топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Кийимда ранглар уйғунлиги

Блог им. feruzaxon
Кийим-кечакларни ўзаро мослаштириб кийишда уларнинг рангларини ҳам инобатга олиш зарур. Мақолада мукаммал образ яратиш учун оддий ранглар комбинацияларини келтириб ўтамиз.
Қизил
1
1
Қизил ва қора уйғунлиги ҳақиқий классика ҳисобланади. Шундай буюмлар танлангки, ранглар йирик ранг блокларидан иборат бўлсин. Масалан, қора рангли шим ва свитерни қизил пальто билан кийиш мумкин.
Оч ранглар (пастель)
2 copy
2
Оч тусли рангларни ўзаро уйғунлаштириш мумкин. Бутун дунёга таниқли Pantone институти 2016-йил ранглари деб эълон қилган рангларнинг иккаласи ҳам оч тусдадир, булар — пушти чақмоқтош ва оч лаванда.
Оқ
3 copy
3
Оқ қолган барча ранглар билан уйғунлаша олади. У кўк, қизил ва қора билан айниқса мос тушади. Casual (оддий кундалик) ёки ишбилармонларга хос образлар учун оқ рангни сарғиш-кулранг ёки жигарранг билан уйғунлаштириш мумкин.
Деним
4 copy (1)
4
Жинси кийимларни ўзаро уйғунлаштириб кийиш мумкин, бироқ бунда ягона қоидага риоя қилиш зарур: кийимлар туси бир хил бўлиб қолмасин. Масалан, очроқ рангли жинси кўйлакни тўқ рангли жинси шим билан мослаштириш мумкин.
Денгиз услуби
5 copy
5
Коко Шанель ўтган йилнинг 30-йилларида бошлаб берган тўқ кўк йўл-йўл чизиқ ҳозиргача энг замонавий принтлардан бири ҳисобланади. Денгиз мавзусига хос ранглар сирасига кўк, оқ, қора ва қизил киради. Қиёфангизга нафислик бағишлаш учун эса, дизайнерлар тилла аксессуарлардан фойдаланишни тавсия этади.
Хантал ранги
7 copy
6
Хантал ранги жигарранг, шоколад ранги, ёғоч ранг, оч жигарранг, сариқ билан ғоят мос тушади. Классик образ яратиш учун, уни оқ ва қора билан ҳам уйғунлаштириш мумкин. Хантал рангини пушти билан мужассамлаштирганда эса нафис ва латиф образ юзага келади.
 
манба

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.