топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Эртанги кун бизники марра бизники”

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети
Илм-фан
        
   Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ёшлар Кенгаши томонидан 17 ноябрь – Халқаро талабалар кунига бағишлаб, Чирчиқ горнизон офицерлар уйида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови ўтказилди.  
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — иқтидорли талабалар қобилиятларини намойиш этишга имконият яратиш, шунингдек “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг Республика босқичида муваффақиятли иштирок этиши учун ЎзДЖТИ терма жамоасини саралаб олиш.
 
“Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Гимнастика ва спорт психологияси факультетининг “Олимп”, Спорт ўйинлари факультетининг“ДАДО”, Яккакураш спорт турлари факультетининг “Ноёб болалар”, Кўпкураш спорт турлари факультетининг“Оскар”, Футбол факультетининг “Зарба жамоалари” 3 та шарт бўйича ўзаро беллашишди.
 Кўрик-танловда жамоалар 1-шарт “Таништирув”, 2-шарт институт ва талабалар ҳаётидан олинган муаммо ва масалаларни қизиқарли ҳангомалар ва театрлашган сатирик лавҳалар, хазил-мутойибалар орқали олиб чиқишдан иборат бўлди.
 
Кўрик-танловда Яккакураш спорт турлари факультетининг “Ноёб болалар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.