топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими

Kamolot YIH
Жамият
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Ёшлар ижод саройида Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Танловни ташкил этишдан мақсад– Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳияти, жойлардаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш, медиамаҳсулотларнинг кенг тарқалган тури – видеороликлар ёрдамида мамлакатнинг туризм салоҳияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, ёшларда ватанпарварлик, бунёдкорлик ва янгиланишларга нисбатан фахр туйғуларини шакллантириш, юрт тарихига қизиқиш ва ҳурмат уйғотиш, ёш авлодни миллий урф-одат, қадриятларни асраб-авайлашга ўргатишдан иборат.
Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ўтказилмоқда.
Танлов ташкилотчилари – “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектуризм” Миллий компанияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Фанлар академияси, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази.
Танловга “Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”, “Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”, “Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик”, “Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича 500 га яқин ижодий ишлар қабул қилинди (2014 йилда 300 га яқин ижодий ишлар келиб тушган). Алоҳида қайд жтиш керакки, Навоий вилоятидан Хуршид Сафаров томонидан тайёрланган Жонбулоқ қадимий ёдгорлиги ҳақидаги ролик олимлар учун ҳақиқий янгилик бўлди.
Танлов ҳайъати томонидан сараланган ижодий ишлар videotanlov.uz сайтига жойлаштирилган бўлиб, Ҳафталик давомида интернет фойдаланувчилари ўртасида овозга қўйилади.
Танлов совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланади.
Тақдирлаш маросими доирасида миллий ўйинлар, либослар ва мусиқа фестивали ташкил этилади. Танлов совриндорларини тақдирлаш маросими ёш эстрада хонандалари ва бадиий жамоаларнинг концерт дастури билан якунланади.
 
Тадбир “Ёшлар ҳафталиги”нинг интернетдаги расмий саҳифаси – www.youthweek.uzсайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.