топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қалампирмунчоқ

Мир рецептов
Жамият
Хислатда бебахо калампирмунчок,
Аслинг калампирми ва ёки мунчок?
Мен асл давоман, барча иллатлар,
Менинг хузуримда бари уйинчок,

ТУЗИЛИШИ

Калампирмунчок-миртдошлар оиласига мансуб доимий яшил дарахт. Барглари калин, ялтирок булиб, шохлари карама-карши жойлашган. Гуллари кизил косачали майда ок ёки оч кизил тожли. Усимликнинг хали очилиб улгурмаган гунчаларини териб олиб куритилса кизил рангли кунгир тусга киради. Бу махсулот барча мамлакатларда хушбуй хидли зиравор сифатида танилган.

ВАТАНИ

Калампирмунчокнинг асл ватани тропик зонадаги Жолук ороллари хисобланади. Ун еттинчи асрда голландлар бу оролларни забт этганларидан сунг шу ернинг узидагина калампирмунчокни колдириб, бошка жойдаги ана шу дарахтларни таг-туги билан кесиб ташлаб, яккаю ягона калампирмунчок монополиясига эгалик килганлар. Бирок ХVIII асрга келиб французлар калампирмунчок эгаларини чалгитиб бир кема усимлик нихолларини олиб кочишга муваффак булдилар. Шундан сунг Маврикий оролларида, кейинчалик инглизлар томонидан Занзибар оролларига экиб устира бошланди. Хозирда биргина Занзибар дунё бозорига чикарилаётган калампирмунчок масулотларининг карийб 80 фоизини беради. Хозирда калампирмунчок Реюньон (Бурбон) хамда Мадагаскар оролларида хам экилмокда.

ТАРИХИ

Калампирмунчок эрамизга кадар булган кухна замонларда Хиндистон, Индонезия, Хитой каби мамлакатларда фойдаланилар эди. Жумладан, Хитой зодагонлари хоконга мурожаат килиш даврида огизларида калампирмунчок тутиб туришлари лозим эди. Шу билан сарой саобалари узларининг нафаслари билан хавони «булгат масликлари» керак эди. Кухна Миср фиръавнларининг буйинларида калампирмунчок тизмаси осилиб мумиёланар эди. Уз даврида калампирмунчок Европада хам жуда кадрланган. Буюк Константин эрамизнинг 4 асрида Римнинг машур епископи Сельвестрга 150 фунт калампирмунчок хадя этиб, уни нихоятда хурсанд килган эди.

ШИФОБАХШЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Бу энг аввало еганда одамга хуш кайфият бахш этади. Агар уни ейилса нафсоний, хайвоний ва табиий руларга кунват багишлайди. Юрак, мия, жигар, меъда, буйрак каби аъзоларни мустакамлайди, улар хал килунчи аъзолар сифатида сак, лайди. Бош мияга кунват багишламок, зехнни чархламок, фикрни тийрак ва кучли килмок учун энг яхши дармон ва восита хисобланади, совук ва хулликдан булган бош огрик, фалаж, юзнинг кийшайиб колиши, кетма-кет шмоллашга (агар бурунга тортилса) наф килади. Бош мия тикилмаларини очади, мия ва асаб тизимида савдолик булса, шифо багишлайди. Савдо мижоз кишилар мижозида савдо ортиб кетган кишилар булса жуда фойдали ва самарали даво хисобланади.

ЧАЙНАЛСА

Калампирмунчокни чайнаса тиш милкларни мустахкам килади, тиш ориклари совукдан булса оригини босади, огиздаги куланса хидни йукотади ва бу аъзонинг хушбуй булишига хизмат килади.
Уни майин эзиб суртмага ухшатиб кузга тортилса кувват багишлайди. Кузни куришини равшанлаштиради. Кузни хиралаштирадиган кизил пардани даф этади. Шунингдек, уни ейиш хам ана шу хасталикларда шифо урнини босади.

ТУЙИЛСА

Калампирмунчокни туйиб, совукдан огрийдиган аъзоларга богланса, уларнинг дардини кайтаради. Бошнинг олд томонига богланса ёки буни туйиб ейилса, мияга алокадор хар кандай хасталиклар, яъни хар нарсадан чучиш, куркиш, восвос, жиннилик, узи билан узи гаплашиш ва шунга ухшашларга шифо булади. Шунингдек, туйилгани истеъмол килинганда шижоат пайдо килади, совукдан булган хул йутални, эски хулзик-ун-нафас, яъни астмани, совук боис юрак уйнаши, меъда, жигар, ичак ва буйракдан иборат хазм аъзолари, совук мижозли буйракни кучли килади, баданга иссиклик югуртиради, кекириш ва хикичокни босади, хазми огир ёпишкок овкатлардан хосил булган гализ бодларни таркатиб юборади, чекмазак ва сийдикнинг беихтиёр келиб-кетиши, савдоли балгамли иллатлар хамда хулли ичкетарни тартибга солади.

