топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Komillikka undovchi bahslar

Kamolot YIH
Жамият
Комилликка ундовчи баҳслар
    Тошкент давлат юридик университетида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида “Мунозара” турнирининг ички якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда “Legist” ва “Fan” жамоалари ўзаро баҳслашди. 

Мамлакатимизда навқирон авлоднинг ўқиб-изланиши, ўзи истаган касб эгаси бўлиши, эркин ижод қилиши, муҳими, катта ҳаётга дадил кириб бориши учун кенг имкониятлар яратилган. 

Бу имкониятлар ва шарт-шароитлардан оқилона фойдаланаётган ёшлар мазкур билимлар баҳсида ҳам ўз истеъдодини намойиш этди. 

Университетнинг қирқ бир жамоаси орасидан сараланган ёш ҳуқуқшунослар нафақат ўз соҳаси, балки бугунги глобаллашув жараёнлари, электрон жамланмалар ёхуд китобларнинг ўзига хос хусусиятлари, замонавий технологиялар ривожининг инсонларга таъсири каби мавзуларда мунозарага киришди. 

Ушбу баҳс талабаларда нотиқлик маҳорати, маълумот қабул қилиш маданияти, аниқ далилларга таяниб хулоса чиқариш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилди. Жараёндаги миллий ва умуминсоний қадриятларга уйғун фикрлар ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъаналаримиз ва бой тарихимизга эҳтиром руҳида тарбиялаши билан аҳамиятлидир. 

– Мунтазам ўтказиладиган мунозараларга ҳар гал алоҳида эътибор ва масъулият билан тайёргарлик кўрамиз, – дейди университет талабаси Сарвар Баҳодиров. – Сўнгги босқич биз учун ҳақиқий синов бўлиши шубҳасиз. Унда кучли билим ва салоҳиятга эга тенгдошларимиз иштирок этмоқда. Улар билан бўладиган билимлар беллашуви тинимсиз изланиш, ўз устимизда ишлашни талаб этди. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.