топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Кибру хаво (мутакаббирлик)

номли блог Maqsud07
Кибру хаво (мутакаббирлик)
 
Шахслар уртасидаги бирдамлик ва мухаббатни йук килиб, урнига тафрика ва адоват уйготадиган разилатлардан бири-кибру хаво (мутакаббирлик)дир.
Кибрлик киши уз айби, нуксонларидан куз юмади, узига ортикча бахо бериб манмансирайди. Манманлик килаётган киши узганинг насихатини ёктирмайди. Карабсизки, у киши на олимлар илмидан, на фозил кишилар фазиларларидан узига фойда олади ва жахолату залолат боткогига ботиб кетади.
Кибр ва манманлик бир-бирига якин ва ухшаш салбий сифатлардандир. Узини юкори олган одам кибр ахлидан булади.
Кибрнинг бир нечта сабаблари бордир:
1. Илм.
Илмим барчадан ортик деган маънода узини баланд тутиб, узгаларга назар писанд килмай куйиш.
2. Амал.
Кибра берилган одамлар факат уларни зиёрат килиш, уларни хожатларини чикариш уларни улуглашларини даъво килиш.
3. Хасаб ва насаб ила кибирланиш.
Уларнинг наздида, бошка одамлар худи уларнинг кули ёки хизматкорларидек булади.
4. Жамол ила кибрланиш.
Бу нарса одатда аёллар уртасида купрок учрайди.
5. Мол билан кибрланиш.
Уларнинг кибрлари гап-сузлари, хатти-харакатлари ва имо-ишораларидан билиниб туради.
6. Куч-кувват билан кибирланиш.
Бунда моддий ва маънавий куч имконият ва бошкалар кузда тутилган
7. Уз тарафдорлари билан кибрланиш.
Бунда киши уз карамогидагилар, шогирдлар, хизматчилар, кариндош, ака-ука, уруг-оймоклари, фарзандлари билан кибирланади.
 Кирбга берилишлик диний ва дунёвий карашларда коралангандир ва унинг заралари куйдагича:
1. Кибр Аллох таолонинг газабига олиб борувчи йулдир.
2. Кибр нафснинг пасткашлиги ва юзтубан кетганлиги аломатидир.
3. Кибр Аллох таолодан ва одамлардан узок булишга сабабдир.
4. Кибр дузах азобига дучор килади.
5. Кибр халокатга етакловчи ва умрнинг баракасини кетказувчи омилдир.
6. Кибр уз эгасини Аллох таолонинг тоатидан узоклаштиради.
7. Кибр уз эгасини Аллох таолонинг рахматидан кувади.
Кибр халокатга олиб борувчи дардлардан булиб, инсоннинг ундан холий булиши кийин. Кибрнинг йук килиш фарзи айндир. Кибр уз-узидан йук булмайди, балки уни турли дармонларни ишлатиб кунт ва бардавомлик ила даволаш лозим.
 
 
 
                “Юсуфчек” масжиди
             имом  хатиб                                   Иномжон Ураимов.
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.