топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ХОТИРА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

O'zbekiston Davlat jahon tillari universiteti
Илм-фан
                                                ХОТИРА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 
     Хотира нама? Бу саволга олимлар анча вақтдан бери жавоб топишга уринишмоқда. Ҳозирги вақтда мия ва хотира хусусиятларини ўрганиш мақсадида институтлар ва илмий лабораториялар ташкил қилинмоқда. Аммо барча саъй-ҳаракатларга қарамай кўпгина саволлар ўз жавобини топмай қолмоқда. Хотира инсон миясининг энг сирли қобилияти эканлигича қолмоқда.
         Хотира тўғрисида кўплаб ажойиб ва баъзида тушунтириб бўлмайдиган маълумотларни мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. Хусусан,
1.Олимлар инсон миясининг эмбриони 20 ҳафта давомида ўзи билан юз берган воқеаларни эслаб қолишини аниқлади. 
 
2. Кўпгина фикрларга қарамай, кофеин хотирани яхшиламайди, унинг таъсири остида қисқа муддат давомида эътибор жамланади. 
3. Хотира машқи. Хотира мушуаклардан иборат эмас, лекин у ҳам машқ қилишни талаб этади. Доимий равишдаги ёдлаш машқлари инсон танасининг бу функциясини сезиларли даражада  ривожлантиради. Шундан келиб чиқиб хотиранинг яхшиланиши учун “уч кит” назарияси ишлаб чиқилган. Назария учта бандддан иборат:
Тўғри овқатланиш
Эслаб қолиш машқлари
Дори-дармон қабул қилиш.
     Нафақат мия балки бутун организм учун озиқ – овқат маҳсулотлари таркибида ёғ, оқсил, углеводлар, витаминлар ва микроэлементлар бўлиши лозим. Ушбу таркибий қисмларнинг машқлар билан биргаликда бўлиши хотиранинг узоқ йилларгача сақланишига ёрдам беради. Агар мазкур усуллар етарли бўлмаса, қўшимча тиббий маҳсулотлардан фойдаланишингиз мумкин.
4.  Ким тўлиқ уйқу мия учун фойдалилигини рад этолмайди. Бундан ташқари дам олиш узоқ муддатли хотира сифатини яхшилайди. Олимлар буни қай тарзда юз беришини ҳали аниқлай олгани йўқ, лекин хотиранинг уйқусизликка боғлиқлиги ҳақиқатда ўрганилган.
5. Баъзан инсонда туғилиши билан феноминал эслаб қолиш қобилияти пайдо бўлади. Худди шунингдек, Моцарт бир маротаба эшитган мусиқасини онсонлик билан қайтариб ноталарини қоғозга тушира олган. 
6. Австралия шаҳарларининг бирида яшовчи Хобарт Пауло Прентис уч ой муддат давомида 130 минг телефон рақамлари ва манзиллар ёзилган маълумотномасини ёд олган. Аёлнинг таъкидлашича, у бу ишни алоқа хизматида оператор бўлиб ишлаган вақтда малакасини ошириш мақсадида амалга оширган. Қизиқарли томони шундаки, Пауло ўз телефон рақамини эслаб қололмаган.
7. Ноёб қобилиятга эга бўлган шахслардан бири Доминик О’Брайндир. У Гиннес рекордлар китобининг бир неча бор рекордчиси ҳисобланади. 1994 йилда ўтказилган эслаб қолиш мусобақасида у 15 дақиқада ўзига нотаниш бўлган 152 та хитой сўзларини эслаб қолган. Бундан ташқари Доминик ўйналган карталарни ҳам бемалол эслаб қолгани учун кўплаб казиноларда уни ҳуш кўришмайди. Шунингдек, Даминик эътиборини бир жойга жамлай олмаслигидан азоб чекади. Оқибатда у мактабни тамомлай олмаган. 
 
8. Дунёни лол қолдирган инсонлардан бири америкалик шахматчи Пол Морфидир. Пол бир вақтнинг ўзида саккизта шахмат доскасида уларга қарамасдан шахмат ўйнаган.
 
                                                                                                                                     Дилноза ЖЎРАЕВА
 

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.