топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
0.00
avatar

Коррупцияга қаршимиз

Батафсил

Одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди

Жамият
Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида адлия, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан ҳамкорликда “Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аҳамияти ва долзарблиги” мавзусида семинар ўтказилди.

Коррупцияга қарши курашиш янада кучаяди

Жамият
Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган очиқ эшиклар куни ўтказилди

Жамият
Бош прокуратура томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори билан ҳамкорликда Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Коррупцияга карши кураш-долзарб вазифа

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида «Коррупцияга қарши кураш чораларини самарали амалга оширишни таъминлаш» мавзусида семинар бўлиб ўтди.Унда тизимдаги ташкилотлар, касаба уюшма фаоллари, мутахассислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

"Ўзбектелеком" АК Бухоро филиалида Ўзбекистон Республикасининг "Коорупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни мазмун-моҳияти ўрганилмоқда

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
Навбатдаги йиғилишда вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бўлим бошлиғи, капитан А.Ширинов ҳамда ушбу бошқарма матбуот хизмати раҳбари капитан Б.Раҳматов қатнашиб кўпгина давлатларда кенг ёйилган коорупцияга қарши курашиш иқтисодий-сиёсий суд-ҳуқуқ ислоҳатларини амалга ошириш жараёнида долзарб аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Президент тиббиётдаги порахўрлик, менсимаслик ҳақида гапирди

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7-8 июль кунлари Наманган вилоятида бўлди. 

Педагогика университетининг декан муовини пора олаётган вақтда ушланди

Жамият

2017 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 16:00 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг бошланғич таълим ва жисмоний маданият факультетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Гулчирой Абдураимова фуқаро Лазиз Маҳмудовнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ишончига кириб, таниши Олимжон Аҳмедовни мазкур университетга олийгоҳнинг мансабдор шахсларига пора бериш йўли билан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг учун ундан 7.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Антикоррупционные мероприятия Инспекции "Узгосэнергонадзор"

Жамият

Коррупция – это социальное явление, заключающееся в разложении общества и государства, когда государственные служащие, лица, уполномоченные на выполнение государственных и иных управленческих функций, в том числе и в частном секторе, используют свое служебное положение, статус и авторитет занимаемой должности вопреки установленным нормам

Гражданин Узбекистана пытался вывезти из ОРДЛО крупную сумму денег

Жамият

На КПВВ «Марьинка» сотрудники Госпогранслужбы Украины задержали гражданина Узбекистана, пытавшегося перевезти через линию разграничения крупную денежную сумму.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни коррупцияга қарши курашиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 2-модда)

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
4-боб. Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар
19-модда. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар
Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва уларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтириш;

Ўзбекистон Республикасининг қонуни коррупцияга қарши курашиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 2-модда)

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари
 
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ўз ваколатлари доирасида:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 2-модда)

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Нақд хорижий валютани яширин равишда олиб ўтмоқчи бўлган шахслар фош этилди

Жамият

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона комплекси  ходимлари томонидан тамаки маҳсулотлари ва нақд хорижий валюталарни яширин равишда олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Общество нетерпимо к коррупции

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
Как известно, коррупция оказывает негативное влияние на процессы
со­циально-экономического, общественно-политического развития, представляет серьезную угрозу безопасности страны и общества в целом.


Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланмоқда

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
Сабабсиз оқибат бўлмайди
Бу борада ҳуқуқбузарликларни содир этиш имкониятини яратадиган, коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлаш коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Марказ ходимлари муаммонинг илдизини аниқлашга ­ҳаракат қилишди. Респондентларнинг 64,4 фоизи коррупцияни ҳуқуқий,
51 фоизи иқтисодий, 46,3 фоизи ­ижтимоий, 45,8 фоизи ахлоқий ­муаммо сифатида билади.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланмоқда

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётига жиддий путур етказади. Қолаверса, фуқароларнинг ижтимоий адолат, ҳақиқат ҳамда давлат органларига бўлган ишончини йўқотади. Шунинг учун ҳам республикамизда мазкур иллатга қарши курашиш, унга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш йўлида қатъий ишлар олиб борилмоқда. Зеро, бугуннинг ўзида коррупцияга қарши кескин чоралар ишлаб чиқилмас экан, у демократик давлатнинг сиёсий ва ижтимоий институтларига салбий таъсир кўрсатади, мамлакат ­хавфсизлигига, умуман, жамиятга таҳдид солади.

Бўстонлиқда “ҳокимлик”да ишлаган фирибгар ушланди

Коррупцияга қаршимиз
Жамият
Тошкент вилояти Бўстонлик туманида “ҳокимлик”да ишлаганини айтб, танишини алдаган ва ундан олган пулини ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Тошкентда 6 минг долларга ОТМга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Жамият

2015 йилнинг 20 июль куни, Яккасарой тумани ҳудудида, муқаддам судланган Ҳусниддин Жуманазарович Тоҳиров таниши Ҳафиза Бўронованинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) ишончига кириб, унинг жиянини олий ўқув юртига киритиб қўйишини ваъда қилиб, ундан 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, шахсий мақсадларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар тарқатди.