топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Кўксарой

"Бобурнома" да географик жой номлари
Илм-фан

КЎКСАРОЙ – Темурийлар салтанатининг Самарқанддаги саройи. 1370 й. куз пайтида улкан қурилтойда Самарқанд атрофини мустаҳкам девор билан ўраш ва Арки аъло қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Амир Темур томонидан 1371 й. қуриб битказилган. Тўрт қаватли гумбазли бино бўлган. Асосан ҳаворанг ишлатилгани учун Кўксарой деб ном олган. Кўкарой ичида резиденция, қабулхона, кутубхона,  зарбхона, қамоқхона каби иморатлар ҳам бўлган. Чет эллик элчилар учун махсус меҳмонхона ҳам бўлган. Кўксаройда кўктошдан тарашланган тахт ҳам бўлган. Амир Темур авлодидан кимки тахтга даъвогар бўлиб зафар қозонса ҳам, мағлуб бўлиб боши кесилса ҳам Кўксаройга чиқарилган. Бобур бу ҳақда “ҳатто кинояти бўлуб эрдиким, фалон подшоҳзодани Кўксаройга чиқардилар… ” деб зикр этган (“Б.”, 37а) ва олий иморат деб таъриф келтирган.


Б.Й.   

1 изоҳ

avatar
Afsus, saqlanib qolinmagan.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.