топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

”Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва амалиёти” фанидан республика фан олимпиадаси

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан
  
   Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг       2018 йил 7 апрелдаги  “2018 йилда олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида”ги   301-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва амалиёти” фанидан республика фан олимпиадасининг  II босқичини бўлиб ўтди.
  Ушбу танловлар Республикамизнинг турли нукталаридан келган талабаларни янада бир-бирлари билан яқинрок танишишларига, дўстлар орттиришларига, спортдан ташқари қизиқишларини очиб беришларига имкон берди.
  Ҳакамлар Ҳайъати томонидан талабалар 4 та тур натижаси асосида эгаллаган билимларига мувофик холис, адолатли баҳоландилар.
  Фан олимпиадаларининг  II босқичи натижалари
  1.1   “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва амалиёти” фанидан бўлиб ўтган фан олимпиадасида II босқич натижалари бўйича Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Кўпкураш спорт турлари  факультети (Енгил атлетика) йўналиши 3 босқич талабаси Давронова Идигул Абдухамид қизи 340 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
 1.2. “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва амалиёти” фанидан бўлиб ўтган фан олимпиадасида II босқич натижалари бўйича Самарқанд давлат университетининг Жисмоний маданият факультетининг  4 босқич талабаси Қурбонова Илмира Алишер қизи 323 балл билан иккинчи ўринни эгаллади.
 1.3  “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва амалиёти” фанидан бўлиб ўтган фан олимпиадасида II босқич натижалари бўйича Наманган давлат университетининг Жисмоний маданият факультети 3 босқич талабаси Исмоилов Ғанишер Туробжон ўғли 315 балл билан учинчи ўринни эгаллади.
  1.4   “Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва амалиёти” фанидан бўлиб ўтган фан олимпиадасида II босқичда  фаол қатнашган иқтидорли  талаба-ларга  фахрий ёрлиқлар топширилди.


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.