топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Уч авлод учрашуви”

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

   10 май 2018 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Ўзбек ва чет тиллари” кафедраси ўқитувчиси Насирова Барно Ташпулатовна 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Уч авлод учрашуви” деб номланган очиқ дарс ўтказди.

  Очиқ дарсда ҳозирги замоннинг тинч-тотувлиги осойишта ҳаётнинг энг олий неъмати эканлиги таъкидланди. Шунингдек, иккинчи жаҳон урушида қон кечган оталаримизнинг ҳам ягона мақсади – ана шу ҳаёт неъматини  бугунги авлод вакиллари қадрлаши ва авайлаб асрашидир.
Бу очиқ дарс бугунги кунда уч авлод вакилларини бир-бирига боғловчи кўприк вазифасини тўла тўкис бажара олди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетидаги очиқ дарс давомида  “Ватанимнинг мард ўғлонлари” сарлавҳали шеърни иштирокчилар ҳаяжон билан тингладилар.
 “Ўзбек ва чет тиллари” кафедраси ва талабалар иккинчи жаҳон уруши фахрийларига совғалар ҳадя этдилар.
“Уч авлод учрашуви” тадбирилари университетда давом этмоқда.
Маънавий маърифий ишлар бўйича проректор       Н.Н.Ғаффоров
 
 


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.