топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида Ёшлар кенгашининг қарори амалда

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Илм-фан

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Ёшлар кенгашининг 2017 йил 23 сентябрда 1 сонли йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш қарорига асосан таълим жараёнини сифат жиҳатдан яхшилаш, таълим олишнинг шаффофлигини таъминлаш, тамагирлик ва бошқа салбий таъсирларнинг олдини олиш, талаба-ёшларнинг қизиқишини ўрганиш мақсадида институт миқёсида социологик сўровлар ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ёшлар кенгаши қарорига асосан 2017 йил        28 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректорининг 492-У сонли буйруғи имзоланди.  Социологик сўровномадан тамагирлик ва бошқа салбий таъсирларнинг олдини олишга ва  талаба-ёшларнинг қизиқишини ўрганишга қаратилган саволлар жой олган. Социологик сўровнома натижалари таҳлил қилиниб, Институт кенгашида мухокама қилинади. Социологик сўровнома ўтказилиши 20 октябргача давом этади.  
 
 
Толаметова Д.А.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.