топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+50.98
avatar

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi

Батафсил

Жиззахда компетенциявий ёндашувга асосланган тажриба-синов бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан
 
Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти иш режасига асосан 2016 йил 25 феврал куни Жиззах тумани ХТМФМТТЭ бўлимига қарашли 5-сонли умумтаълим мактабида умумтаълим фанлари бўйича ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари лойиҳалари

“Кексаларни эъзозлаш” йилига бағишлаб “Бахорой сайли” бўлиб ўтди.

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан
    Жиззах вилояти Жиззах тумани халқ таълими муассасалар фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 13 сон “Дилноза” номли мактабгача таълим муассасасида 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш” йилига бағишлаб “Бахорой сайли”  бўлиб ўтди.”Бахорой сайли” Низом асосида  қўйидаги  тадбирлар орқали ташкил этилди. «Кичкинтой   кубоги» спорт феставали (катта ва тайёрлов гурухлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. “Бахор” мавзусида асфальтга расм чизиш “Тарбияланувчилар томонидан ишланган расмлар расмлар ва қўл ишлари бўйича кўргазма “МТМ лар ўртасида бадиий чиқишлар” Барча  тадбирлар  бир  вақтнинг  ўзида  соат 10 00 да бошланди. Тумандаги мактабгача таълим  муассасасида  ўтказилган тадбирда тумандаги мехнат фахрийлари ва кексалар иштирок этишди. Уларга   эсдалик совғалар  билан топширилди.
 
 

“Yaxshi muallim-sifatli ta’lim”

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан
2015–yilning 24–aprel kuni Jizzax tumanidagi 5–sonli umumiy ta’lim maktabida Jizzax tumani xalq ta'limi muassasalarini faoliyatini metodik ta'minlash va tashkil etish bo'limi tomonidan maktab uslub birlashma rahbarlari va faol o’qituvchilariga
“Yaxshi muallim-sifatli ta’lim”
tavsiyasi asosida zamonaviy axborot-kommunikasiya texnologiyalaridan foydalangan holda ochiq darslar va turli sahna ko'rinishlari tashkil etildi.
Ustoz-shogirt guldastasi.Ochiq dars.
Seminar-tireningni ochib berish uchun tuman xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish bo’limi mudir o'rinbosari O.Nazarovga so'z berildi. U o'z so'zida “Yaxshi muallim-sifatli ta’lim” tavsiyasining maqsad va vazifalari to’g’risida fan o’qituvchilariga ma’lumot va tavsiyalar berib o'tdi.
Shundan so'ng tadbirning ochiq darslar qismiga navbat berildi.

InformatikaGURUHLAR.
Seminar-tirening yakunida tumandagi maktablar uslub birlashma rahbarlarilari bilan suhbat o'tkazilib “Yaxshi muallim-sifatli ta’lim” tavsiyasi bo'yicha o'zlarini qiziqtirgan savollarga tuman xalq ta'limi muassasalarini faoliyatini metodik ta'minlash va tashkil etish bo'limi o'quv-tarbiya jarayonini metodik ta'minlash kichik guruhi uslubchilari tomonidan to'liq javoblar olishdi.

Оила махалла-таълим муассасаси

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан

2014 10-июл куни Жиззах тумани ХТМФМТ ва ТЭБ хузуридаги “Оила махалла-таълим муассасаси” хамкорлиги худудий жамоат кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги ишлаб чиқариш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг маънавий-ахлоқий таърбия бўлими бошлиғи Ж.Камоловнинг “Баркамол авлодни тарбиялашда оила махалла ва таълим муассасалари хамкорлиги механизими” услубий қўлланмасини тақдимоти ўтказилди. Йиғилишда Жиззах тумани ХТМФМТ ва ТЭБ хузуридаги “Оила махалла-таълим муассасаси” хамкорлиги худудий жамоат кенгашининг раиси Д.Носиров жамоат кенгашининг 2014 йил 6 ойи давомида қилинган ишлари хақида хисобот берди. Жамотчилик кенгашининг аъзолари томонидан қилинган ишлар бўйича ахборатлари тингланди. Туман махалла жамғармаси фонди рахбари Ў.Ўразбоев, туман хотин қизлари қумитаси раиси И.Мелиева, жамот кенгаши азоси туман ИИБ ВЕУН ва ХПГ катта инспектори А.Алишаев, туман имом хатиби Э.Холбўтаевлар жамотчилик кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ўз фикр мулохазаларини билдирдилар. 2014 йилнинг иккинчи йарим йиллигида жамотчилик кенгашининг ишида туб бурилиш ясалиши хар бир кенгаш аъзоларининг мухим вазифаларига айланмоғи зарурдир.


