топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Ўзбекистон-ягона Ватан”

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан
  
  2018 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ахборот ресурс марказининг ўқув залида 1 курс талабалари билан биргарликда  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган  “Ўзбекистон-ягона  Ватан”  мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди.
   Ахборот дақиқасини ўқув зали кутубхоначиси М.Ахмедова олиб борди. У ўз сўзида Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллиги “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилаётгани ва эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келаётгани ҳақида гапириб ўтди. Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июнда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори  ва   мазкур қарор билан халқимизнинг мустақилликни нишонлангани ҳақида таъкидлаб ўтди.
    Тадбир сўнггида барча қатнашчиларни мустақиллик байрами билан табриклади.
 
 
Ахборот ресурс маркази бошлиғи                          М.Нигманова

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.