топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид”

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Илм-фан

    Жорий йилнинг 16 декабр куни Ўзбекичтон давлат жисмоний тарбия институтида Чирчиқ шаҳар ИИБ бошқармаси ҳамкорлигида “Тадбир ўтказилди” Тадбир талаба-ёшларга диний экстремизм ва терроризм, “оммавий маданият”, миссионерлик ҳамда маънавий таҳдидлар каби салбий иллатлар ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот бериш, уларнинг бу борадаги билимларини ошириш ҳамда талабалар тафаккурида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этилди. “Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади. Чирчиқ шаҳар ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходими, майор Ш.А.Холтўраев томонидан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши, турли ваъдаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, диний бағрикенглик ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисида Республикамизда олиб борилаётган ишлар ва қабул қилинган хужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди. Бугун дунёда кечаётган таҳликали жараёнларнинг иштирокчилари ёшлар бўлиб қолаётганлигини афсус билан қайд этилиб, мазкур ҳолатларга қарши курашиш борасида талаба-ёшларга слайдли чиқишлар орқали батафсил маълумот берилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.