топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Йил аёли” миллий танловнинг Тошкент вилояти босқичи

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан
2017 йилнинг 6 декабрь куни  Тошкент вилояти “Дурмон”  санъат саройида “Йил аёли” миллий танловнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танлов жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли аёлларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништиришда, илғор иш тажрибасини оммалаштиришда катта аҳамиятга эга.
Танлов босқичида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёлларнинг ишлари атрофлича таҳлил этилди.
Танловнинг вилоят  босқичида 12 аёл иштирок этди ва унда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти “Ўзбек ва чет тиллари” кафедраси доценти Ахмедова Ҳулкар Олимжоновна вилоят ғолиби деб эълон қилинди.
 
Танловнинг ғолиб ва совриндорларига диплом ва совғалар топширилди.  Санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокида концерт намойиш этилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.