топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Талабалар театр студиялари фестивали

Kamolot YIH
Жамият
Жорий йилнинг 16-21 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” бўлиб ўтади.
Ҳафталик доирасида юртимиздаги олий таълим муассасаларининг театр студиялари томонидан тақдим этилган ранг-баранг саҳна кўринишлари ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган талабалар театр студиялари фестивали ўтказилади.
Мазкур фестиваль “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 31 мартдаги 40-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда.
Ташкилотчилар – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий бирлашмаси, “Камолот” ЁИҲ.
Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг театр санъатига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида талабалар театр студиялари фаолияти йўлга қўйилган. Айни вақтда республикамиздаги 19 та олий таълим муассасасида талабаларнинг театр студиялари ташкил этилиб, уларнинг фаолияти доимий қўллаб-қувватланмоқда.
Мазкур фестивалда Қорақалпоқ давлат университети, Қарши давлат университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг театр жамоалари миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара асарлари асосида саҳналаштирилган спектаклларни намойиш этадилар.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ташкил этиладиган спектакл намойишларига, энг асосийси, ёш томошабинларнинг ўзлари баҳо берадилар.
Фестивалда ғолибликни қўлга киритган жамоа томонидан саҳналаштирилган асар Ўзбек миллий академик драма театрида намойиш этилади.
Фестиваль совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилади.
 
Фестиваль жараёнлари “Ёшлар ҳафталиги”нинг интернетдаги расмий саҳифаси – www.youthweek.uzсайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.