топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Замонавий касалликка шифо излаб

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
 “Google Play” ва “App Store”да яқиндагина пайдо бўлган  Pokemon Go ўйини юклаб олишлар сони бўйича барча ўйинларни ортда қолдирмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугунги кун одамлари орасида “action” яъни ҳаракатли (жангари саҳналар, муштлашувлар ва ҳакозо) ўйинларга талаб юқори. Шу сабабли “Pokemon Go”нинг ҳам ишқибозлари кўпаймоқда. Хавотирли томони шундаки, унда интерфаоллик мавжуд, бу эса ўйинга бўлган қизиқишларни ошириб, ўзига соат сайин боғлаб олаверади. Шу кунга қадар “Google Play” орқали белгиланган ҳудудлар, яъни АҚШ, Янги Зелландия, Австралия, Германия, Буюк Британия, Бельгия ва шу каби 16 давлатларда яшовчи 10 миллион кишининг мазкур ўйинини юклаб олиши ортидан ўйин лойиҳаси муаллифлари кўп даромад кўраётганига қарамай, норасмий равишларда бошқа давлатларни, унда яшаётган минглаб ўғил-қизларни ўзига маҳлиё қилмоқда.
 
Ўйин муҳлислари ўйинга муккасидан кетиб, кунига бир неча соат вақтлари кичкина маҳлуқчаларни овлаш билан ўтмоқда. Бу ҳолат  уларни  “Покемономания” хасталигига чалинишга олиб келмоқда.  Битта ўйин бўлса бўлибдида шунга шунчами дейишингиз табиий. Аммо “Pokemon Go” ўйинини ўйнлиш вақтида кўплаб жиноялар содир бўлмоқда. Ўйин фақатгина компиютер қаршисида эмас, балки кўчаларни кезган ҳолда ўйналади. Натижада фойдаланувчи вертуал олам мухитидан чиқиб улгурмай ҳақиқий ҳаётда яшашни давом этади.  Бу эса сиз-у биз эшитмаган воқеаларни содир бўлишига олиб қелмоқда. Масалан, америкалик полиция ходимларининг иш вақтида “Pokemon Go”ни ўйнаб, кузатувдан чалғиши оқибатида катта-кичик жиноятлар содир этилган. Атрофига қарамай қўлидаги смартфонига тикилиб кетаётган хомиладор аёлнинг йўл транспорт ҳодисасига учраши, 15 ёшли болани айни шу ўйинни ўйнаш вақтида бееътиборлиги сабабли машина ғилдираклари тагида қолиши, Шотландиялик ота-она 10 ёшли боласини телефонидан бу ўйинни ўчириб ташлагани учун уйдан кетиб қолиши ва шу каби кўплаб ҳолатлар юз беришига олиб келмоқда. Бундан ташқари Японияда август ойининг ўзида айни шу ўйинни ўйнаш оқибатида 80га яқин “бахтсиз ходисалар” содир этилганлиги қайд этилган. Сентябрь ойида ҳам бундай ҳолатлар камаймаётганлиги “Покемономания” ҳасталигига чалинганларга сабоқ бўлмаяпти.
 
Покемон овчилари руҳиятида тобелик, ваҳшийлик, бепарволик каби ҳислатлар томир отиб бораверади. Бундан ташқари, ушбу уйин реал борлиқни вертуал олам билан қориштириб юборганлиги оқибатида инсонни атроф-муҳитдан узилиб қолишига сабаб бўлмоқда – тил ва адабиёт ўқитувчиси ҳамда психолош Гавҳар Нишонова. – Болалардаги жизакилик, ота- онага ҳурматсизлик ҳолатлари кузатилиши мумкин. Шу сабабли, ўйинни ўйнаш ўрнига болаларга китоб ўқиб бериш, спорт билан шуғиллантириш, сайр қилдириш тавсия этилмоқда. Ахир ўз ҳаётини ҳавфга қўйиб, ўйинда ғолиб чиқишдан қандй манфаат бор? Улар наҳотки покемонларни эмас, ўз-ўзларини ўтга ураётганини билмасалар? Замонавий тиббиёт ҳам дам олишнинг бошқа усулларини тавсия этмоқда. Маданий ҳордиқ, жисмоний машқлар билан шуғилланиш, долзарм муаммолар кўтарилган филмлар томоша қилиш ўйин ўйнаб мия фаолиятини чарчатгандан кўра фойдалироқлиги таъкидланмоқда. Бахтга қарши мамлакатимизда бу ҳасталикка чалинганларни ҳозирча учратмаябмиз.
 
Юқоридаги хавфларни аниқлаган ва мамлакат келажаги ҳақида қайғурадиган аксарият давлатларда ўйинни тақиқлашга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, Саудия Арабистон ва Эронда покемон ови ўйини хавфли ҳамда мантиқсис эканлиги билан изоҳлашмоқда. Шунингдек, Инданезия давлатида  покемон тутиш билан шуғилланган мансабдор шаҳсларлар ишдан ҳайдалиши, Австралия ва Португалияда транспорт машинасини бошқараётганда мазкур ўйинни ўйнаш тақиқланган. Юқоридаги давлатларда келажакни олдиндан кўриш қобиляти бўлиши мумкин, чунки жамият ҳаётига таъсир кўрсатадиган иллатни олдини олишга ҳаракат қилинмоқда. Муаммонинг долзарб ҳамда глобаллашувига қарши чиқишмоқда. Ва айни шу чекловлар туфайли сентьябр ойида ўйин ўйналиш сурати сустлашган. Хусусан, “Bloomberg” нашрининг ҳабар беришича “Pokemon Go” ўйини билан ўтган ойларда 45 миллион фойдаланувчи фойдаланган бўлса, айни кунларда бу кўрсатгич 30 миллионни кўрсатмоқда экан. Бу албатта, нисбий кўрсатгич! Масаланинг моҳиятига жиддий назар билан қарамаётган давлатлар жамоат жойларида мониторга тикилиб ўтирган, ўз ҳаёлот оламига ўралашиб қолиб қаерда юраётганини унутган, фикри ҳаёли покемонларни овлаш билан ўтаётган фойдаланувчиларни жамият ҳаётига жиддий зарар келтириши мумкинлиги ҳақида озгина ўйлаб кўрсалар бўлармиди?!
 
Зуҳра ЯРАШЕВА
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.