топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Меҳрибонлик, раҳмдиллик иймондандир.

номли блог Maqsud07
Меҳрибонлик, раҳмдиллик иймондандир.
 
  Мусулмонлик дини шафқат динидир. Юрагида шафқат ва меҳрибонлик, ачиниш туйғуси бўлмаган киши чин мусулмон ҳисобланмайди. Шунинг учун  ота-боболаримиз “Меҳрибонлик, раҳмдиллик иймондандир” деганлар.   Иймонсиз одамлар меҳрсиз бўладилар. Дини бўлмаганнинг марҳамати ҳам бўлмайди. Тариҳда бунга мисоллар кўп. Меҳр–шафқати бўлмаган одамлар энг қийин аҳволга тушиб қолганларида ҳам унга ҳеч ким шафқат қилмайди, ҳеч ким ёрдамга келмайди.”Қилмишга яраша” дегани шундан. Меҳрсизлик оқибатини,  жазосини  шу дунёда кўради. Охиратдаги жазоси эса жаҳаннамдир.          
Имом Бухорийдаги бир Ҳадиси шарифда бундай ҳикоя қилинади.
Чўлда юрган  бир одам сувсизликдан жуда ташна бўлди. Ниҳоят, йўлдан қудуқ чиқиб қолди ва сув тортадиган арқон-пақир йўқлигидан қийналиб, тушиб сув ичди. Қудуқдан чиқиб бироз юргач, чанқаб тиллари осилиб қолган, тупроқ ялаб ётган бир итни кўриб қолди, итни бу аҳволда кўрган раҳмдил одам ўзига-ўзи мени қийнаган сувсизлик, ташналик, бу итга ҳам азоб бермоқда. Ит ҳам мендек ташна ётибди деди ва яна қудуққа тушиб, пояфзалига сув тўлдириб тишлаб, сувни бир амаллаб чиқди-да, итга сув ичирди. Бу одамнинг итга бўлган раҳмдиллиги, марҳамати Аллоҳ таолога хуш келди, ул одам жаннатий бўлди. 
                                              
               МустаҲкаммасжиди
                         имом хатиби                         Арипов Саъдулла.
 
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.