топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига байрам совғалари

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан

   Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Ўзбек ва чет тиллари” кафедраси ўқитувчиси Насирова Барно Ташпулатовна бошчилигида талабалар гуруҳи Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Жучков Василий Михайлович ва Кудинов Николай Ивановичнинг хонадонларига  ташриф буюриб  9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олдилар.  

Нуроний отахонлар талаба ёшларга бугунги тинчлик-тотувликнинг қадри ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Бу файзли хонадонлар чинакам байрамона тус олган. Қаҳрамон жангчи, ватанпарвар отахонларни муборакбод этиб келаётганларнинг қадамлари узилмайди.
 
Маънавий маърифий ишлар бўйича проректор       Н.Н.Ғаффоров


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.