топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи

Kamolot YIH
Жамият
Жорий йилнинг 16-21 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” бўлиб ўтади.
Ҳафталик доирасида юртимиздаги олий таълим муассасалари жамоалари ўртасидаги “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилади.
Мазкур кўрик-танлов “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 31 мартдаги 40-сонли мажлиси баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда.
Ташкилотчилар – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, “Ўзбектеатр” ижодий бирлашмаси.
Танловдан кўзланган мақсад – ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, талабалар ҳаётида учраб турадиган муаммолар, камчилик ва нуқсонларни юмористик ва сатирик жанрлар орқали кўрсатиб беришдан иборат.
Танловнинг ҳудудий босқичларида республикамиздаги барча олий таълим муассасаларининг талаба-ёшларидан иборат жамоалар фаол иштирок этишди.
Танловнинг финал босқичига йўлланма олган Самарқанд давлат университетининг “Илҳом”, Нукус давлат педагогика институтининг “Турон”, Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг “Оғалар”, Тошкент автомобиль йўллар институтининг “Осмондаги болалар”, Ўзбекистон Миллий университетининг “Шоввозлар” ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Дув-дув гап” жамоалари жорий йилнинг 19 ноябрь куни “Туркистон” саройида беллашадилар.
Кўрик-танловнинг финал босқичи совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилади.
 
Фестиваль жараёнлари “Ёшлар ҳафталиги”нинг интернетдаги расмий саҳифаси – www.youthweek.uzсайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.