Ичиш микдори

Тайёр махсулотни олмокчи булган беморлар «Малхам» табобат марказига бемалол мурожаат килишлари мумкин. Бир кунда калампирмунчокни ейиш микдори 4 г хисобланади. Бундан купи буйрак ва ичакларга зарари бордир. Бундай пайтларда бодом елими ёки урик елими ейиш унинг зарарини ислох килади..{+998-74-998-5-998}

КАЛАМПИРМУНЧОК ЁГИ

Бу гиёхдан ёг олса хам булади. калампирмунчокдан исталганча олиниб, унинг 300 гга 25 г туз кушилади, калампирмунчокнинг олти баробар вазни микдорида иссик сув аралаштириб, бир муцдатга иссик жойга куйиб куйилади. Анироги, кайнаш даражасига етмоги ёки отнинг гунгига кумиб кайнатмок лозим. Кайнаган сувни томчилатиб ажратиш жараёнида унинг таркибидаги ёг томчилаб томган сувнинг юзига калкиб чикади. Сув юзидаги ёгни эхтиёткорлик билан сузиб олиб, шишага солинади ва керак булганда ундан фойдаланилади…

ЁГНИНГ МИЖОЗИ

Калампирмукчок ёгининг мижози учинчи даражада иссик ва курук-агар ундан озгина истеъмол килинса, совукдан хосил булган барча хасталикларни, жигар, меъда, юрак, ичакларнинг совукларини ва совукдан булган иллатларни даволайди. Маркази мия булган нафсоний, маркази юрак булган хайноний, маркази жигар булмиш табиий рухни-хаммасини кучли килади.
Бу ёгни ичиш миянинг барча хасталикларига ва кузнмнг камкувнатлигига дори булади. Кузнинг гавхарига тушиб, эскирган, хатто кузни хиралаштириб, курмайдиган килиб куйган булса калампирмунчок – ёги суртилса, шифо багишлайди.

Шунингдек «Тухфаихусайний» китобида келтирилишича калампирмунчокдан ва унинг ёгидан яхширок ва кучлирок дори булмаса керак.

Меъда билан димог ва яна жигар,
Юрак ‚хам куч олар ейилса агар.
Кунгил айниб яна келганида кайт,
Тезда даф этади ундан еган пайт.
Жонудилни килар доимо сархуш
Огиз бадбуй булса хидин килар хуш,
Туйилган калампирмунчок ила сут,
Тузатар бодларни мисоли булут.

МИЯ, ЗЕХН ВА ФИКР

Мияга куч берар калампирмунчок
Зехн билан фикр кучаяр бирок.
Совукдан кишида огриганда бош,
Бурундан сув окса фойдадир ‚хар чок.

САВДО МИЖОЗЛИККА КАРШИ

Хар ким булса агар савдовий мижоз
Савдони кувишда фойдасидир соз.
Хох ичгин, хох томиз, хох ‚хидлагин
Хох сурка, хох богла, фойдаси мумтоз.

КУЗ ИЛЛАТЛАРИ

Калампирмунчокни сурса кузга
Кузнинг куришини килади узга.
Куздаги кизилу доглар кетади,
Бу табиб сузидир, ишонгин сузга.

МЕЪДА ВА ХАЗМ КУВВАТИ

Ейилса меьдага кувнат басишлар,
Хазм аъзоси хам бакувват ишлар
Ичагу буйрагу жигару талок
Баридан охиста кетар ташвишлар.

ХИКИЧОК ВА КЕКИРИШ

Совукдан юз берса одамда кусиш,
Хикичок юз берса ёки кекириш.
Гализ овкатлардан юз берса еллар,
Калампирмунчокдан лозимдир бериш.

ЙУТАЛ ВА НАФАС ҚИСИШИ (СИҚИШИ)

Совукадан хар кимда юз берса йутал,
Ёки нафас сикиш кийнаган махал.
Совук, хафакон хам юз берса ногох
Васваса юз берса аста килар хал.

ЗАРАРИ ВА ИСЛОХИ

Буйракка зарардир калампирмунчок,
Араб елимидир ёрдамчи бирок.
Бир марта ичими факат бир мискол
Бадали дол чиндир, сузга сол кулок.

ИЛМИЙ ТАБОБАТДА

Илмий табобатда калампирмунчок меъда-ичак фаолиятини яхшилайди, корин дам булганида кулланилади. Бундан ташкари стоматология амалиётида нихоятда кадрланади. Чунки калампирмунчок мойи ориксизлантирувчи ва дизенфекциялончи хусусиятга эга.

САНОАТДА

Калампирмунчок саноат микёсида махсус навли пишлоклар тайёрлашда, ливер ва конли колбасалар, ковурилган гушт, маринадлар, жем, кекс, пирожний, пудинг ва яна бир канча озик-овкат масулотларини тайёрлашда фойдаланилади.

Абдуқодир Саттаров,
руҳшунос олим, халқ табиби, “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари

Фойдаланилган адабиётлар:

А.Саттаров, Т.Абдурахмонов, “Дардингга шифоман” китоби.
Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари”.
Маҳмуд Ҳасаний “Садолардан чиққан даволар”.
Х.Зохидий -Шифо хазинаси –
Абдуқодир Саттаров

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.