топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш”

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Илм-фан
        
      2017 йил 4-9 октябрь кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг академик гуруҳларида “Интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш” га қаратилга тадбирлар бўлиб ўтди.
    Тадбирларда институтнинг “Ахборот технологиялари маркази” бошлиғи А.А.Толаметов ва ходимлари иштироки этишди.
     Бугунги кунда Интернет тармоқлари орқали “Ахборот хуружи”нинг инсоният ҳаётининг  геосиёсий, иқтисодий айниқса, маънавий-мафкуравий таҳдидлари ҳаётий мисоллар орқали ёритилди. Дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, унинг салбий ҳолатларини юзага келтириб чиқарувчи асосий омил сифатида “Ахборот хуруж”лари намоён бўлаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан талаб-ёшларга бўлаётган эътибор, ёшларни ҳар томонлама ўниб-ўсишилари учун яратилаётган кенг имкониятлар, бу борада ёшлар олдида турган мажбуриятлар, қолаверса, институтда яратилган шароитлар ва ундан оқилона фойдаланиш ишларини кенг ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди
 
Тадбирлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича  жавоб олишди.  

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.