топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Бек Сеук Хи бошчилигида Корея Республикаси делегация Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ташриф буюрди.

Mehnat huquqi
Қонунчилик
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Корея Республикасининг Халкаро Хамкорлик агентлигининг Бош офиси Вице-президенти Бек Сеук Хи бошчилигида Корея Республикаси делегация ташриф буюрди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Мухитдинов Эркин Мадорбекович делегация аъзоларини Вазирликка ташриф буюрганликлари ва кўп йиллардан буён Ўзбекистон тараққиётига катта хисса қўшиб келаётган Кореялик ҳамкор-дўстларимиз учун ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Корея Республикасининг Халкаро Хамкорлик агентлигининг Бош офиси Вице-президенти Бек Сеук Хи илиқ кутиб олганликлари учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари учун чуқур миннатдорчилик билдирди.
Учрашув давомида томонлар келажакдаги ҳамкорликдаги ишлар бўйича музокара олиб боришди.
Шунингдек, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида барпо этилган Касб-ҳунар марказлари ўртасида касбий малака бўйича мусобақалар ўтказиш, мусобақа натижалари бўйича “Worlskills” мусобақаларига қатнашишда ҳамкорлик қилиш;
ҳамкорликда барпо этилаётган марказларда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар орасида аёллар сонини ошириш ва уларни қизиқишлари бўйича ўқув курслари ташкиллаштириш чораларини кўриш;
марказ битирувчилари орасида ўқув курсларини мувоффаққиятли тамомлаган ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган битирувчиларга имтиёзли кредитлар ажратилишдаги ҳамкорликларни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштириш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, Бек Сеук Хи томонидан Фарғона шаҳрида Ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази битирувчиларига алоҳида асбоб-ускуналар билан жамланган папкалар тақдим этилиши ҳам лойиҳага киритилиши кўзда тутилаётганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, томонлар ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ҳамкорликнинг янада янги қирраларига олиб чиқилиши учун бор имкониятини сафарбар этишда ўз ҳиссаларини қўшишларидан мамнун эканликларини билдирдилар. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.