топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+593.91
avatar

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti

Батафсил

Болам ўқиётган китоблар... ёки улардаги айрим камчиликлар хусусида

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
“Китоб сенга лаганбардорлик қилмайдиган ўртоқ, сени алдамайдиган дўст, малол келмайдиган йўлдош, таҳқирламайдиган насиҳатгўйдир” деган экан донишмадлардан бири. Инсон маънавияти, у тарбияланган муҳит, ота-онанинг ахлоқий фазилатлари, телевидение, кино, театр, шу билан бирга ўқиган китоблари билан ҳам белгиланади. Болаликда қанча китоб

Журналистика таълими: халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида белгиланган вазифалар изчил амалга ошириб келинмоқда.
Бугунги кунда

Нодавлат матбуот нашрларида журналистик маҳорат масалалари

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
     Ўзбекистонда илгари оммавий ахборот воситалари ходимлари зиммасига ҳозиргидек шарафли ва маъсулиятли вазифа юкланмаган. Оммавий ахборот воситаларига ҳозиргидек эътибор ва рағбат кўрсатилмаган. Бугун ўзбек матбуоти, энг аввало, мустақил мамлакатимиз ва инсон манфаатларининг ҳимоячиси, давлат ва жамият ўртасида холис воситачи сифатида фаолият юритмоқда. Бу жараён ҳар бир журналистдан янада жасур ва фидоий, фаол ва ҳозиржавоб бўлишни, воқеалар қозонида қайнашни, ижтимоий маҳоратни узлуксиз ошириб боришни тақозо этади .

Соғлом авлод – юрт келажаги

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
     Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб республикада соғлом она – соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланган. Бугунги шиддатли ўзгаришлар даври келажак яратувчилари бўлган ёшлар тарбияси борасида янги-янги, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Шунинг учун ҳам истиқлол йилларида давлат дастурларига мувофиқ соғлиқни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш йўлида замонавий усулларни, илғор шаклларни яратиш мақсадида кўпгина ижобий тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели яратилганлиги, мазкур модель асосида “Соғлом она – соғлом бола” дастури умуммиллий ҳаракатга

Қариялар ва кексалар – жамиятимиз кўрки

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
     Жамият пайдо бўлибдики, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, кишиларнинг бир-бирига муносабати каби анъаналар асосий мавзу бўлиб келмоқда. Азалдан ижтимоий тараққиёт асосини инсон ва унинг фаолиятини ташкил этади.
     Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг инсонни улуғлаш, унинг манфаатларини таъминлаш барча ислоҳот ва ўзгаришларнинг асосий шарти ҳамда мезонига айланди.
     Жамиятнинг янгиланиши шароитида ёшлар маънавиятини юксалтиришда кекса авлоднинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда каттадир.

Таржимада маданиятлараро мулоқотнинг аҳамияти

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Ижтимоий ҳаёт тез суръатлар билан ривожланиб борар экан, у ижодкор олдига янгидан-янги муаммоларни, жумладан, ижтимоий-сиёсий ҳодисаларни бадиий акс эттириш вазифасини қўяди. Ижтимоий ҳаёт ва маданиятнинг бундай ўзаро алоқадорлиги, шубҳасиз, турли маданиятларнинг бир-бирини бойитиши учун имкон яратади. Бу борада бадиий таржиманинг улуши беқиёсдир.

Масофадан ўқитиш - тараққиётнинг узлуксиз жараёни сифатида

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Дунё тажрибасига кўра ёш авлодни тарбиялаш, ўқитиш, уларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук шахс қилиб шакллантиришда замонавий ахборот технологияларининг ўрни беқиёслиги ўз исботини топган. Жумладан, мамлакатимизда мустақиллик йилларида бу борада қатор ишлар амалга оширилди. Ҳозирда таълим жараёнига кенг кириб келаётган масофадан ўқитиш тизими ҳам алоҳида эътиборга молик. Ушбу услубнинг кўплаб қулайлик томонлари бор.
Ахборот технологияларини ривожланиши масофадан ўқитишни ташкил этишга янгича ёндашувни тақозо этади.

Ахборот маданиятини шакллантиришда медиатаълимнинг ўрни

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаши, ўз қобилият ва иқтидорини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу жараёнда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, уларни халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий оламини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар тарбиясига оммавий ахборот воситаларининг таъсири юқори эканлигини ҳеч ким инкор қилолмайди.

