топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Самарканд давлат тиббиёт институти Соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йиллиги байрам тадбирлари

Kamolot YIH
Жамият
СамДТИ Соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йиллиги байрам тадбирлари
 
 
Юртимизнинг барча жойида бўлгани каби буюк саркарда ва давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йиллиги юбилейи Самарқанд давлат тиббиёт институтида ҳам кенг нишонланди.
Байрам тадбирлари 6-9 апрел кунлари вилоятимиз миқёсида ўтказилган «Биз буюк юрт фарзандларимиз» шиори остида ўтказилган фестивалнинг Амир Темур таваллуди кунларига тўғри келганлиги муносабати билан ташкил этилган «Темур тузуклари» билимдони акциясида институтимиз талаба-ёшлари фаол иштирок этиши билан бошланди. Институт барча кафедраларида жорий ийл 7-апрел куни ўтказилган «Маънавият соати» дарслари Амир Темур таваллудига бағишланди ва унда кўргазмали ва презентация воситалари орқали Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни, умуминсоний цивилизацияга қўшган ҳиссаси кенг ёритилиб берилди
Институт жамоаси 9-апрел куни Самарқанд шаҳридаги Гўри Амир мақбараси ва Амир Темур ҳайкали пойида ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этди.
 
11-апрел куни институт кичик Мажлислар залида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги юбилейи муносабати билан «Етти иқлим султони» номли тадбир ўтказилди. Тадбирда институтнинг иқтидорли талаба-ёшлари ижросида саҳна кўринишлари намойиш этилди.
 
 

 
«Етти иқлим султони» номли иқтидорли талаба-ёшлари ижросида саҳна кўринишлари
 

 

 
Институт талабалари ва ўқитувчилари «Етти иқлим султони» тадбирида
 

 
Иқтидорли талабалар «Етти иқлим султони» тадбирининг фаол иштироқчилари
 

 
Кафедраларда Амир Темур таваллудига бағишлаб ўтказилган «Маънавият соати» дарси
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.