топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ёшлар орасида тадбиркорлик муҳитини яратиш

Kарьера

 
O`zLiDeP Жарқўрғон туман Кенгаши ҳудудий партия ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда O`zLiDePнинг ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Жарқўрғон Қурилиш ва Гедротехника касб-ҳунар коллежиДА  маънавий марифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Бекмуродов ҳамда коллежи ўқитувчиси Б.Тилововлар, туман тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Ягона дарча маркази бўлим бошлиғи Ғ.Шаматов ва бўлим бошлиғи З.Улашовалар, O’zLiDeP Жарқўрғон туман Кенгаши БПТ бош консультанти Г.Хошимоваларнинг қилган маърузалари юзасидан коллеж талбалари ҳамда партиянинг ёш фаолларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, уларни, авваламбор, касб-ҳунар коллеж битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ҳуқуқий базани ривожлантириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш ва миллий амалиётга хорижий мамлакатларнинг мазкур соҳадаги ижобий тажрибасини жорий этиш борасида зарур маълумотлар бериш билан бир қаторда иштирокчиларни қизиқтирга саволларга батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек мулоқот давомида Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, унинг ижроси борасида соҳа ва тармоқларда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни жойларда кенг тарғибот-ташвиқот қилиш ҳамда Ҳаракатлар стратегияси ижтимоий-иқтисодий, маънавий-сиёсий ҳаётимиздаги барча соҳа ва тармоқлар борасида амалга ошириш лозим бўлган устувор вазифларни қамраб олган. Ана шу хужжат ижросини босқичма-босқич амалга ошириш ва унда жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда O’zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш кўламидаги ишлар юзасидан ёшларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
 
Сапарова Зебинисо Давлат қизи
O’zLiDeP Сурхондарё вилояти
Кенгаши  ходими
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.