Интернетда медиатаълим устиворликларидан журналистика соҳасида фойдаланишнинг ўзига хосликлари

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Замонавий дунёни ахборот-коммуникацион воситаларсиз тасаввур этиш қийин. Сўнгги 20 йил ичида яшин тезлигида ахборот маконини эгаллаган интернет асосли ва асоcсиз ахборотни тарқатиш воситасига айланди. У ўзида газета, телевидение ва радионинг функцияларини жамлаб, инсониятнинг виртуал дунёсини яратди. Унга кирган ҳар қандай одам ўзи сезмаган ҳолда нафақат ОАВ, балки ижтимоий тармоқлар, турли сайтлар орқали ёғилаётган ахборот гирдобига тортила бошланди. Сўнгги йилларда пайдо бўлган фуқаролик журналистикаси тушунчаси ўз ичига ахборот тарқатиш борасидаги масъулиятнинг йўқолишига олиб келди.

Медиатаълим самарадорлиги

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
Медиатаълим муаммоcи кун тартибига, ривожланган мамлакатларга нисбатан, анча кеч қуйилмоқда. Шу сабабли бу тизим имкон даражасида тўғри яратилиши зарурки, йиллар ўтиб, бугунги кунда қилинган хатолар кўзга ташланиб қолмасин. Бу масалада Ўзбекистон ва хорижда маълум тажриба йиғилган.

Гиперматннинг интерактив хусусиятлари

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

Гипермедиада янгиликларни узатишнинг асосий кўрсаткичи гиперматн ҳисобланади. Гиперматн анъанавий матнни электрон шаклга ўтказиш ва гипермедиа тилига мослаш ёрдамида ҳосил бўлади. У экранда гиперкўрсаткич ёрдамида ҳаракатланади. Гиперкўрсаткич эса матндаги бошқа ҳужжаларга йўналиш кўрсатади.


Ўзбекистон давлат органлари сайтларининг фаолияти

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

2010 йил 12 ноябрдаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида тақдим этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” концепциясида Юртбошимиз демократлаштириш жараёнларида давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш тартибларини аниқ белгилаб бериши, аҳолининг, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар, авваламбор, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминлаши лозимлиги тўғрисида алоҳида сўз юритганлар.


Замонавий журналистикада электрон нашрларнинг ривожланиш босқичлари

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

Интернет журналистикасининг Ўзбекистондаги тараққиёти бевосита интернет тизимининг ўрни билан белгиланади. Зеро, тараққиётнинг бир кўриниши бўлган, аср янгилиги ҳисобланган интернетдаин соният учун энг муҳим омил мавжуд, бу эҳтиёж ахборотлаштирилган асримизда  ахборотни тезкорлик билан етказиш сифатида ифодаланади. Журналист оммага ахборот излаб, тўплаб ҳамда саралаб уни тақдим этиш вазифасини бажаради. Мазкур қобилиятни тўлиқ юзага чиқариш имконият иэса интернетда мавжуддир. Чунки газетада ҳам, радио вателевидениеда ҳам маълум ахборотни етказиш учун камида бир кун вақткерак бўлади, интернет журналистикасининг кучи эса сониялар ичида ахборот етказиш имконига эга бўлиши билан изоҳланади.



Навоий мероси – маънавиятимиз кўзгуси

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

     Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари  университетида миллий адабиётимизнинг тенгсиз намоёндаси, туркий тилнинг қудратини дунёга баралла кўрсата олган, шеърият султони бобомиз Мир Алишер Навоийнинг 573 йиллигига бағишланган “Навоий мероси – маънавиятимиз кўзгуси” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди.


 


     Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда филология фанлари номзоди, профессор Суюма Ғаниева “Навоий мероси маънавиятимиз гултожи”, филология фанлари номзоди Каромат Муллахўжаева “Алишер Навоий ижодида комил инсон ғояси” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этишди.



Тўй қўшиқларида метафорик тавсифнинг ифодаланиши

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Тўй қўшиқлари халқ бадиий ижоди ва маънавиятининг қадимий мероси сифатида ўзбек фольклорининг мислсиз дурдоналаридан саналади.


 


    Тўй қўшиқларининг яратилиши ва ижро этилиши муайян маҳаллий шароитларга мос бўлиб, унинг мазмунида ўзбек халқининг удумлари, урф-одатлари, маросимий анъаналари ҳам ўз ифодасини топади. Бунда халқона, енгил ҳазил-мутойибалар, келин-куёвга, қудаларга бўлган муносабат (енгил, беозор юмор, киноя, пичинглар), тўй удумлари билан боғлиқ анъанавий ифодалар, айниқса, келин-куёвни, қудаларни таърифлаш, мадҳ қилиш ўзаро уйғунлашиб кетганини кўрамиз. Бу поэтик тил, нутқ орқали амалга оширилади. Шу сабабли баъзи бир мазмуний қирраларнинг қўшиқларда зоҳир этилиш йўлларини, тил воситаларининг ишга солиниш қонуниятларини ўрганиш қўшиқлар тилининг семантикаси нуқтаи назаридан аҳамиятлидир.


