топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Китоблар бахш этган бахт" шиори остида китобхонлик тадбири

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

   2018 йил 28 май куни  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Яккакураш спорт турлари” факултетида «Китоблар бахш этган бахт» шиори остида китобхонлик тадбир бўлиб ўтди.
   Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратларининг “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи ” сўзлари билан факультет декани И.Б.Алиев тадбирни очиб берди.
Тадбир давомида халқимиз тилида ҳам китоб ўқиб билим ва муносиб таълим-тарбия олиш, илм-фан билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар, жумладан, “Китобсиз ақл – қанотсиз қуш”, “Бахт белгиси – билим”, “Билим – ақл чироғи”, “Гўзаллик – илму маърифатда”, “Илм бахт келтирар, билим тахт келтирар”, “Ҳунар – оқар булоқ, илм – ёнар чироқ”, “Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол” каби пурҳикмат нақллар тилга олинди..
  Энг муҳими, неча минг йиллардан буён сайқалланиб, не-не авлодларга йўлчи юлдуздек тўғри йўлни кўрсатиб келаётган ана шу халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмаслик. Айниқса, талаба ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни борлиги. Китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундаши тадбир давомида такидланди.

Дилоро Толаметова
 


 

2 изоҳ

avatar
shunaqa tadbirlar kup bulishi kerak
avatar
men ham kitob  uqishni yaxshi kuraman 
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.