топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида адлия, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан ҳамкорликда “Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аҳамияти ва долзарблиги” мавзусида семинар ўтказилди.
Тадбирда олий ва ўрта махсус, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият, ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирликлари, жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, матбуот ва ахборот, фан ва технологиялар, интеллектуал мулк, “Ўзархив” ва миллий ахборот агентликлари, Давлат тест маркази, олий аттестация комиссияси, Фанлар академияси, МТРК давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари масалалари бўйича идоравий комиссиялари раҳбарларининг ўринбосарлари, кадрлар ва юридик хизмат бўйича масъул ходимлари иштирок этишди.
Мазкур семинарни ўтказишдан мақсад, аввало, давлат хизматчилари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишининг энг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун қулай муҳит яратишга қаратилган.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 30 июнь куни қабул қилинган 2-сонли баённомаси асосида давлат органлари ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ нормалари ва талабларини тушунтириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилаётган ишлар, жумладан, Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари талабларини давлат органлари раҳбарлари ва ходимларига етказиш, уларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида Бош прокуратура, адлия, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ходимлари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг Эксперт гуруҳи аъзолари тадбирда маърузалар билан иштирок этишди.
Семинар иштирокчиларига одоб-ахлоқ қоидалари ва асосий принциплари, манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш механизмлари, одоб-ахлоқ қоидалари талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари, давлат органлари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари устидан мониторинг ўтказиш хусусиятлари ва соҳанинг бошқа муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан ўтказилган семинар давлат хизматчилари ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш, бу борада фикр ва тажриба алмашиш учун муҳим аҳамият касб этганлиги эътироф этилди.
Бундан ташқари, бундай семинарларни вазирлик ва идоралар ходимларини турли аудиторияларга жалб этган ҳолда ҳар ойда ўтказиб бориш, шунингдек, тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан давлат идораларининг жойлардаги тузилмалари ходимлари учун ҳам ташкил этиш ҳақида келишиб олинди.
Манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.