 


    Тасвирий воситалар орасида энг кўп қўлланадиган ва оғзаки нутқда ҳам, бадиий нутқда жуда қадимдан ишлатилиб келинадиган тури метафорадир.     “Нарса ва ҳодисалар, уларни англатадиган тушунчалар ўртасидаги мувофиқлик ва алоқадорлик сўзларнинг нутқда бутунлай янги маъноларда қўлланишини келтириб чиқаради ва у мутлақо ижодкорнинг субъектив қарашларига ҳамда имкониятига боғлиқ равишда юзага келади. Бадиий услубда поэтик метафора фақатгина муҳим тасвирий восита бўлиб қолмасдан, балки бадиий тафаккур элементига, эстетик ҳодисага айланиб кетади”. Демак, метафора таъсирчанлик, бўёқдорлик, образлилик, ифодавийлик ва аниқлик каби муҳим сифатларни таъминлаш  воситаси ҳисобланади.


Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришда жамоатчилик назорати

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Маълумки, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг умрини ўтаб бўлган мустабид, маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, “ўзбек модели” деб ном олган ўз тараққиёт йўлини танлаб олди. Истиқлол туфайли  фуқароларимизнинг дунёқараши ва тафаккури,  ҳуқуқий онги ва маданиятида  тубдан ўзгаришлар юз берди. Айниқса, дунё бўйлаб юз бераётган  глобал характердаги  демократик жараёнларнинг  шиддати жамият ва давлат муносабатлари масаласи бўйича янгидан-янги тадқиқотларни тақозо қилаётир. Мазкур зарурият айниқса, фуқаро — жамият — давлат муносабатларида ўзига хос илмий ечимларни талаб қилмоқда.  Бу бевосита жамоатчилик назорати ва уни шакллантиришга хизмат қилувчи асосий институт — ОАВ тақдири ва келажагига чамбарчас боғлиқ бўлиб қолмоқда.


 


    Ўзбекистонда  демократик ўзгаришларга асос бўлаётган давлат ва жамиятни модернизациялаш стратегияси ҳам буни яна бир бор илмий-сиёсий жиҳатдан бойитди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек “Бугун биз демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз юритар эканмиз, албатта, ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикр ва ғояларини, содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини ўзимизга яхши тасаввур этамиз”. Демак, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ОАВнинг ўрни ошиб бормоқда. Хусусан, глобал моҳият касб этаётган жаҳон ахборот ва алоқа тармоқлари, ахборот билан таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назорати ва унинг жамият тараққиётидаги ўрнини назарий жиҳатдан ўрганишни долзарб масала қилиб қўймоқда. Глобаллашув жаҳон тараққиётига, хусусан, ОАВ ва журналистикага ҳам жуда катта таъсир ўтказмоқда. Буни жамиятимизда юз бераётган кенг миқёсли ислоҳотлар ОАВ томонидан мунтазам ёритилиб борилаётганлиги жамоатчилик фикрининг шаклланишида, улар фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Жамиятнинг маънавий қиёфасига рекламанинг таъсири

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Мустақиллик йиллари ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг тезкорлиги, воқеа ва ҳодисаларнинг шиддатлилиги, олам-у одам тақдирига дахлдор бўлган дунёвий муаммолар-у серқирра ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган умумий қарашларимиздан тортиб, энг кичик, энг шахсий юмушларимизгача бўлган барча ҳодисаларни ўзида мужассам этади. Табиийки, бундай янгиланишлар жараёни ОАВ олдига ҳам янги вазифалар қўяди. Бугун биз навбатда халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги асрлар оша олиб борган тинимсиз курашини, уни қўлга киритиш йўллари ва воситаларини, миллий давлатчилик қурилишига доир тажрибани, мустақилликни мустаҳкамлаш, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий омилларини ўрганиш ва миллий ғояни яратиш каби бир қатор муҳим муаммоларни ҳар томонлама мушоҳада қилмоғимиз лозим.