Бўлиб ўтган йиғилишдан лавхалар:


 


Халқ таълими вазирлигининг маънавий-ахлоқий таърбия бўлими бошлиғи Ж.Камолов


 



 


Жиззах тумани ХТМФМТ ва ТЭБ хузуридаги “Оила махалла-таълим муассасаси” хамкорлиги худудий жамоат кенгашининг раиси Д.Носиров


 


 


Йиғилиш қатнашчилар


 



 


Мақола муаллифи:


Жиззах туман ХТМФМТТЭБ


АКТ мутахассиси О.Назаров

"Labaratoriya maktabi" EATR mualliflari bilan davra suhbati.

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан

Jizzax tumanidagi 4-sonli umumta'lim maktabida Labaratoriya raxbarlari va Elektron axborot ta'lim resurslari Mualliflari bilan uchrashuv bo'lib o'tdi. Bunda Jizzax viloyat halq ta'limi boshqarmasidan X.Qo'shmonov, Jizzax viloyat MOI dan Siddiqov.Q hamda Jizzax tuman XTMFMT va TEB dan Nazarov.O ishtirok etishdi. Davra suhbatida yaratilayotgan elektiron resurslarini takomillashtirish, hatolarsiz, yangi metodik uslublardan foydalanish hamda o'quvchilar uchun psixologik tasirini o'rganib chiqish bo'yicha dastur tuzib olindi.


 


"Электрон хукумат" мавзусида семенар.

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан
    Жиззах тумани ХТМФМТ ва ТЭ бўлимида 2014 йил 14 март куни "Электрон хукумат" мавзусида очиқ семенар ташкел этилди. Семенарда Жиззах вилоят Халқ Таълими Бошқармаси АКТ бўйича мутахассиси Хайрулла Қушмонов, Жиззах вилоят «Ахборотлаштириш ва компютерлаштилиш» ДЎК нинг Ахборот хавсизлиги  бўйича мутахассисси Толибжон Эргашев ва Жиззах туман АКТ буйича мутахассиси Омонжон Назаровлар сўзга чиқишди. Сменардан кўзланган асосий мақсад туман халқ таълими бўлимлари ва  умумтаълим мактабларида ортиқча қоғоз сарфи ва йул харажатларини камайтириш. Ахборотни тезлиги ва сфатлилигини таминлаш усулларини амалий тарзда қатнашчиларга курсатиб бериш ва ташкел этиш бўлди. Сменарда 160 га яқин ўқитувчилар ва талим тизимида фаолят курсатувчи ходимлар фаол қатнашдилар.
     Жиззах туман ХТМФМТ ва ТЭБ АКТ мутахассиси О.Назаров.
 

"Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари" курик танлови.

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан


 Навоий вилоятида, кўрик-танловнинг тақдирлаш қисми.


 


Жиззах туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимининг 2013 йил 25-ноябрдаги №79- сонли буйруги асосан 2013 йилнинг 4-5 декабр кунлари Жиззах туманидаги №4-сонли умумтаълим мактабида «Энг яхши  электрон ахборот  таълим ресурслари» кўрик танлови туман боскичи ўтказилган эди. Кўрик танлов натижаларига кўра, ўкитувчилар ўртасида: Жиззах туманидаги №4-сонли умумтаълим мактабининг “Информатика” фани ўкитувчиси Э.Анваров ва ўкувчилар ўртасида: Жиззах туманидаги №31-сонли мактаб 9-синф ўкувиси Ш.Назаров голиб деб топилган эди.Бунга кўра улар Вилоят боскичида хам ўзларининг намунавий ишлари билан иштрок этиб биринчиликни кўлга киритишди ва 16-18 декабр кунлари Навоий вилоятида бўлиб ўтган Респўблика боскичида иштирок этиб фахирли уринларни эгаллаб сертефикат ва совгалар билан такдирландилар. 

Жиззах тумани мактаблари уртасида "Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари" танлови

Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi
Илм-фан

Жиззах туман халк таълими муассасалрини фаолятини методик таминлаш ва ташкел этиш булмига карашли мактабларда укувчилар ва укитувчилар уртасида «Энг яхши электрон ахборот-таълим ресурслари» курик танлови булиб утди. Танловда барча Жиззах тумани мактаблари укувчилари ва укитувчилари фаол иштирок этишиб уз дастурларини ва намунавий ишларини йигилганларга намойиш этишди. Танлов сунгида голиб укитувчи аникланиб, бунга кура Жиззах туманидаги 4-сонли умумтъалим мактаби Информатика укитувчиси Э.Анваров голиб деб топилди ва вилоят боскичига йулланма берилди.