигига кўра пенсия таъминотини назарда тутилган. Шунингдек, фуқароларга Россия ваколатли органлардан мамлакатда бўлиш тартиб-қоидалари ва шартлари, Россия қонунчилиги талабларидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Ушбу қонун лойиҳасини қабул қилиниши Россия бюджетидан қўшимча маблағ ажратилишини талаб қилмайди дейилган тушунтириш хатда.
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.