 


    Матбуот, ахборот агентликлари, радио, телевидение, ҳужжатли кино, интернет, реклама агентликлари ҳамкору ҳамдаст, айни чоғда мусобақадош, рақобатбардош бўлиб ривожланаётгани, жамоатчилик фикрини шакллантириш, бу орқали омма онгига таъсир қилишга ҳисса қўшиб келаётгани аён. Дунё ахборот маконида ОАВ ичида, жамоатчилик фикрини шакллантириш, омма онгига таъсир этиш, жамият тараққиётига туртки беришда ҳозирча вақтли матбуот, яъни газета, журнал, китоб олдинги марраларда турибди.


Жамиятнинг маънавий юксалишида миллий қадриятларнинг роли

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Мустақилликнинг ўтган йигирма  йили давомида ижтимоий ҳаётимизда кўпгина ютуқлар қўлга киритилди. Ана шундай ютуқларимиздан  бири миллий-маънавий қадриятларимизнинг тикланганлиги ҳамда демократик тараққиёт йўлининг танлаб олганлиги бўлди. Мухтарам Президентимиз И.А.Каримов таъбири билан айтганда: “Эркин ижод учун миллий қадриятларимиз ва бой маънавиятимизни, халқимиз тарихини, унинг бугунги сермазмун ҳаётини тўлақонли ва ҳаққоний акс эттириш учун зарур шароитлар яратилди”. Бундай ютуқлар эса, мустақилликни янада мустаҳкамлаб, дунёдаги ривожланган мамлакатлар сафидан жой олишимиз учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.


 


    Миллий қадриятлар миллатнинг ҳамда халқнинг маънавий борлиғини ифода этувчи, унинг ўзига хос жиҳатларини намоён этиб турувчи ноёб ҳодиса ҳисобланади. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, миллий  қадриятлар, миллатнинг қобиғига ўралиб қолган, янгиликка қаршилик қилувчи ҳодиса эмас. Аксинча, демократик тараққиётда унинг ўзига хос миллий моделлари мавжудлигини тасдиқлаб, кафолатлаб турадиган маънавий пойдевордир.


Маънавият такомилида илм-фан, маърифатнинг роли

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан

    Аввало шуни қайд этиш лозимки, бугун турли соҳа вакиллари –  сиёсатчи ва давлат, жамоат арбобларининг, олим ва шоирларнинг, мударрис ва муаллимларнинг, талаба ва ўқувчиларнинг, бир сўз билан айтганда, ҳамманинг тилида энг истеъмолбоп каломга айланган “маънавият” сўзи, унинг тушунчаси том маънода мамлкатимиз истиқлоли билан бирга онгу шууримизга кириб келган тушунчадир. Зеро, собиқ шўролар даврида чоп этилган на илмий луғатларда, на мафкуравий масалаларга бағишланган асарларда маънавиятга бирор-бир изоҳ, таъриф берилмаган.Мустақиллик йилларида эса маънавият ва унинг такомили, миллат маънавияти, уни шакллантириш масалалари ҳатто давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Нега шундай бўлди? Нега деганда, инсонни инсон қиладиган, унинг онги ва руҳияти билан чамбарчас боғланган бу тушунча ҳар қайси одам, жамият, миллат ва халқ ҳаётида ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган алоҳида ўрин тутади .


 


    Кейинги йилларда олимлар томонидан тайёрланган илмий рисолалар, ўқув қўлланмалари, луғатларда “маънавият” тушунчасига ўзига хос таърифлар берилмоқда. Хусусан, 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси ва Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти томонидан чоп этилган “Маънавият – асосий тушунчалар изоҳли луғати”да қайд этилишича, маънавият (араб. маъно, маънолар мажмуаси) – моддий ҳаёт билан доимо ёнма-ён юрадиган инсон, халқ ва жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган ижтимоий ҳодиса. Ёки, 2003 йилда чоп этилган Ўзбекистон миллий энциклопедиясининг 5- томида “маънавият– инсон руҳий ва ақлий оламини ифодаловчи тушунчадир” деб изоҳланган. Демак, у кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурларини ўз ичига олади. Маънавият атамасининг асосида “маъно” сўзи ётади. Маълумки, инсоннинг ички ва ташқи олами мавжуд. Ташқи оламига унинг бўй-басти, кўриниши, кийиниши, хатти-ҳаракати ва бошқалар киради. Ички олами эса унинг яшашдан мақсади, фикр юритиши, орзу-истаклари, интилишлари, ҳис-туйғуларини ўз ичига олади. Инсоннинг ана шу ички олами маънавиятдир. Озиқ-овқат одамга жисмоний қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди.