топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Ёшлар олтин тўпи” кубоги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Илм-фан

12-13 ноябр кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан волейбол бўйича талаба-қизлар ўртасида “Ёшлар олтин тўпи” мусобақасининг Республика финал босқичи Наманган шаҳрида бўлиб ўтди.
Мусобақанинг саралаш босқичи Бухоро шаҳрида ўтказилган эди.  Унда  мусобақанинг ҳудудий босқичларидан мувафақиятли ўтган Навоий, Хоразм, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг вакиллари ғолиблик учун бўлган бахсда Наманган давлат университети ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти жамоалари финалга йўлланмани қўлга киритган.
Наманган давлат университетининг “Ёшлик” ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг “Юлдузлар” жамоалари мусобақанинг ғолиблиги учун ўзаро бахс олиб боришди. Юқори даражада бўлган ўйининг биринчи партиясида  23-25, иккинчи ва учинчи партияларида эса 18-25 хисобида устун келган  “Юлдузлар” жамоаси рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
 
Шунингдек турли номинациялар бўйича “Юлдузлар” жамоасининг ўйинчилари ғолиб деб топилди. 15-107 гуруҳ талабаси Абдулхаева Зулфияхон Ахмадовна“Энг фаол ўйинчи” деб топилган бўлса, 14-102 гуруҳ талабаси  Холмуродова Холидаҳон Юлдашалиевна “Ёшлар олтин тўпи” мусобақасининг “Энг яхши ўйинчи”си деб топилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.